Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси


IV боб. Бошка турдаги хавой богловчи моддалар


Download 454 Kb.
bet15/44
Sana27.06.2023
Hajmi454 Kb.
#1656839
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Boģlovchi moddalar

IV боб. Бошка турдаги хавой богловчи моддалар.
1. Магнезиал богловчилар.
Чукинди тог жинслари магнезит (богловчи модда – каустик магнезит) ва доломит (богловчи модда – каустик доломит) ни шахтали ёки айланма хумдонларда 700...900оС хароратда пишириб магнезиал богловчилар олинади.
Каустик магнезит MgCO3 ни пишириш жараёнида ундан карбонат ангидрит гази (СО2) ажралиб чикади, колган магний оксиди MgO эса богловчи хусусиятга эга. Олинган махсулот туйилади ва курилишга юборилади.
Каустик доломит хам асосан магний оксидидан иборат булади, у олинган модда богловчи хусусиятга эга.
Богловчи модданинг кимёвий таркиби, огирлигига нисбатан % хисобида: СаО = 2,4; MgO = 86,2; SiO2 = 1,5; Fe2O3 = 1,5.
Физик-механик хоссалари: уртача тукма зичлиги – 0,7 кг/л; котишини бошланиши – 40 дакикадан сунг; котишини тугаши – 8 соатдан сунг. Сикилишга булган мустахкамлик чегараси 40...60 МПа – каустик магнезит асосидаги богловчи учун ва 10...30 МПа – каустик доломит асосидаги богловчи учун.
Котиши: Каустик магнезит очик хавода сакланса, у тезда уз активлигини йукотади.
Каустик магнезит оддий сувда котмайди. Уни хлорли магний MgCl26H2O эритмаси билан кориштирилади. Магнезиал богловчи модданинг котиши ва мустахкамлигини ошиб бориши куйидаги реакция куринишида боради:
5MgO+Mg(OH)2+KH2O  MgCl2  5Mg(OH)2 7H2O
Магний хлор ва кальций хлор эритмалари магний оксидини эриш хусусиятини оширади ва котиш жарёнини кескин тезлаштиради.
Ишлатилиши. Каустик магнезит ва каустик доломит ёгоч кириндиси хамда кипиги билан мустахкам богланиш хусусиятига эга. Шунинг учун ксилолит ва фибролит каби материалларни тайёрлашда, асосан магнезиал богловчилар ишлатилади. Бундан ташкари улар махсус сувокбоп коришмалар, меъмор кисмлари, купик бетонлар тайёрлашда хам куп ишлатилади.
Узбекистонда магнезиал богловчи моддани хом ашё манбаи сероб булишига карамай, уни ишлаб чикариш йулга куйилмаган. Лекин, махсус хоссаларини хисобга олсак, магнезиал богловчи моддалар кенг куламда ишлатилиши мумкин эди.



Download 454 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling