Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси


Download 454 Kb.
bet17/44
Sana27.06.2023
Hajmi454 Kb.
#1656839
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
Boģlovchi moddalar

3. Кислотага чидамли цемент
Жуда майда килиб туйилган кислотага чидамли тулдиргичлар (кварц, диабаз, андезит ва бошкалар) билан котиришини тезлаштирувчи – кремнифторли натрийни аралашмасидан тайёрланади. Уни котириш учун эрувчан шишанинг сувдаги эритмаси ишлатилади.
Кислотага чидамли цемент хамма кислоталарни таъсирига чидамлидир (кремнийфторводородли ва фосфорлидан ташкари). Котишини бошланиши 20 дакикадан сунг, тугаши – 8 соатдан сунг.
Сикилишга булган мустахкамлик чегараси 30...40 Мпа ва ундан ортик булади.
Кислотага чидамли цементлардан кислотага чидамли замазкалар, коришма ва бетонлар олишда ишлатилади.
v боб. Портландцемент

Портландцемент – бу клинкерни майда килиб туйиб олинган махсулотдир. Клинкер хом ашё аралашмасини (75% СаСО3 – охактош ва 25% гил тупрок) пишгунича киздириб, таркибида кальций силикат (70...80%), алюминат ва алюмоферрит фазалари (20...30%) хосил булгандаги донадор махсулотдир. Майдалаб туйиш вактида клинкерга 3...5% микдорида гипс кушилади.


Цементга сув кушиб аралаштирилган вактда таркибидаги гипс сувда эрийди. Цементни сув билан узаро бирикиш жараёнида (гидратация вактида) гипс уч кальцийли алюминат билан богланиб 3CaO Al2O3 3CaSO4  31Н2О - гидросульфоалюминат кальций деб аталадиган юкори сульфатли куринишга эга булган, табий этрингитга ухшаш минералга айланади. Гидросульфоалюминатни хосил булиши цементни котишини 3-5 соатга секинлаштиришга имкон беради.


Хом ашё. Портландцемент олиш учун таркибида кальций карбонат ва алюмосиликати куп булган хом ашё ишлатилади. Буларга охактош ёки бур ва гилтупрок жинслари ва таркибида карбонат ва алюмосиликати куп булган охакли мергеллар киради.
Узбекистондаги цемент заводларида хом ашё сифатида асосан охактош ва гилтупрок ишлатилади.
Клинкернинг кимёвий таркиби, масса буйича % хисобида куйидагичадир:
SiO2 – 20...24; Al2O3 – 4...7; Fe2O4 – 2...6; CaO – 62...68.
Уларни умумий микдори 95 – 97% булиши керак.
Илгари айтилганида гидравлик богловчи моддалар хам хавода, хам сувда котиш хусусиятига эгадир. Буларга портландцемент ва унинг турлари, хамда гидравлик охак киради. Булардан ташкари шлаклар куллар, табиий тог жинс ва моддалари асосида олинган бир канча гидравлик богловчи моддалар хам киради.
Бу богловчи моддалар таркибида кальций силикат, кальций алюминат ва кальций ферритларни борлиги, уларга гидравлик хоссаларини беради.



Download 454 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling