Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Режа: 6.1.Ишлаб чикариш самарадорлиги ва хужаликларнинг ишлаб чикариш ва иктисодий курсаткичлари


Download 249 Kb.
bet14/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ

Режа:
6.1.Ишлаб чикариш самарадорлиги ва хужаликларнинг ишлаб чикариш ва иктисодий курсаткичлари.
6.2.Хужалик самарадорлигининг ишлаб чикариш курсаткичлари.
6.3.Фондларни ташкил килиш манбалари ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йуллари.
6.4.Ер тузиш самарадорлигини ер сифати буйича иктисодий бахоси.
6.5.Хужаликлар фаолиятининг иктисодий тахлили.
6.1.Ишлаб чикариш самарадорлиги ва хужаликларнинг ишлаб чикариш ва иктисодий курсаткичлари.
Ер тузишда кишлок хужалик иктисодиетини янада ривожланти­ришда асосий йуналиш унинг хар томонлама интенсивлаш хамда ишлаб чикариш самарадорлигини оширишдан иборатдир.Ижтимоий ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги - бу кишлок хужалигида да­ромадларни харажатлар билан таккослаш оркали аникланган ишлаб чикариш фаолиятининг иктисодий натижасидир.
Кишлок хужалик ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш - бу хар бир мехнат моддий, молиявий харажатлар бирлигига махсулот ишлаб чикариш ва миллий даромад сармогини ошириш демакдир.Ик­тисодий самарадорликнинг ошириш кишлок хужалик ишлаб чикаришини янада кенгайтириш, ер тузишни ташкил килиш, ерларни мелиора­тив холатини яхшилаш ва юкори хосил олиш, мехнаткашлар моддий фаравонлигини анча яхшилашни таъминлайди.
Кишлок хужалик ишлаб чикришини иктисодий самарадорлигини оширишининг асосий йуналишлари - фан техника тараккиети эришган барча ютуклардан фойдаланиш: янги техника ва технологияни жорий этиш: кишлок хужалик ишлаб чикаришнинг барча тармокларини ин­дустрлаштириш: мехнат унумдорлигини устириш суратларини тезлаштириш: махсулот сифатини яхшилаш:ер ва унинг хосилдорлигидан ях­ши фойдаланиш:хужаликларда ишлаб чикариш фондлари ва мехнат ресусрсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдир.
Ишлаб чикариш самарадорлигининг анализи унинг курсаткичла­рини танлашнинг хамда уларни хисоблаш тартибининг мухим ахамия­тига эга эканлигини курсатмокда. Иктисодий самарадорликнинг асосий курсаткичларидан бири хужаликларнинг ялпи (умумий) даро­мадларидир. Лекин бу курсаткични узи корхонанинг бундан кейинги ривожланиши учун барча имкониятларни белгиламайди. Давлат даро­мадларнинг асосий манбаи хисобланган, махсулот таннархининг пасайтиришнинг хамда фойданинг шакллантиришнинг асосий манбаи хисобланган фойдага катта ахамият берилади.
Кишлок хужалик ишлаб чикаришнинг самарали курсаткичи булиб хужаликлар томонидан хосил килинган соф даромад микдори ва ун­дан фойдаланиш хисобланади. Соф даромад канчалик куп булса, так­рор ишлаб чикаришни кенгайтириш учун имкониятлар шунчалик куп булади.
Барча ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлик даражасига айрим махсулотлар ишлаб чикаришнинг рентабеллиги катта таъсир курсатади.Махсулотнинг бузилиши ва нобуд булиши сарфланган иж­тимоий мехнат самарадорлигини пасайтиради,соф даромад хажмини ва фойдани камайтиради.Фонд билан таъминлаш ва фонд самарадор­лигини усиши кишлок хужалик ишлаб чикариш самарадорлигини оширади.Саноатдаги техника тараккиети кишлок хужалигида усимликчилик ва чорвачилик махсулотлари бирлигига килинган сарфнинг кискарти­ришга мехнат унумдорлигини, бинобарин, кишлок хужалик ишлаб чик­аришида самарадорликни оширишга таъсир килади.
Ер тузиш самарадорлиги иктисодий, экологик ва ижтимоий са­марадорликларга булинади.
Экологик самарадорлик табиатни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан рационал фойдаланиш билан боглик булиб,бузилган ерларни рекультивация килиш (тиклаш), тупрокларни эрозиялардан саклаш ва табиатни куриклаш тадбирлари ердамида амалга оширила­ди.
Иктисодий самарадорлик моддий ишлаб чикариш самардорлиги куринишида намоен булади.
Ижтимоий самардорлик ернинг ижтимоий иктисодий алокалар манбаи сифатидаги вазифасидан келиб чикади. Унинг вазифаси ер муносабатларини мустахкамлаш ва ер эгалари хамда ердан фой­даланувчилар хукукларини химоя килишдан иборатдир.
Хар бир ер тузиш тадбири иктисодий асосларга булиши ке­рак.Асослаш кишлок ахолисининг турмуш шароитни яхшилаш билан богланган булиши ва кишлок хужаллик ишлаб чикаришнинг хамма асосий курсаткичлари: тармокларнинг бир-бирини богликлиги ва жойлашуви: алмашлаб экишнинг жорий килиш: хосилдорлик: махсулдор­лик: чорва моллари бош сони: озука баланси: мехнат сарфи:техникага булган талаб: курилиш хажми: ерларни мелиорациялаш даражаси ерда­мида аникланиши керак. Натижада махсулот хажмининг купайиши, йиллик харажатлар ва зарарларнинг камайиши,соф даромаднинг усиши, капитал сарфларнинг камайиши хисобига иктиосдий самара­дорлик ошади. Лойиханинг энг куп иктисодий самара берадиган ечими танланади.



Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling