Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 349.45 Kb.
bet11/32
Sana19.04.2023
Hajmi349.45 Kb.
#1365610
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ Таваккал (1)-1

Мухим сузлар ва саволлар:

Карорлар кабул килиш, таваккалчиликни микдорий бахолаш, горизонтал, вертикал, конъюнктир сиёсий хужалик карорлари таваккалчилик ролини усишига таъсир этувчи омиллар, тармоклар даражасидаги таваккалчиликлар.


Саволлар:

  1. Карорлар кабул килишда юзага келувчи таваккалчиликлар.

  2. Ташкилот ва таваккалчилик даражасида карорлар кабул килишни айтинг?

  3. Тармок ва таваккалчилик даражасида карорлар кабул килишни изохланг?

Маъруза. N 5
Мавзу: Таваккалчилик чегаралари, иктисодий ва хукукий асослари.
Таваккалчилик турлари тугрисида гапирганимизда, биринчи навбатда (асосий эъиборни алохида холда вужудга келиш хусусияти ва имкониятларига каратиб) халк хужалиги таваккалчилиги ва ташкилот даражасидаги таваккалчиликни мос келиши зарурлигини кайд этган эдик. Бу ерда биз биринчи навбатда бу икки турдаги таваккалчиликни таъсир этиш чегаралари ва мавжуд фаркланишлар белгиловчи омилларни, асоссиз таваккалчилик зарарли эканлигини, хамда тажрибага таянмай инкор этилган таваккалчиилк хам ута зарар эканлигини курсатиш учун алохида-алохида ажратамиз.
Таваккалчиликга таяниб кабул килинган карорлар каорларни кабул килиниши бир мухим объектив мезон яъни хужалик рахбари карорлар кабул килишда кандай чегарадаги таваккалчиликга бориш мумкин деган мухим объектив мезонга боглик булади.
Бу масала кириш кисмида кайд этганимиздек, иктисодий ва хукукий (фукаролик сохаси каби, жиноят хукуки буйича хам) жихатлари, холат ва окибатларга эга.

  1. Таваккалчиликнинг хукукий чегаралари.

Хужалик рахбарлари тулик маъсулият билан борувчи окилона таваккалчилик деб биз нимани атаймиз. Бу саволга турли карашлардаги жавоблар мавжуд.


Масалан: поьшалик иктисодчи Бронислав Мииц окилона таваккалчиликни асосий фондлар, ишлаб чикариш хажми, рентабеллиликда даромадлилик даражаси, хужаликнинг молиявий холати каби параметрлар билан боглик холда тадкик этади. Корхонада ишлаб чикариш номениклатураси хилма-хил булиб, молиявий холати канчалик баркарор булса, таваккалчилик хавфи шунчалик паст булади. «Демак, бу корхона канчалик куп турдаги махсулот ишлаб чикариб, катта капиталга эга булса у таваккалчиликга шунчалик кам даражада таъсирчан булади». Бундай хужалик рахбарлари, дадил холда «таваккалчилик вазият»ларда карор кабул кила олади. Бизнинг мулохазаларимиз буйича хужалик рахбарнинг таваккалчилик шароитидаги маъсулияти факат аник карорлар даажаси билан тадкик этилиши мумкин.
Тулик фаолиятни бундай параметрлар билан тахлил килиш ва унинг асосида умумий хулосага келиши бизнинг фикримизга максадга мувофик эмас.
Венгрияда фукаролик хукуки бекорга хозиргача таваккалчилик сохасидаги маъсулиятни тартибга солиш тугрисида уйламайди. Биз бу ерда таваккалчиликнинг тартибга солишни хукукий муаммоларини мухокама килмаймиз, лекин бунга доир баъзибир уз мулохазаларимизни айтиб утмокчимиз: аник хужалик шароитидан келиб чиккан холда, таваккалчиликга оид муаммоларни хал килишда хужалик рахбарига зарур булган, у асосланувчи объектив процессуал холатлар ва ташкилий принципларни баён этиш зарур.
Бизнинг фикримизча, таваккалчиликнинг иктисодий чегаралари куйидагича аникланади:
-Хужалик рахбари карор кабул килиш жараёнида, агар корхона ихтиёридаги фондлар корхонани ривожлантириш масалалари улчамига мос келса таваккалчиликка бориши мумкин. Бу учун асос булиб махсулотларни сотиш ва ишлаб чикаришни узлуксизлиги, даромадли хужалик юритиш, истеъмолчилар ва трпнспортчилар билан бир маромдаги алокалар, туловга кобилликнинг юкори даражаси, аник бухгалтерия хисоби ва молиявий тизим ривожланиши ва бошкалар хизмат килиши мумкин.
Хужалик рахбари агар мавжуд фондларни тегишли тартибда бошкара олсагина, карорлар кабул килиш жараёнида таваккалчиликка бориши мумкин яъни:
-Ривожланиш муаммолари хал этилаётганида зарур асосий ва оборот фондлар тизими шаклланади. Шундай килиб, янги капитал куйилмаларда махсулот сифати ва бошкарув тизими талаб этиладиган даражаси хисобга олинади. Ортикча захирлар (на хомашё захираси, на сотилмай колган махсулот) жамгарилмайди.
-ташкилот ривожланиши мувозанатини бузмаслик учун баъзи-бир йукотишлар урнини тулдириш максадида мос равишда резерв сугурта фонди яратилади. (Кейин бу сугурта фонди ташкилотнинг умумий хужалик фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади, ва амалиётда аксарият холларда у таваккалчилик окибатлари кам ёки куп даражада куринган, назарда тутилмаган харажатларни коплашга сарфланади).
-Сугурта фонди ва ундан фойдаланиш бандлари улчами чегаралари олдиндан аник белгиланиш лозим.
Карорлар кабул килиш жараёнида экспертларни танлаш, зарур информацияларни туплаш ва кайта ишлаш, каби масалаларнинг зарур ваколатига эришилиш бахолаш мезони муаммолари ва реал нуктаи назарни юзага келтиради.
Юкорида кайд этилганлар жавобгарликга тортиш ва маъсулиятни зиммага олиш нуктаи назаридан бахоланиб ва курсатилувчи талабларни келтириб чикаради. Лекин улар куйидаги аник микдорий бахога жалб этилмовчи мухим омиллар: таваккалчилик билан боглик карорлар кабул килишга имконият яратувчи вазият, рахбар диди, карор ва танловни белгиловчи рахбарнинг шахси моддий ахволи, унинг вазифаси, бевосита ходимларни туплаш буйича хужалик рахбарларнинг хукук ва имконияти ва х.з) билан тулдирилиши лозим.




  1. Download 349.45 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling