Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet1/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТЫ
А. Сагдиев Г. Фузаилова, МДасанова
ТАРИХ УЦИТИШ МЕТОДИКАСИ
Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тарих бакалавриат таълим йуналиши талабалари учун укув кулланма сифатида тасдикланган (№1639)
ТОШКЕНТ-2008
"Тарих Укитиш методикаси" укув кулланмасида тарих укитиш методлари системаси, методик усул ва воситаларни укитишнинг максад ва вазифалари, укитишнинг огзаки метода унинг Укувчиларга таълим-тарбия беришдаги етакчи роли, босма текстлар билан ишлаш методи, курсатмали метод, тарих укитишда педагогик ва ахборот технологияларни куллаш. тарих укитишнинг самарадорлигига каратилган, укувчиларнинг билиш ва мустакил фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш билан боглик б^лган масалаларга алохдда эътибор берилади. Шунингдек, тарих дарсига куйиладиган замонавий талаблар, даре турлари, уни тузилиши, тарих буйича синфдан ташкари ишлар, уларни ташкил этишнинг шакл ва методлари, тарих укитиш самарадорлигини ошириш каби мухим масалапар ёритилади.
Укув кулланма Олий укув юрти тарих факультета талабаларига мулжалланган.
Маъсул муадррир: т.ф.н. Ф Х,асанов
Такризчилар: т.ф.н. М.Лафасов,
п.ф.н.1\.Р.Шоназаров
О Низоми номидаги 'ГДПУ, 2008 йил

Кириш
Узбекистоннинг мустакил давлат деб эълон килиниши республикамизнинг бугунги кунинигина эмас, балки истикболини хам белгилаб берувчи асосий омилдир. Узбекистон Республикасининг истиклол йули аждодларимизнинг тарихий анъаналари ва маънавий меросига суянган холда танлаб олинган. Зотан, мустакиллик йули Узбекистон халкларининг тарихий анъаналари ва маънавий бойликларини кайта тикловчи, янги мазмун билан бойитувчи йуддир. Бу эса тарих укитишни миллий асосга куришни, халкимизнинг мехнатееварлик, дустлик, мехмондустлик, маърифатпарварлик каби анъаналари, имон, инсоф, мехр-окибат, андиша, ор-номус, Ватанга хамда халкка садокат каби олийжаноб фазилатларини чукур урганишни, уларни асраб-авайлаб, ёшлар калбига, кон- конига сингдириш, узини англашга кумаклашиши, республикамиз истиклоли учун астойдил хизмат киладиган фаолларни етиштиришни асосий вазифа килиб куяди. Узбекистон тарихини урганиш укувчиларнинг бу тарихий анъаналар ва олийжаноб фазилатлар манбаларини, улар мустахкам заминга эгалигини, тарихан таркиб топганлигини, авлоддан-авлодга утиб, мазмунан бойиб борганлигини, жамиятнинг равнаки ва фаровонлиги, инсонларнинг маънавий камолоти учун хизмат килиб келганлиги, уларни бундан кейин хам асраб- авайлаб давом эттириш, аждодларимизнинг инсоний фазилатларига содик булиш узларининг мукаддас бурчлари эканлигини англаб олишларига ёрдам беради.
"Тарих укитиш методикаси" укув кулланмасида тарих укитиш методлари системаси. методик усул ва воситаларни укитишнинг максад ва вазифалари, укитишнинг огзаки методи, унинг укувчиларга таълим-тарбия беришдаги етакчи роли, босма текстлар билан ишлаш методи, курсатмали метод, тарих укитишда педагогик ва ахборот технологияларни куллаш, тарих укитишнинг самарадорлигига каратилган, укувчиларнинг билиш ва мустакил фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш билан боглик булган масалаларга алохида эътибор берилади. Шунингдек, тарих дарсига куйиладиган замонавий талаблар, даре турлари, уни тузилиши, тарих буйича синфдан ташкари ишлар, уларни ташкил этишнинг шакл ва методлари, тарих укитиш самарадорлигини ошириш каби мухим масалалар ёритилади.
Узбекистон тарихини урганиш укувчиларни аждодларимизнинг куп минг йиллик маданий ва маънавий мероси, уларни жахон илмий тафаккури ва маданияти тараккиётига кушган улкан хиссаси билан таништириш, маданиятимизнинг беназир алломалари номларини хурмат билан тилга олиш, улар билан фахрланишга, миллий ифтихор рухини сингдиришга ёрдам беради.
Шундай килиб, Узбекистон тарихи укувчиларнинг миллий онгини устиришда, узлигини англашда, улар сиёсий маданиятини оширишда, мустакил республикамизнинг ижтимоий фаол ва маънавий баркамол кишилари булиб етишишида, уларни хакикий инсон, ватанпарвар килиб тарбиялашда катта имкониятларга эгадир. Лекин, хозирга кадар бу имкониятлардан етарли даражада фойдаланмасдан келинди.
Узбекистан ва жахон тарихини укитишнинг бу имкониятларидан самарали фойдаланиш укитувчига, унинг мазкур тарихнинг янгиланган мазмунини, уни укитиш услубиятини мукаммал билишига, таълим ва тарбия ишларини илмий асосда уюштира олишига богликдир.
Педагогика олий укув юртларининг тарих факультетлари талабаларига мулжалланган ушбу кулланма урта таълим ва урта махсус таълим тизимида укитиладиган "Узбекистон тарихи" ва "Жахон тарихи" фанларининг янги дастурига мувофик тайёрланди.
1-мавзу. Тарих укитиш методикасининг предмети, максад ва вазифалари.
Режа:

  1. Тарих Укитиш методикасининг предмети ва унинг вазифалари.

  2. Тарих укитиш жараёнининг таркибий кисмлари ва улар уртасидаги алокалар.

  3. Тарих укитиш методикасининг бошка фанлар билан богликлиги.

Урта таълим ва Урта махсус таълим тизимларда тарих фанининг асосий максади энг кадимги даврдан хозирги кунгача булган Ватанимиз ва жахон тарихига оид энг мухим вокеалар билан укувчиларни таништириш, уларни Узбекистон ва жа*он халкларининг маданий ва маънавий меросига, илгор анъаналарига, миллий ва умумбашарий кадриятларга хурмат рухида тарбиялаш, буюк меросимизнинг давомчилари хамда уни бойитувчилари булмиш муносиб ворисларни тарбиялашдан иборат.
Тарих укитиш методикаси илмий педагогик фан булиб, у укувчиларга гарихдан пухта билим бериш, уларни миллий истиклол гояси рухида тарбиялаш ва камол топтиришда Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида укитиладиган тарих курсининг максадини, таълим-тарбия вазифалари, мазмуни, метод ва усулларини хамда тарих укитишнинг энг мухим воситаларини белгилаб беради.
Тарих укитиш методикасининг асосий фан сифатида олий укув юртларидаги тарих факультетларининг Укув режасига киритилиши ва уни урганишдан кузда тутилган максад, келгусида укитувчи булиб чикадиган талабаларни урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишнинг илмий асослари билан куроллантиришдан иборат.
Тарих Укитиш методикаси узининг мустакил текшириш предметига эга. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих фанининг ущтипиши ва уцитиш жараёнининг урганилиши тарих уцитиш методикасининг предметини ташкия этади. Укитиш жараёнининг объектив суратда амап киладиган уз конуниятлари бор. Уларни билиб олиш ва таълим-тарбия жараёнида бу конуниятларга амал килиш, улардан окилона фойдаланиш Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих Укитишни илмий асосда олиб боришнинг мухим шартидир.
Тарих укитиш методикаси тадкик этадиган, талабаларнинг пухта ва мукаммал билим олиши ва амапда суяниши керак булган тарих укитишнинг умумий конуниятлари нималардан иборат ва улар таълим жараёнида кандай намоён булади?






Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling