Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги. Карши мухандислик иктисодиет институти


Мавзу-1: Ер тузиш иктисоди фан сифатида


Download 249 Kb.
bet2/28
Sana18.06.2023
Hajmi249 Kb.
#1593781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ЕРТУЗИ~1 ММ ЕР ТУЗИШ ИКТИСОДИ

Мавзу-1: Ер тузиш иктисоди фан сифатида.
Режа:

    1. Ер тузилишини мамлакат иктисодиетидаги ахамияти,

мазмуни ва вазифалари.
1.2. Фаннинг вазифаси, усуллари ва предмети.
1.1.Ер тузилишини мамлакат иктисодиетидаги ахамияти,
мазмуни ва вазифалари.

Ер муносабатларини мохиятини очилиши ва ердан фойдаланишни самарадорлигини таъсирини курсатиш. Ердан фойдаланувчи ва ер эгаларини давлат томонидан тартибга солишни караб чикиш. Давлат ер сиесатининг устувор йуналишларини танлаш нимага боглик эканлигини курсатади. Ер муносабатларини иктисодий механизм оркали тартибга солишни куриб чикади, узок муддатга сармоя сарфлаш, солиг сиесати, ердан самарали фойдаланишни иктисодий кизиктирадиган чоралари ва бошка ер тузилишини ахамиятини курсатади. Ердан окилона фойдаланишни ташкил этиш тушунчасини ишлаб чикариш самарадорлигини юкори даражада кутариш хакида тушунча беради. Ер тузилишида ва фан техникани ривожланиш даврида янги техникани жорий килиш учун, ташкилий худудий шароитларни яратилиши куриб чикилади. Ер тузилишини ахамиятидаги ишлар табиатдан фойдаланишни окилона ташкил этиш билан богланади.


Хозирги пайтда ер тузилиши иктисодиети фанининг вазифаси кишлок хужалигида юкори микдорда махсулот олиш учун камрок мехнат ва маблаг сарф килган холда мехнат ва ер ресурслари моддий ва пул маблагларидан фойдаланишнинг самаралирок усул ва йулларини излаб топишдан иборатдир. Бу фанларнинг назарий асослари ер тузиш иктисодиетида, иктисодий фанларнинг кишиларнинг ишлаб чикариш муносабатларини урганишдан иборатдир. Фаннинг предмети – ер тузилишида кишлок хужалиги иктисодиети – бу кишлок хужалиги ривожланишида ишлаб чикариш муносабатлари хамда уларнинг ишлаб чикариш кучлари билан муносабати конунларини очиш; ижтимоий ишлаб чикаришни ривожланишида йуналишларини умумлаштириш, кишлок хужалик махсулотларини етиштиришни купайтириш ва арзонлаштириш, хужалик вазифаларини мувафакиятли хал килиш учун иктисодий конунлар кулланган тавсияларни ишлаб чикиш ва асослашдир.
Ер тузиш иктисодиети фанининг ривожлантиришдаги мухим йуналишлар:

  1. Кишлокда ишлаб чикариш муносабатларини такомиллаштириш йулларини;

  2. мехнат унумдорлигини ошириш муаммоларини, ишлаб чикариш воситалари ва резервларидан унумли фойдаланишни;

  3. ердан фойдаланишни интенсивлаш, унинг самарадорлигини ошириш йулларининг, хамда унга иктисодий бахо беришни;

  4. кишлок хужалиги экинлари буйича (пахта, галла, маккажухори

дони учун, беда), куп йиллик дарахтзорлар ва яйловларнинг экин майдонлари, хосилдорлик, ялпи махсулот, хар бир гектар ерга махсулотни етиштиришда сарф булган мехнат харажатлари, хар бир кишлок хужалик экинининг асосий ва маблагларини айланишини таъминланганлиги, солинган угитларнинг микдори ва таркиби. Доимий сугориш шароитида бундай курсаткичлардан ташкари сугориладиган майдонларнинг мелиоратив фондлар билан таъминланганлиги, сугориш шохобчалари ва иншоотларини, куришга сарф булган умумий харажатлар, шунингдек хужалик марказларини ва ишлаб чикариш булимларини жойлаштириш лойихасини, асосий йулларни жойлаштириш лойихасини, кишлок хужалик ерларининг узлаштирилишини узгариши ва турларининг яхшилашнинг, хужаликда алмашлаб экиш усулларини, алмашлаб экиш худудини ташкил этиш ечимларини солиштирма бахолаш, ихота дарахтларини жойлаштириш, куп йиллик дарахтзорларни худудий ташкил этиш самарадорлигини бахолаш, ем хашак ерларини худудий ташкил этиш самарадорлигини бахолаш ва иктисодий асослашдан иборатдир.

Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling