Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Download 249 Kb.
bet1/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ






УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ.


КАРШИ МУХАНДИСЛИК - ИКТИСОДИЕТ ИНСТИТУТИ.


ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ


Фанидан маърузалар матни.


Билим сохаси 06 Кишлок хужалиги фанлари

Бакалавриатлар йуналиши В621500 Ер тузиш ва ер кадастри.




Карши - 2000 йил.

Тузувчи: Ассистент Хужакелдиев К.Н.


Такризчи: КМИИ «Мелиорация ва ер тузиш »


Кафедраси доценти, иктисод
Фанлар номзоди М.М.Бозоров.

Маърузалар матнлари туплами «Ер тузиш ва ер кадастри» таълим йуналишидаги бакалаврлар учун мулжалланган булиб, унда ушбу фан буйича таълим стандартлари ва намунавий дастурда кузда тутилган барча маърузаларнинг асосий мазмуни еритилган.


Маърузалар матни туплами КМИИ нинг услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.
Кириш.
Ердан окилона фойдаланишни ташкил килмай туриб, мамлакатнинг иктисодий агро ишлаб чикариш мажмуини оекка тургазиб булмайди. Бу шароитларда, ердан фойдаланишда техник, иктисодий ва юридик тизимлар тадбирининг экологик тугри ва кулай усулларига утиш, хамда худуддан тугри фойдаланишни ташкил этишнинг илмий асослаб беришда воситачи булмиш ер тузиш катта ахамиятга эга.
Бозор ер муносабатларига утиш даврида ерни хусусий-лаштириш, куп тармокли хужаликларни ташкил этиш, ердан окилона фойдаланмай, яхши курсаткичлар билан ишлаетган кишлок хужалик корхоналари ва мамлакат иктисодига зарар келтирадиган шароитда ердан фойдаланишни олдини олиш максадида ер тузиш тизимини амалга ошириш алохида ахамият касб этади.
Айтиш лозимки, шу билан бирга мамлакат кишлок хужалиги механизмининг таркибий кисми ва ер сиесатини бошкарувчи асосий ричаги булмиш ер тузишнинг роли янада усади, хамда ер тузиш хакидаги кабул килинадиган карорларни иктисодий асосланишига булган талаб ортиб боради.Курсатиладиган саволларни мураккаблиги ва куп кирралиги ер тузишнинг иктисодий муаммоларини илмнинг мустакил тармогига алохида ажратилишини талаб килади. Шунинг учун хам, ер тузиш буйича барча укув машгулотларидан янги – «Ер тузиш иктисоди» ажратилди. Бу ер тузиш иктисодиети иктисодий конунларни урганиб, янги пайдо буладиган конуниятлар ва амалдаги ер муносабатларнинг тартибга солиш, ер майдонларини ташкил этиш, хамда ерда фойдаланишни ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш йулларини аниклаб беради.
Республика халк хужалик тармокларининг хозирги бозор муносабатлари шароитида янада юксалиши уз навбатида асосий ишлаб чикариш воситаси хисобланган ердан иктисодий жихатдан самарали фойдаланиш билан узвий богликдир. Шундай экан ер тузишни иктисодий жихатдан урганиш, тахлил килиш хамда шу асосда ундан самарали фойдаланишни янги иктисодий кирраларини аниклаш мухим ахамият касб этади.
«Ер тузиш иктисоди» фанининг асосий максади ижтимоий ишлаб чикаришнинг иктисодий самарадорлиги, кишлок хужалигида даромадларни харажатлар билан таккослаш оркали аникланган ишлаб чикариш фаолиятининг иктисодий натижаси, шунингдек бозор муносабатларини ривожланиш шароитида мулкчиликнинг янги шакллари, ер ислохотлари, кишлок хужалик ерларини узлаштириш ва ер турларини яхшилашнинг иктисодий бахоси, алмашлаб экиш худудини ташкил килиш ечимларини таккослаб бахолашларни талабаларга ургатишдир.
Ер тузиш иктисодий фанини урганиш аввало умумий иктисодий назария, ер тузиш, ер кадастри, ер хукуки, кишлок хужалик ишлаб чикаришини ташкил этиш ва иктисоди, ер тузишда ахоли яшаш жойларининг тизими, ердан фойдаланиш иктисоди, ер бойликларини башорат килиш ва фойдаланиш, ер тузилишида математик усул ва моделлаштиришни иктисодий куллаш, математик статистика каби фанларни урганишни такозо килади.
Фанни урганиш жараенида турли кургазмали куроллар, жумладан деворий кургазмалар, компьютерлардан фойдаланиш максадга мувофикдир.


Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling