Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси


Download 454 Kb.
bet19/44
Sana27.06.2023
Hajmi454 Kb.
#1656839
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
Boģlovchi moddalar

Хом ашёни тайёрлаш.
Карьердан келтирилган хом ашё йириклиги 5 мм гача килиб майдаланади. Каттик жинслар тош майдалагич машиналарида, юмшоклари эса (тупрок, бур) сув билан махсус ховузда кориштириб майдаланади.
Ховузда хосил булган шлам деб аталувчи котмоксимон бутка кувур оркали цилиндр шаклидаги айланма тегирмонга юборилади.
Пулат ёки чуён шарчалар солинган тегирмон хар дакикада 28 марта айланади ва натижада ундаги 35-45% гача булган шлам майда килиб туйилади. Туйилган шламнинг кимёвий таркибини тугрилаш учун уни узатувчи кувурлар оркали шлам саклагич ховузларга юборилади ва оксидлар микдори лабораторияда аникланади.
Пишириш. Тайёрланган хом ашё материаллари айланма печларда пиширилади. Печь каттик пулат листлардан йигилган узун цилиндр булиб, унинг ички кисми утга чидамли материал билан копланган. Цилиндр узунлиги 185...230 м, диаметри 5-7м. Айланма печь махсус таянчларга бир томонга нишаб (4о) килиб урнатилади. Айланиш тезлиги дакикасига 1-2,5 айланишга тенг.
Хом ашё намлиги 34-40% булган шлам сифатида печнинг юкори кисмига тушади. Унинг нишаб томонидан эса босим остида иссиклик манбаидан оланга юборилади. Печнинг тухтовсиз айланиши хисобига хом ашё аста-секин юкори харорат томон силжийди.
Асосий физик-кимёвий жараён айланма печда куйдириш вактида руй беради. Бу жараёнларни куриб утамиз.
Куритиш кисмида. 70...200оС хароратда хом ашё куритилади, айланма печда аста секин силжиб майда-майда доналарга айланади ва у кизиб таркибидаги гигроскопик намлик парланиб чикиб кетади.


Иситиш кисмида. 200...700оС хароратда хом ашёдаги органик аралашмалар ёнади, гил тупрок минералларидаги кимёвий богланган сув парланиб чикиб кетиб сувсиз каолинит – Al2O3  2SiO2 хосил булади.
Парчаланиш (декарбонизация) кисмида. 700...1100оС хароратда кальций ва магний карбонатлар СаО, MgO ва СО2 га ажралади, гилтупрокдаги алюмосиликатлар SiO2, Al2O3 ва Fe2O4 га ажралади. Хосил булган каттик холатдаги кальций оксид кимёвий богланиб, паст асосли силикатлар – 2СаО  SiO2 , кальций алюминат ва кальций феррит 2СаО  Fe2O4 ларни хосил килади.

Download 454 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling