Uzbekiston respublikasi oliy va urta maxsus


Download 92.6 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi92.6 Kb.
#1150804
Bog'liq
Сиртки назорат иши I




UZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA URTA MAXSUS
TA’LIM VAZIRLIGI
JIZZAX POLITEXNIKA INSTITUTI
FIZIKA KAFEDRASI


FIZIKA

Fanidan sirtdan ta’lim olayotgan talabalar uchun


nazorat ishi savollari
Jizzax

Tuzuvchilar: A.A. Mustafakulov.


Sh.C. Urinov.
B.X. Mamatkulov
Oliy texnika ukuv yurtlarida 60721200-YeSBK va T, 60710100-KT, 60730400-MKK, 60730300-BIK, 60710600-EE, 60712500-YeUTT yunalishlarida sirtdan ta’lim olayotgan bakalavr talabalar uchun muljallangan nazorat ishi savollari.
Taqrizchilar: Jizzax politexnika instituti dotsenti f.-m.f.n. Eshbekova S.O.

Radioelektronika kafedrasi dotsenti: Sattarov S.A



Sirtdan ta’lim olayotgan talaba xar bir nazorat ishida fizika fanidan 10 ta masala yechish kerak. Talabani olayotgan mutaxassisligiga qarab, nazorat ishlari soni va mazmuni xar xil bo‘lishi mumkin. Bu o‘kuv dasturiga muvofiq kafedra tomonidan bildiriladi.





Ф.И.О



Масала тартиб раками



имзо

1




1

21

41

61

81

101

121

141

161

181


2




2

22

42

62

82

102

122

142

162

182


3




3

23

43

63

83

103

123

143

163

183


4




4

24

44

64

84

104

124

144

164

184


5




5

25

45

65

85

105

125

145

165

185


6




6

26

46

66

86

106

126

146

166

186


7




7

27

47

67

87

107

127

147

167

187


8




8

28

48

68

88

108

128

148

168

188


9




9

29

49

69

89

109

129

149

169

189


10




10

30

50

70

90

110

130

150

170

190


11




11

31

51

71

91

111

131

151

171

191


12




12

32

52

72

92

112

132

152

172

192


13




13

33

53

73

93

113

133

153

173

193


14




14

34

54

74

94

114

134

154

174

194


15




15

35

55

75

95

115

135

155

175

195


16




16

36

56

76

96

116

136

156

176

196


17




17

37

57

77

97

117

137

157

177

197


18




18

38

58

78

98

118

138

158

178

198


19




19

39

59

79

99

119

139

159

179

199


20




20

40

60

80

100

120

140

160

180

200


21




1

20

39

58

77

96

115

134

153

172


22




2

21

40

59

78

97

116

135

154

173


23




3

22

41

60

79

98

117

136

155

174


24




4

23

42

61

80

99

118

137

156

175


25




5

24

43

62

81

100

119

138

157

176


26




6

25

44

63

82

101

120

139

158

177


27




7

26

45

64

83

102

121

140

159

178


28




8

27

46

65

84

103

122

141

160

179


29




13

31

49

67

85

103

121

139

157

175




БИРИНЧИ НАЗОРАТ ИШИ УЧУН МАСАЛАЛАР.

  1. 1. Массаси 2 кг бўлган юк массаси 20 кг ли аравачага солиниб, горизонтал йўналишда F куч таъсири остида тортилади. Аравача ва юк орасидаги ишқаланиш коэфициенти 0,2. Таянч ва аравача орасидаги ишқаланишни эътиборга олмасдан аравачанинг ва юкнинг тезланишлари аниқлансин, хамда тортиш кучи 20Н ва 50Н бўлган холлар учун аравача ва юк орасидаги ишқаланиш кучи топилсин. 1) Fn=20H, 2) Fn=50H

  2. Узунлиги 40 см бўлган ипга массаси 200 гр бўлган юк боғланиб, горизонтал текисликда ўзгармас тезлик билан айлантирилганда ип доиравий сирт хосил қилмоқда. Бунда ипнинг вертикалдан оғиш бурчаги 360. Бурчак тезлиги ва ипнинг таранглик кучи топилсин.

  3. Массалари 100 гр бўлган юклар ипнинг икки учига боғланиб тинч турган, блокка осилган. Юкларни бирига 50 г ортиқча юк қўйилиб харакатланганда, ортиқча юк ( 100 г ли жисмга) қандай куч билан остидаги юкка таъсир қилади? Блокнинг массаси хисобга олинмасин.

  4. Массаси 20 т булган вагон 0,2 м/с тезлик билан таяниб харакатланмокда. Таяниш пружиналари хар бир харакат жараёнида 4 см қисилади. Хар бир пружинага таъсир қилаётган кучларнинг максимал қийматини топинг.

  5. Бирлиги 1 кН/м ва 2 кН/м бўлган пружиналар паралел ўрнатилган. Абсолют деформация 5 см бўлганда берилган системани потенциал энергиясини топинг.

  6. Радиуси 0,3 м бўлган ғилдирак = Аt+Bt3 тенгламага мувофиқ айланмоқда. Бунда А=1рад/с, В=0,8 рад/с3. t=2с, бўлган онда ғилдирак сиртидаги нуқталарни тўла тезланишини топинг.

  7. Моддий нуқта радиуси 2 м бўлган айлана бўйлаб S=At+Bt3 (A=3 м/c; B=0,2 м/с3) тенгламага мувофик харакатланмоқда. Вақтнинг 3 с онида тезликни, тангенциал, нормал ва тўла тезланишни топинг.

  8. Иккита моддий нуқтанинг харакати тенгламалар билан берилган. х1= А11t+C1t2 ва х222t+C2t2 бунда А1=21, В1=2 м/с, С1=- 4 м/с2, А2=2 м, В2=2 м/с, С2=0,5 м/с2. Вақтнинг қандай моментида бу нуқтанинг тезликлари бир хил бўлади? Шу вақтда нуқтанинг тезлиги ва тезланиши нимага тенг?

  9. Моддий нуқтанинг тўғри чизиқ бўйлаб харакати Х=Аt+Bt3 тенглама бўйича текис харакат қилаяпти, бунда А=6 м/с, В=0,125 м/с3, 2 с дан 6 с вақт оралиғида нуқтанинг ўртача тезлигини топинг.

  10. Моддий нуқтанинг тўғри чизиқ бўйлаб харакати Х=Аt+Bt3 тенглама бўйича текис харакат қилади, бунда А=6 мс, В=-0,125 м/с3. Вақтнинг 2 с ва 6 с вақт оралиғида нуқтанинг ўртача тезлигини топинг.

  11. Радиуси 0,2 м бўлган диск =А+Вt+Ct3 тенглама бўйича айланаяпти, бунда А=3 рад, В=-1 рад/с, С=0,1 рад/с3. Диск айланаси бўйича тангенциал, нормал ва тўлиқ тезланишлари t=10 с вақт моменти учун топилсин.

  12. Радиуси 10 м бўлган айлана ёйи бўйича нуқта айланияпти. Бир қанча вақт моментида нуқтанинг нормал тезланиши 4,9 м/с2 га тенг ва бу вақтда тўла тезланиш вектори ва нормал тезланиши вектори орасидаги бурчак 600. Нуқтанинг тезлиги ва тангенциал тезланишини топинг.

  13. Нуқта радиуси 2 см бўлган айлана бўйича харакат қилаяпти. Йўлнинг вақт билан боғликлиги Х=Сt3 тенглама билан берилган, бунда С=0,1 см/с3. Нуқтанинг чизиқли тезлиги 0,3 м/с бўлганда, унинг нормал ва тангенциал тезланишини топинг.

  14. Радиуси 10 см бўлган ғилдирак шундай айланадики, ғилдирак гардишидаги нуқталар чизиқли тезлигини харакат вақти билан боғлиқлиги V=At+Bt2 тенглама билан берилган, бунда А=3 см/с ва В=1 см/с2 Вақтнинг 0; 2с; 4 с моментида тўлиқ тезланиш вектори ва ғилдирак радиуси хосил қилган бурчакни топинг.

  15. Тезлиги 3 м/с бўлган горизонтал йўлда эркин харакатланаётган тележкада одам турибди. Тележканинг харакат йўналишига тескари бўлган томонга одам сакрайди. Одам сакрагандан кейин тележканинг тезлиги ўзгаради ва 4 м/с бўлди. Тележкага қарама – қарши сакраганда одам тезлигининг горизонтал ташкил этувчисини топинг. Тележка массаси 210 кг, одам массаси 70 кг.

  16. Массаси 3 кг бўлган шар 2 м/с тезлик билан харакат қилаяпти ва унга қараб келаётган тезлиги 4 м/с ва массаси 1 кг бўлган шар билан тўқнашади. Шарларнинг тўғри марказий урилишдан кейинги тезликларини топинг. Урилиш абсолют эластик деб хисоблансин.

  17. 2м баландликдан тушаётган юк қозиққа тушади ва қозиқ 10 см ерга киради. Юкнинг массаси 500 кг бўлса, ўртача урилиш кучи ва урилиш давомийлиги (вақт) топилсин. Қозиқнинг массаси юкнинг массасидан кичик.

  18. Массаси 8 кг бўлган тахта сувда сузаяпти. Тахтанинг бир четида қурбақа турибди. Тахтанинг иккинчи четига ўтиш учун қурбақа қандай тезлик ва қандай бурчак остида сакраши керак? Тахтанинг узунлиги 1 м, Қурбақанинг массаси 200 г. Тахтанинг сувга нисбатан ишқаланиши хисобга олинмасин.

  19. Қўзгалмас платформада массаси 8 кг бўлган юк қия текисликда ишқаланишсиз сирпанияпти. Платформага юк тушганда, у қандай тезлик билан харакатлана бошлайди? Платформа массаси 120 кг, юкнинг бошланғич холатидан платформа сатхигача бўлган баландлик 4 м, тахтанинг горизонтга нисбатан қиялиги 600. Ишқаланиш йўқ деб қаралсин.

  20. Иккита шар узунликлари бир хил бўлган ипга осилган ва улар бир-бирига тегиб туради. Биринчи шарнинг массаси 0,1 кг, иккинчи шарнинг массаси 0,2 кг, Иккинчи шарни, унинг огирлик марказидан 6 см баландликда бураймиз ва қўйиб юборамиз.Улар бир-бири билан тўқнашади. Тўқнашишдан кейин шарлар қандай баландликка кўтарилади? Тўқнашиш (урилиш) ноэластик.

  21. Ташқи радиуси 5 см ва массаси 2 кг бўлган гардиш қия текислик бўйича сирпанияпти, текислик узунлиги 2 м ва қиялик бурчаги 300. Қия текислик охирида гардиш 3,3 м/с тезликка эга бўлган бўлса, айланиш ўқига нисбатан унинг инерция моментини топинг.

  22. Радиуси 10 см ва массаси 3 кг бўлган диск 6 айл/с частота билан айланияпти. Тормозланиш бошлангандан кейин 5 с вақт ўтганда тухтайди. Тормозланиш моменти аниқлансин.

  23. Радиуси 4 см бўлган ва массаси 80 кг бўлган вал 8 с-1 частота билан айланияпти. Валнинг цилиндрик сиртига тормозловчи колодкалар 20 Н куч билан тақалади ва бу куч таъсирида 20 с дан кейин вал тўхтади. Ишқаланиш коэффицентини топинг.

  24. Радиуси 5 см бўлган блокка шнур осилган, шнур учларида массалари 100 гр ва 200 гр бўлган юк қўйилган. Бу вақтда юклар 5 м/с2 тезланиш билан харакатлана бошлади. блокнинг инерция моментини топинг. Айланиш вақтида ишқаланиш хисобга олинмасин.

  25. Тинч турган икки маховикка бир хил 80 рад/с бурчак тезлиги берилиб, ўз холига қўйилган. Ишқаланиш кучи таъсири остида биринчи ғилдирак 1 минутдан кейин тўхтади, иккинчиси эса тўхтагунча 400 марта айланди. Қайси маховикдаги тормозловчи момент катта ва неча марта?

  26. Радиуси 20 см, инерция моменти 0,1 кг∙м2 бўлган барабанга шнур уланган, шнур учига оғирлиги 5 Н бўлган юк осилган. Барабан айлангангача юк полдан 1 м баландликда бўлган. 1) Қанча вақтдан кейин юк полга тушади ва ипнинг таранглик кучини топинг. 2) Юкнинг полга урилиш вақтидаги кинетик энергиясини топинг. Ишқаланиш хисобга олинмасин.

  27. Маховик гилдирак 0,5 рад∙с2 ўзгармас бурчак тезланиш билан айлана бошлади ва харакат бошлангандан 15 с вақт ўтганда унинг харакат миқдори моменти 73,5 кг.м2/с бўлди. Айланиш бошлангандан 20 с. вақт ўтгандан кейин ғилдиракнинг кинетик энергиясини топинг.

  28. Жуковский скамейкасида одам ўтирибди. Ёйилган қўлларнинг хар бирида массалари 10кг бўлган юк бор. Скамейка айланиш ўқидан хар бир юккача бўлган масофа 50 см. Скамейка 7 с-1 частота билан айланияпти. Агар юклар ва скамейка айланиш ўқигача бўлган масофа 20 см га қисқарса, скамейканинг айланиш частотаси қандай ўзгаради? Одамнинг ва скамейканинг айланиш ўқига нисбатан умумий инерция моменти 2,5 кг∙м2. Айланиш ўқи скамейка ва одамнинг масса марказларидан ўтади.

  29. Жуковский скамейкасида одам турибди ва унинг қўлидаги стержень, скамейка айланиш ўқига вертикал жойлашган. Скамейка одам билан бирга 1,5 рад/с бурчак тезликда айланияпти. Агар стержень скамейка айланиш ўқига горизонтал жойлашса, скамейка қандай бурчак тезлик билан айланади? Скамейканинг одам билан биргаликдаги умумий инерция моменти 4 кг∙м2. Стерженнинг узунлиги 2 м, массаси 6 кг. Стерженнинг оғирлик маркази одам билан биргаликда платформа ўқида деб хисоблансин.

  30. Одам Жуковский скамейкасида турибди ва массаси 0,8 кг хамда горизонтал йўналишда 25 м/с тезлик билан учиб бораётган тўпни қўли билан ушлаб олади. Тўпнинг троекторияси скамейканинг вертикал айланиш ўқидан 0,6 м масофада ўтади. Тўпни ушлаб олган одам билан скамейка биргаликда кандай бурчак тезлик билан айлана бошлайди? Одам билан скамейканинг умумий инерция моменти 6 кг∙м2деб олинсин.

  31. Жуковский скамейкасида одам турибди ва қўлларида стерженни горизонтал холатда ушлаб турибди. Одам билан скамейканинг биргаликдаги инерция моменти 6 кг∙м2. Стерженнинг узунлиги 2 м ва массаси 4 кг. Скамейка одам билан биргаликда 1 рад/с бурчак тезлик билан айланияпти. Агар одам стерженни бир учидан ушлаб, горизонтал холатда сақланса, скамейка одам билан биргаликда қандай бурчак тезлик билан айлана бошлайди? Стерженнинг одам билан биргаликдаги оғирлик маркази платформа ўқида деб хисоблансин.

  32. Радиуси 2 м бўлган диск шаклидаги платформа 20 мин-1 частота билан инерция туфайли вертикал ўқ бўйича айланияпти. Платформа марказида одам турибди. Унинг массаси 80 кг. Агар одам платформа четига ўтса, платформа хонанинг полига нисбатан 2 м/с чизиқли тезликка эга бўлса, платформанинг массаси қанча?

  33. Радиуси 20 см ва массаси 5 кг бўлган диск 8 айл/с билан айланияпти. Аниқ вакт моментида массаси 1 кг бўлган юк юқоридан дискка тушди, бу юк айланиш ўқида 15 см узоқликда тушган. Юк тушгандан кейин диск қандай частота билан айланади? Энергиянинг қанча қисми иссиқликка ўтади?

  34. Узунлиги 0,5 м бўлган ип учига массаси 50 г бўлган шар осилган бўлиб, у горизонтал текисликда нисбатан 2 рад/с частота билан айланади. Ип тезланиш олиб шар айланиш ўқига 0,2 м масофагача яқинлашади. Бунда шар қандай частота билан айланади? Ипга тезланиш берган ташқи кучнинг иши топилсин.

  35. Қуввати 10 к Вт бўлган лентали транспортердан кўмир пристанга туширилди. Пристанинг баландлиги 2,5 м. Транспортернинг фойдали иш коэффициенти 75% деб хисоблаб, 20-минутда неча тонна кўмир тушириш мумкинлигини топинг.

  36. Массаси 0,5 тонна бўлган болта бирор баландликдан массаси 100 кг бўлган қозиққа тушади. Урилишни ноэластик деб олиб, болтанинг ФИК ни топинг. Фойдали энергия қозиқни чуқурликка кириши деб олинг.

  37. Қузгалмас тележкада турган бола массаси 5 кг бўлган тошни горизонтал отади, тошнинг тезлиги 4 м/с. Агар тележканинг бола билан биргаликдаги массаси 100 кг бўлса, бунда бола қандай иш бажаради?

  38. Массаси 10 кг бўлган чана баландлиги 5 м бўлган тоғдан сирпаниб тушади ва ернинг горизонтал участкадан тўхтади. Бола чанани қайта ўз йўли билан тоққа олиб чиқиш учун қанча иш бажаради ?

  39. Темир йўл вагони термозланганда унинг тезлиги 3,3 сек ичида 47,5 км/соат дан 30 км/соат гача бир текисда ўзгарди. Вагон тормозланганда полкадаги чамодан силжий бошлаши учун, чемадан ва полка орасидаги ишқаланиш коэффицентининг чегаравий қиймати қандай бўлиши керак?

  40. Бир жинсли ялпи диск горизонтал текисликда 10 м/с тезлик билан айланмоқда. Дискнинг айланиш вақтида ишқаланиш коэффиценти 0,03 бўлса, диск тухтагунга қадар қанча масофани ўтади?

  41. Қия текисликдан бир жинсли диск сирпанишсиз айланияпти. Текислик минг горизонтга нисбатан оғиш бурчаги 360 бўлса, дискнинг тезланиши ва ишқаланиш кучини топинг. Дискнинг массаси 500 гр.

  42. Нептун планетаси Қуёшдан Ерга нисбатан 30 баравар узоқликда жойлашган. Нептуннинг Қуёш атрофидаги айланиш даврини топинг. (йилларда)

  43. Массаси 1 кг бўлган жисм Ер сиртига тушганда, Ернинг гравитацион майдони кучлари қанча иш бажаради? 1) Ернинг радиусига тенг баландликдан тушса, 2) Чексизликдан тушса.

  44. Ер сунъий йўлдошининг айланиш даври 2 соат. Сунъий йўлдош орбитасини айлана деб олиб, Йўлдош Ер сиртидан қанча баландликда харакат қилаётганлигини аниқланг.

  45. Бирор планеталар экваторида жисмнинг массаси қутбдаги массасига қараганда икки марта кам. Планета моддасининг зичлиги 3 г/см3. Планетанинг ўз ўқи атрофида айланиш даврини топинг.

  46. Планета айланишдан маълумки оғирлик кучи экваторда қутбдагига қараганда кичик. Планета сиртидан қандай баландликда қутбдаги оғирлик кучи экватордаги оғирлик кучига тенг бўлади. Планетани радиуси 1700 км бўлган шар деб қаралсин. Планетанинг ўз ўқи атрофида айланиш даври 25 соат. Планета моддасининг ўртачазичлиги 0,03 г/см3.

  47. Ер марказидан қандай масофадаги нуқтада Ер ва Ойнинг умумий гранитацион майдон кучланганлиги нолга тенг. Ернинг массаси Ойнинг массасига нисбатан 81 марта катта. Ер марказидан Ой марказигача бўлган масофа 60 Ер радиусига тенг деб олинг.

  48. Моддий нуқта гармоник тебранмоқда, уларнинг тенгламаси Х=Аsint мм ли тенглама билан ифодаланади, бунда А=50 мм, =100 с-1. Фазаси =2/9 учун нуқтанинг силжиши ва тебраниш даври аниқлансин.

  49. Тинч холатда турган биринчи шарга, массаси тенг, тезлиги эса 2 м/с ли иккинчи шар учиб келиб тўқнашади. Тўқнашиш натижасида иккинчи шар ўз харакат йўналишини 600 га ўзгартиради. Тўқнашишдан кейинги шарларнинг тезликлари аниқлансин. Тўқнашиш абсолют эластик деб хисоблансин.

  50. Қўл сувининг юзасида турган иккита қайиқ арқон билан бир-бирига тортилган биринчи қайиқда ўтирган одам арқонни 500 Н куч билан тортади. Характ бошланиб 2 С вақт ўтгандан кейинги қайиқларнинг бирқбирига нисбатан тезликлари аниқлансин. Биринчи қайиқнинг одам билан бирга массаси 180 кг, иккинчи юкли қайиқнинг массаси 140 кг.

  51. Массаси 100 кг ли аравасада массалари 40 кг ли иккита бола турибди ва аравача 1 м/с тезлик билан харакатланмоқда. Болалар бирин-кетин аравачадан, харакат йўналишига тескари, горизонт билан 600 бурчак хосил қилган холад, 2 м/с тезлик билан сакрайдилар (болаларнинг тезликлари ерга нисбатан). Иккала бола аравачадан сакрагандан кейин аравачанинг тезлиги кандай?

  52. Тинч холатда турган қайиқда ўтирган одам массаси 10 кг ли юкни қирғоққа 7 м/с тезлик билан қирғоққ ташлайди. Унда қайиқ 2 м масофага силжиса қайиқнинг одам билан бирга оғирлиги аниқлансин. Қайиқ сувда сузганда 10 Н ишқаланиш кучи хосил бўлади.

  53. Снаряд 40 м баландликда 100 м/с тезлик билан горизонтал равишда учиб кетаётганда портилаб икки қисмга бўлинади. Снаряднинг бир қисми 1 с вақт ўтгандан кейин у портилаган баландлиги остида ётган Ер юзасидаги нуқтага тушади. Снаряднинг иккинчи қисмини портилашдан кейинги тезлиги ва йўналиши топилсин.

  54. Радиуси 2 м ли диск шаклидаги платформа 5 айл/мин частота билан инерция туфайли айланади. Массаси 60 кг ли одам платформанинг четида турибди. Агар одам платформанинг марказига ўтса у 15 айл/мин частота билан айланса, платформанинг инерция моменти қанча? Одамнинг инерция моментини моддий нуқтанингинерция моменти қаби хисобланг.

  55. Массаси 8 кг ли қадоқтошни симга боғлаб 2 с-1 частота билан симнинг охиридан ўтган вертикал ўқ атрофида айланнади. Симнинг узунлиги 1 м, кўндаланг кесими юзаси 4 мм2. Металл симнинг кучланиши аниқлансин. Симнинг массаси хисобга олинмасин.

  56. Трамвай 49 см/с2 тезланиш билан характланади. Агар мотор қувватининг 50% ишқаланиш кучини енгишига ва 50% харакатнинг тезлигини оширишга сарф қилгани маълум бўлса, ишқаланиш коэффициенти топилсин.

  57. Спорт ядроси горизонтга нисбатан 300 бурчакка отилганда 216 Ж иш сарф бўлган. Ядро қанча вақтдан кейин ва отилган жойдан қанча масофада ерга тушади. Ядронинг оғирлиги 20 Н. Хавонинг қаршилиги хисобга олинмасин.

  58. 5 кг массали дискнинг гардишига уринма 20 Н ўзгармас куч қўйилган. Кучнинг таъсири бошлангандан кейин 5 С ўтгач диск қандай кинетик энергияга эга бўлади?

  59. Енгил ғилдиракли аравача ва яхлит цилиндр ишқаланишсиз қия текисликдан думалаб тушмоқда. Цилиндр ва аравачанинг массалари бир хил. Жисмнинг қайси бири тезроқдумалаб тушди ва қанча марта фарқ қилади?

  60. Моддий нуқта тебраниши Х=Аcost тенглама бўйича гармоник тебранияпти, бу ерда А=4 см, ; Қайтарувчи куч 2,5∙10-3 Н бўлган вақтда моддий нуқта потенциал энергияси 2,5∙10-5 Ж га тенг бўлади. Бу вақтда моменти ва унга туғри келган тебраниш фазаси топилсин.

  61. Массаси 0,62 кг бўлган моддий нуқтанинг горизонтал тебраниши Х=Аcost тенглама билан ифодаланган, бунда А=0,2 м; =4 c-1. 0,1 с вақт моменти учун нуқтани қайтарувчи куч ва нуқтанинг тўла энергиясини топинг.

  62. Массаси 0,2 кг булган моддий нуқтанинг тебраниши Х=Аsint тенглама бўйича ифодаланади, бу ерда А=1 см, =10 с-1 . Қайтарувчи кучнинг максимал қийматини ва нуқтанинг кинетик энергиясини топинг.

  63. Нуқта бир вақтда иккита ўзаро перпендикуляр гармоник тебраниш хосил қилади ва унинг тебраниши Х11sin1t1 ва х22cos2t2 тенглама билан характерланади. Бу ерда А1=2см, 1=0,5 с-1, А2=2 см, 2=1с-1. Нуқтанинг траекторияси тенгламасини топинг.

  64. Нуқта бир вақтда иккита ўзаро перпендикуляр тебранишда қатнашади. Уларнинг тенгламаси х=А1sin1t; у=A2cos2t тенгламалар билан ифодаланади, бу ерда А1=2 см, А2=4 см, 1=2=1 с-1. Траектория тенгламасини ёзинг ва уни чизмада тасвирланг, хамда нуқта харакати йўналишини кўрсатинг.

65. Нуқта ўзаро перпендикуляр бўлган йўналишда иккита гармоник тебранишда иштирок этади, ва унинг тебраниши х=А1cos1t1; y=A2cos22t2 тенгламалар билан ифодаланади, бу ерда А1=2 см, А2=3 см 1=2=2. Нуқта траекторияси тенгламасини топинг ва чизмада тасвирланг. Нуқта харакат йуналишини кўрсатинг.

  1. Амплитуда ва даврлари бир хил бўлган иккита гармоник тебранишлар битта йўналишда қўшилиб, шундай амплитудали битта тебранма харакатга айланади. Қўшилган тебранишларнинг фазалар фарқини топилсин ва тенгламаси ёзилсин.

  2. Иккита нуқта бир чизиқда турибди, ва бу чизиқ бўйлаб 50 м/с тезлик билан тўлқин тарқалияпти. Тўлқиннинг тебраниш даври 0.5 с. Нуқталар орасидаги масофа 1 м. Бу нуқталардаги тебранишнинг фазалар фарқини топинг.

  3. Бир –биридан 15 см масофада турган иккита нуқтанинг тебраниш фазалар фарқи га тенг бўлса, бу эластик мухитда тарқалаётган тўлқиннинг тезлигини топинг. Тебраниш частотаси 25 Гц.

  4. Моддий нуқта бир тўғри чизиқдаги иккита тебранма харакатда иштирок этади ва қуйидагича тенглама билан ифодаланган: х11sin1t1; х22cos2t2 бу ерда А1=1 см, А2=2 см, 1=2=1 с-1 . Қўшилган харакат амплитудаси, частотаси ва бошланғич фазасини топинг. Харакат тенгламасини ёзинг.

  5. Бир хил даврли ва бир хил йўналишли иккита тебраниш қўшилди х11sin1t; х22sin2 (t+ ), бу ерда А12=1 см, 1=2= с-1, t=0,5 c. Натижавий тебраниш амплитудаси ва бошланғич фазасини топинг. Унинг тенгламасини ёзинг.

  6. Массаси mқ0,5 кг бўлган кислороддаги модда миқдори ва молекулалар сони N –ни аниқланг.

  7. Сув t=40 С температурада V=10 м3 хажмни эгаллайди. Сувнинг модда миқдори  ва молекулалар сони N – ни аниқланг.

  8. Агар идишдаги газнинг молекулалар концентрацияси n=2∙1018 м-3 бўлса, хажми V=3 л бўлган идишни тўлдириб турган водородни модда миқдори  ни `аниқланг.

  9. Нормал шароитда хажми V=5 л бўлган балон газ билан тўлдирилган. Балонда газнинг неча молекуласи бор ?

  10. Суюқликда молекулалар шарсимон шакл бўлиб, бир-бирига зич жойлашган деб қараб, сув молекулаларининг диаметрини тартибини таққосланг. Сувнинг зичлиги =103 кг/м3.

  11. Азот молекулаларининг учдан бир қисми атомларга бўлиниб кетган. Азот массаси m=10 г. Бундай газда хаммаси бўлиб канча зарра бор?

  12. Хажми V=3 л идишдаги азотнинг модда миқдори топилсин. Азотнинг концентрацияси n=-6,02∙1025 м-3.

  13. Ацетиленни (С2Н2) битта молекуласининг массасини топинг.

  14. Хажми 20 л бўлган баллонга азот тўлдирилган. Азотнинг температураси Т=400 К. азотнинг бир қисми ишлатилгандан сўнг баллоннинг босими Р=200 Па га камайган. Газ камайиш процессини изотермик деб, ишлатилган азот массаси т-нопилсин.

  15. Хажми V=40 л бўлган баллонда кислород бор. Кислороднинг температураси Т=300 К. кислороднинг бир қисми ишлатилгандан сўнг баллондаги газнинг босим Р=100 кПа га камайган. Баллонда газ темпеартураси ўзгармаган деб хисоблаб, ишлатилган кислород массаси т топилсин.

  16. Температураси t1=200 С ва босим Р=0,5 Мпа бўлган газ бор. Агар газнинг температурасини t2=800 С га оширилса, унинг зичлигини икки баравар ошириш учун қандай Р2 босим бериш керак?

  17. Р=3 мПа босим остида турган аргоннинг температураси Т-топилсин? Аргоннинг зичлиги 15 кг/м3.

  18. Хажми V=3 см3 ва модда миқдори =0,11моль га тенг бўлган сувнинг зичлиги  топилсин. Шу хажмдаги молекулалар сони N – ни аниқкланг.

  19. Хажмлари бир хил бўлган иккита идишда кислород бор. Биринчи идишдаги босим Р1=2 МПа ва температура Т1=300 К, иккинчи идишдаги босим Р2=2,5 Т2=200 К. Идишларни найча ёрдамида бирлаштирилди ва улардаги кислород Т=200 К температурагача совитилди. Идишлардаги Р босимни топинг.

  20. Температураси Т=1400 К ва Р=2 МПа босм остида бўлган балондаги азот зичлигини  - ни хисоблаб топинг.

  21. Хажми 10 л булган балонда босими Р1=0,6 МПа ва температураси Т1=300 Кли неон бор. Балондан 36 г неон гази олингач, температура Т2=360 К гача камайди. Балонда хосил бўлган Р – босим топилсин.

  22. V=1 дм3 хажмли идишда t=170 С температурада бирор газ бор. Агар идишдаги газ сирқиши натижасида 1025 та молекула чиқиб кетса идишдаги газ босими қанчага камаяди.

  23. Идишда азот бор. Идишдаги азотни 60 г ишлатилгач, босим Р=178 кПа га камайган. Газнинг температурасини Т=300 К деб, идиш хажми топилсин.

  24. V=2∙10-3 м3 хажимдаги идиш m1=6 г карбонат ангидрид /CО2/ ва m2=5 г азот /I/-оксиди (N2O) билан тўлдирилган. T=1270 C температурасида идишдаги умумий P босим қандай?

  25. V1=10 л хажмли бир баллонда P1=1- МПа босим остида кислород бор. V2=22 л сиғимли бошқа баллондан Р2=0,6 МПа босим остида азот бор. Иккала баллон ўзаро найча билан туташтирилди, бунда иккала газ аралашиб, бир хил аралашма хосил қилди. Бунда температура ўзгармади. Иккала газ аралашмасининг Р1 ва Р2 порциал босимлари ва тўлиқ Р босим топилсин.

  26. Нормал шароитда хажми V=22,4 л бўлган баллонда водород бор. Баллонга қўшимча гелий гази киритилганда; баллонда босим Р=0,25 Мпа гача ўзгарди. Бунда температура ўзгармади. Баллонга киритилган гелийни массаси топилсин.

  27. 1=1/9 хисса массасили водород ва 2=8/9 хисса массали кислороддан аралашма ташкил топган. Бундай аралашманинг t=3000 С температурада ва Р=0,2 МПа босимдаги зичлиги  - ни топинг.

  28. Нормал шароитда m1=1 кг массали азот ва m2=1 кг массали гелий қандай хажмни эгаллайди?

  29. V=15 л хажмли идишда m1=8 г массали кислород ва m2=2 г массали гелий аралашмаси Р=1,5∙103 Па босим остида турибди. Аралашмани температураси аниқлансин.

  30. 72 V=20 л хажимли идишда Т=560 К температурада 1=87,5 % улушли азот массаси ва 2=12,5 % улушли водород массасидан иборат аралашма бор. Агар аралашманинг массаси m=8 г бўлса, аралашманинг босим Р қанча?

  31. V=2∙10-3 м3 хажмли идиш 6 г карбонат ангидрид /CO2/ ва 5 г азот /I/-оксиди (N2O) билан тўлдирилган. Т=300 К температурада идишдаги умумий босим қандай?

  32. Температураси t=170 С ва босими Р=0,4 МПа бўлган 2,8 кг азот ва 3,2 кг кислород аралашмасини эгаллаган хажми V топилсин.

  33. Газнинг хамма молекулаларининг илгариланма харакат кинетик энергияларини йиғиндиси WК=2,5∙105 ж га тенг. Идиш хажми V=5 л. газ босими Р топилсин.

  34. V=3 л хажмли идишда Р=540 кПа босим остидаги газнинг барча молекулаларнинг йиғинди кинетик энергияси ЕК топинг.

  35. Кислородни модда миқдори =0,8 моль. Молекулани ўртача кинетик энергияси <>=1,3*10-8 Ж. Кислородни ички энергияси ва температурасини топинг.

  36. Водород Т=300 К температурада турибди. Водороднинг модда миқдори =0.5 мольга тенг. Шу газнинг битта молекуласи учун айланма харакат ўртача кинетик энергия к> си, хамда барча молекулаларнинг йиғинди кинетик энергияси Ек топилсин.

  37. t=1270 С температурадаги m=1 кг сув буғи молекулаларининг айланма харакатининг йиғинди кинетик энергияси топилсин.

  38. Бирор газ молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги <кв>=450 м/с га тенг. Газнинг босими Р=5∙104 Па га тенг. Бу шароитда газнинг зичлиги топилсин

  39. V=0,02 м3 хажмли балондаги азот молекулалари илгариланма харакатининг кинетик энергияси <к>=5∙103 Ж га, ўртача квадратик тезлиги <кв>=2,103 м/.с га тенг. 1) Балондаги азотнинг миқдори. 2) Азот қандай босимда бўлганлиги топилсин.

  40. Агар газ молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги <кв>=1 км/с га тенглиги маълум бўлса, газ молекулаларининг ўртача арифметик тезлиги <a> ни аниқланг.

  41. Хаводаги муаллақ чанг ўртача квадратик тезлиги хаво молекуласининг ўртача квадратик тезлигидан неча марта кам? Чангнинг массаси m=10-8 г. Хавони бир киломолининг массаси 0,029 кг/моль га тенг бўлган бир жинсли газ деб хисоблансин.

  42. Газнинг солиштирма иссиқлик сиғимлари айирмаси С=2,08 кЖ/кгК га тенг. Газнинг нисбий молекуляр массаси Мr ни ва моляр масса  - ни аниқланг.

  43. Агар газ молекуласининг илгариланма харакат кинетик энергияси К>=4,14∙10-21 ж тенг бўлса, температураси қанча бўлади.

  44. Водороднинг битта молекуласининг айланма характ ўртача кинетик энергияси айл>=5,4∙10-20 ж га тенг. айланма характдаги газни хмма молекулаларининг йиғинди кинетик энергиясини топинг. Водороднинг модда миқдори =2 моль.

  45. Хавони бир молметр массаси =0,029 кг/моль га тенг бўлган бир жинсли газ деб хисоблаб, t=170 С температурада хаво молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги топилсин.

  46. Бир ва икки атомли газлар аралашмаси учун моляр иссиқлик сиғимлари Сv ва Ср топилсин. Бир атомли газ учун модда миқдори W1=0,4 моль ва икки атомли газ учун W2=0,2 моль га тенг.

  47. Массаси m1=2,5 г кислород ва массаси m2=5 г гелий азот аралашмаси учун моляр иссиқлик сиғимлари Ср ва Сv ни хисобланг.

  48. 4 г водород ва 22 г карбонат ангидриддан иборат газ аралашмаси учун  ни топинг.

  49. Хажми V=5 л бўлган идишдаги азотнинг массаси m=0,5 г. Азот молекуласининг ўртача эркин югуриш йўли узунлиги < > топилсин.

  50. Р=8∙104 н/м2 босмда зичлиги =4 кг/м3 бўлган 1 кг икки атомли газ бор. Бу шароитда газ молекулаларини иссиқлик харакатининг энергияси топилсин.

  51. Агар Р=26,6∙103 Па босимда водород молекуласининг ўртача квадрастик тезлиги < >=2400 м/с га тенг бўлса, бу шароитда V=I м3 хажмдаги водород молекулаларининг сони топилсин.

  52. Водородни изотермик /Т=300 К/ равишда кенгайтирилганда унинг хажми 12=3 марта ортади. Газнинг кенгайишида бажарган иши А ни ва бунда газга берилган иссиқлик Q ни аниқланг. Водород массаси m=200 г.

  53. Изобарик процессда идеал газга берилган иссиқлик Q ни қанча қисми газнинг ички энергияси u ни оширишга сарф бўлади ва қанча қисми кенгайишдаги иш А га сарф бўлади? бир атомли, икки атомли ва кўп атомли газлар учун хол қўйиб чиқарилсин.

  54. Температураси Т=300 К ва босими Р=133 нПа га тенг бўлган кислород молекуласининг бирлик вақтидаги ўртача тўқнашишлар сони топилсин.

  55. Агар сийраклаштирилган газнинг зичлиги =1,8∙10-6 кг/м3 га тенг бўлса. кислород молекулаларининг эркин югуриш йўли узунлиги топилсин.

  56. Агар икки атомли газнинг хажми адиабатик равишда икки баравар ортирилса, газ молекулаларининг бир секундда тўқнашишлар сони Z неча марта камаяди ?

  57. Массаси m=200 г бўлган кислород Р1=200 кПа босимда, V1=100 л хажмни эгаллайди. Газнинг аввало ўзгармас босимида киздирилиши туфайли газ V2=300 л хажмгача кенгайди ва сунгра ўзгармас хажмда унинг босими Р2=500 кПа гача ўзгартирилади. Газнинг ички энергияси u ни ўзгаришини. Бажарилган иш А ни. Газга берилган Q иссиқликни топинг ва жараён графигини чизинг.

  58. Температураси Т=300 К бўлган модда миқдори =0,4 моль водород гази изотермик кенгайиши учун Q=800 Ж иссиклик сарфланган. Газнинг хажми қанча кенгайганлиги топилсин.

  59. Р=2∙106 Па босим остида бўлган t=170 С температурали V=5 л хажмни эгаллаган газ иситилганда изобарик равишда кенгайган , бунда газнинг кенгайиши иши А=200 Ж га тенг бўлса, Газ неча градусга иситилган?

  60. Газ Корно циклини бажариб, иситгичдаги олган хар 4,2 кж иссиқлик хисобига А=598 Ж иш бажарди. Бу циклнинг Ф.И.К. қанақа? Иситгичнинг абсолют температураси Т1 совутгичнинг абсолют температураси Т2 дан неча марта катта?

  61. Газ Карон цикли бажариб, иссиқлик берувчидан олган иссиқликнинг 67 % ни иссиқлик қабул қилувчини температураси Т1=430 К бўлса, иссиқлик қабул қилувчининг Т2-температурасини аниқланг.

  62. Сув сиртидан Н=20 см чуқурликда бўлган d=0,01 мм диаметрли хаво пуфагидаги хавонинг босим Р аниқлансин. Ташқи босим Р=1,01∙103 Па га тенг.

  63. Нормал шароитда V1=1 л гелий ташкаридан олган иссиқлик хисобига изотермик равишда V2=2 л хажмгача кенгайган. 1) Кенгайишда газнинг бажарган иши. Аn. 2) Газга берилган иссиқлик миқдори Q – топилсин.

  64. Кислород ўзгармас босмда Р=80 кПа гача қиздирилади. Бунда хажми V1=1 м3 дан V2=3 м3 гача ортади. Кислородни ички энергияси u ни ўзгаришини, кенгайишда бажарган иши Ани, хамда газга берилган иссиқлик Q ни топинг.

  65. Газ Карно цикли бўйича ўзгаради. Изотермик кенгайишдаги бажарилган иш А1=8 Ж. Изотермик сиқилишдаги ишни А2- ни топинг. Циклнинг Ф.И.К. =0,4

  66. Карно циклида иссиқлик берувчи температураси Т11=380 К дан Т =560 К гача оширилса циклнинг Ф.И.К. қанча ўзгаради. Иссиқлик қабул қилувчининг температураси Т2=280 К.

  67. Газ Карно циклини бажаради. Исситгичнинг абсолют температураси Т1-совутгичнинг абсолют температураси Т2 дан 4 марта катта. Иситгичдан бир цикл давомида олган иссиқликни газ қанча улушини совутгичга беради ?

  68. Газ Карно цикли бажаради. Совутгичнинг температураси Т2=280 К, иситгичники эса Т1=380 К. Агар иситгичнинг температурасини Т=200 К га кўтарсак циклнинг Ф.И.К. неча марта кўпаяди ?.

  69. Температураси t=20 С ли хонадан температураси Т=320 К бўлган атроф мухитда узатадиган тескари Карно цикли бўйича ишловчи қурилманинг совитиш коэффицентини микдори аниқлансин. Агар хар соатда хонадан Q=20 м/Ж иссиқлик чиқарилса, қурилманинг бажарган иши А нимага тенг.

  70. Хаво пуфаги сув сиртидан қандай чуқурликда бўлганда, унданги хавонинг зичлиги =2 кг/м3 га тенг бўлади? Пуфакнинг диаметри d=0,015 мм, температураси t=200 С ва атмосфера босими Р=1,01∙105 Па га тенг.

  71. Иккита бир-бирига параллел ва бир-биридан =0,2 мм масофадаги шиша пластинкалари орасидаги сув қанча h баландликка кўтарилади?

  72. Симобнинг катта томчиси t=1,65∙10-4 градусга исиши учун радиус Z=1 мм ли симоб томчиларининг нечтаси қўшилиши керак?

  73. Диаметри d=1 мм бўлган капилляр найчадан глицерини h=20 мм баландликка кўтарилган. Глицеринни тўла қўлловчи деб хисоблансин. Глицеринни сирт таранглик коэффициенти топилсин.

  74. Совун пуфаги хажмини V1=8 см3 дан V2=16 см3 гача пуфлаб ортириш учун керак бўлган ишни аниқланг. Тқconst;

  75. Капиллярдан томаётган 100 томчи спиртнинг массаси m=0,71 г томчининг узилиш пайтидаги найчанинг ингичка буйинини диаметри d=1 мм бўлса, спиртнинг сирт таранглик коэффицентини аниқланг.

  76. D=4 см диаметрли совун пуфагининг хосил қилиш учун, унинг сирт таранглик кучига қарши қанча иш бажариш керак? Совун эритмасининг сирт таранглик коэффиценти L=0,043 н/м.

  77. Икита кичик зарядланган шарлар бир–биридан 20 см масофада турибди. Улар орасидаги тортишиш кучи 4∙103 Н. Шарлар бир-бирига тегизилиб, кейин яна ўз холатига келтирилди ва шарлар 2,23∙10-3 Н куч билан итаришади. Шарларнинг бошланғич зарядларини топинг ?

  78. Радиуси 5 см бўлган ярим халқа марказида жойлашган заряди 6∙108 Кл бўлган нуктавий зарядга таъсир этувчи кучни топиш. Шу ярим шар томонларидан унга 8,85∙10-6 Кл заряд текис тарқалган.

  79. Хар бирининг заряди 10-7 Кл заряд миқдори бўлган иккита нуқтавий заряд бир-биридан 10 см масофада жойлашган. Хар бир заряддан 10 см узоқликда жойлашган нуқтадаги электр майдон кучланганлигини топинг.

  80. Вертикал чексиз чўзилган текисликнинг сирт заряд зичлиги, 9,8∙10-5 Кл/м2. Сиртдаги ипга массаси 10 г бўлган шар осилган. Агар ип ва сирт орасидаги бурчак 450 бўлса шарнинг зарядини топинг?

  81. Электрод моменти 10-10 Кл∙м бўлган нуқтавий дипол атрофида электр майдони хосил қилинган. Дипол ўқи бўйлаб диполдан 10 см узоқликда жойлашган икки симметрик нуқталардаги майдоннинг потенциаллар фарқи топилсин.

  82. Диаметри 10 см бўлган чексиз узун юпқа деворли цилиндрга заряд жойлашган, унинг сирт зичлиги 5,31∙10-4 Кл/м2. Цилиндр сиртидан 5 см узоқликдаги электр майдон кучланганлигини топинг.

  83. Иккита чексиз параллел сиртлар бир-биридан 0,5 см масофада жойлашган. Сиртлардаги заряднинг сирт зичликлари 0,2 мк.Кл/м2ва -0,3 мк.Кл/м2. Сиртлар орасидаги потенциаллар фарқини топинг.

  84. Чексиз сирт текис зарядланган, ундаги заряднинг сирт зичлиги 4 нКл/м2. Бу сирт хосил қилган электр майдон потенциалининг градиенти йўналиши ва қийматини топинг.

  85. Чексиз узун туғри ингичка ип зарядланган, ундаги заряднинг чизиқли зичлиги 2 нКл/м Ипдан 10 см узоқликдаги нуқтада потенциал градиенти йўналиши ва қиймати топилсин.

  86. Заряди 10-8 Кл бўлган 10-3 кг массали чанг зарраси кучланганлик чизиқлари йўналишда электр майдонига учиб киради. 150 В потенциаллар фарқини ўтгандан кейин чанг заррасининг тезлиги 20 м/с бўлса, чанг заррасининг майдонга киришдан олдинги тезлигини топинг.

  87. Электронлар дастаси 8∙106 м/с тезлик билан зарядланмаган ва изоляцияланган радиуси 8 см бўлган маталл шарга тушади. Шарда тўпланадиган электронларнинг максимал сони топилсин? Электроннинг заряди 1,6∙10-19 Кл, массаси 9∙10-31 кг.

  88. Бир-биридан чексиз катта масофада турган электронлар модули бўйича бир хил 106 м/с тезлик билан бир-бирига қараб харакатлана бошлади. Электронлар қандай энг кичик масофагача яқинлаша олади? Бунда электрон заряди 1,6∙10-19Кл, массаси 9,1∙10-31 кг.

  89. Ясси горизонталь конденсатор пластинкалар орасидаги масофа 1 см, унда зарядланган майда ёғ томчиси жойлашган. Электр майдон бўлмаганда ёғ томчиси 16∙10-4 м/с ўзгармас тезлик билан тушади. Агар конденсатор пластинкаларига 157 В потенциаллар фарқи берилса, ёғ томчиси 39,4∙10-4 м/с тезлик билан тушади. Ёғ томчисининг радиуси ва зарядини топинг? Хавонинг ёпишқоқлиги 1,96∙105 Па/с, Мойнинг зичлиги хавонинг зичлигидан 900 кг/м3га кўп.

  90. Чексиз узун зарядланган толадан 4 см узоқликда миқдори 2∙10-9 Кл бўлган нуқтавий заряд жойлашган. Майдон таъсирида нуқтавий заряд 2см гача силжиганда 5,4∙10-6 Ж иш бажарилади. Ипнинг чизиқли заряд зичлигини топинг.

  91. Симли ярим халқа 133 нКл/м чизиқли заряд зичлиги билан зарядланган. Халқанинг марказидан 6,7 нКл нуқтавий зарядни чексизликка кўчирилиш учун қандай иш бажарилади ?

  92. Радиуси 10 см бўлган симли халқа 300 нКл/м чизиқли заряд зичлиги билан зарядланган. Халқанинг марказидаги 5 нКл бўлган нуқтавий зарядни халқа ўқи бўйича 20 см масофага кўчириш учун қандай иш бажарилади ?

  93. Электр момент вектори 2 н∙Кл. м ли дипол билан майдон кучланганлиги 50 кВ/м бўлган бир жинсли электр майдон кучланганлик векторининг йўналиши орасидаги бурчакни 600 дан 900 га ўзгартириш учун қандай иш бажарилади ?

  94. Томонлари 10 см дан бўлган ясси квадрат пластинка текис зарядланган (=мкКл/м2) чексиз текисликдан бирор масофада жойлашган. Пластинканинг юзаси майдон кучланганлик чизиқлари билан 300 бурчакни ташкил этади. Шу пластинка орқали ўтган электр индукция вектори оқимини топинг.

  95. Ички ва ташки радиуси 5 см ва 6см бўлган металл сфера ичида, унинг марказидан 2 см узоқликда 10 нКл бўлган нуқтавий заряд жойлашган. Сфера марказидаги потенциални топинг.

  96. Электр моменти 100 нКл∙м бўлган нуқтавий диполь чексиз электр ўтказувчан текисликдан 5 см масофада жойлашган. Агар диполнинг электр моменти текисликка перпендикуляр йўналган бўлса, дипол таъсир этувчи куч векторининг модули аниқлансин.

  97. Ясси конденсатор пластинкалари орасидаги фазо диэлектрик сингдирувчанлиги =2 бўлган диэлектрик билан тўлдирилган Конденсатор пластинкаларига 400 В кучланиш берилган. Пластинкалар орасидаги масофа 5 мм. Конденсатор пластинкаларидаги ва диэлектрикдаги сирт заряд зичлиги топилсин.

  98. Иккита унча катта бўлмаган металл пластинкалар бир-бирига параллель холда катта бўлмаган масофада жойлашган. Агар биринчи пластинкага 2 нКл мусбат заряд берилса, иккинчи пластинка сиртида қанча зарядлар индукцияланади.

  99. Радиуси 5 см бўлган шарнинг заряди 5 нКл бўлиб, метал шар қалинлиги 5 см бўлган сферик эбонит қопламаси билан ўралган (=3) Шар марказидан 6 ва 12 см масофада бўлган нуқталардаги майдон кучланганлиги топилсин.

  100. Электр ўтказувчи чексиз текисликдан 3 см масофада 50 нКл нуқтавий заряд жойлашган. Шу зарядни текисликдан 5 см узокликдаги нуктага секин кучириш учун қандай иш бажариш керак ?

  101. Электр сиғими 200 пФ бўлган металл шарни потенциали 400 В булгунча зарядлаб, сиғими 400 пФ бўлган сферик қобиқ билан ўралган. Агар ташқи қобиқни ерга уланса, шарнинг потенциали ва сиғими қандай бўлади ?

  102. Иккита бир хил шар бир-биридан узоқ масофада жойлаштирилган. Биринчи шарни энергияси 1,6 Ж. бўлгунча, иккинчисини эса энергияси 3,6 Ж бўлгунча зарядланган. Бу шарлар сим билан бир-бирига уланганда қандай иссиқлик миқдори ажралиб чиқади?

  103. Ясси конденсатор пластикалари орасидаги фазони тўлдирувчи парафин қатламига (=2) 8,85∙10-6 Па. босим таъсир этади. Конденсатордаги майдон кучланганлиги нимага тенг?

  104. Иккита бир хил конденсаторлар кетма–кет уланган. Хар бир конденсаторнинг сиғими 100 пФ. Агар конденсаторлардан бирининг пластинкалари орасидаги фазо парафин билан (=2) тўлдирилса конденсаторлар батареясининг сиғими неча марта ўзгаради?

  105. Ясси хаволи конденсатор пластинкаларнинг юзаси 100 см2, улар орасидаги масофа 1 мм бўлиб, пластинкалардаги потенциаллар фарки 100 В бўлгунча зарядланган. Кейин пластинкалар орасидаги масофа 25 мм га етгунча силжитилган. Агар конденсатор кучланиш манбаидан узилган бўлса, конденсаторнинг пластинкаларини силжитишдан олдин ва кейинги энергиялари топилсин.

  106. Вакуумли цилиндрик конденсаторнинг ички цилиндрик радиуси 1,5 см , ташқи радиуси эса 3 см Цилиндрлари орасидаги потенциаллар фарқи 2700 В. Цилиндрлар ўқидан 2,7 см масофадаги электрон 1,8 см масофадаги нуқтага яқинлашгунча харакатланиб конденсатор майдон таъсиридан қандай тезлик олади?

  107. Сферик хаво конденсаторнинг ички шарининг радиуси 1 см, ташқи радиуси эса 4 см. Шарлар орасидаги потенциаллар фарқи 4050 В. Шар марказидан 3см масофадаги электр майдон кучланганлиги топилсин?

  108. Электр лампочкасининг вольфрам симининг температураси 200 С даги қаршилиги 35,8 Ом. Агар лампочка 120 В кучланишли тармоққа уланса, ундан 0,33 А ток ўтади, шунда лампочка симининг температураси қанчага тенг бўлади? Вольфрам қаршилигининг температура коэффициенти 4,6∙10-3 К-1 га тенг.

  109. Узунлиги L=20 м ва учларидаги кучланиш U=16 В бўлганда темир симнинг бирлик кўндаланг кесим юзасидан 1 секундда ўтаетган электронлар сонини топинг.

  110. Занжирнинг ташқи қаршилик R1=8О м бўлганда, ток I=0,8А га тенг, қаршилиги R2=15 Ом бўлганда эса, ток кучи I2=0,5А бўлади. Э.Ю.К манбанинг қисқа туташувидаги ток кучи топилсин.

  111. Элемент, реостат, амперметр кетма–кет уланган, Элементнинг Э.Ю.К 2 В ва ички қаршилиги 0,4 Ом, Амперметр 1 А ни кўрсатияпти, элемент қандай Ф.И.К. билан ишлайди?

  112. Икки вольтметр ток манбаига кетма-кет уланганда, вольтметрлар 6 ва 3 В кучланишларни кўрсатади. Ток манбаига бир вольтметр уланганда 8 В кучланишни кўрсатади. Манба Э.Ю.К ни топинг.

  113. R=10 Ом қаршилиқ ва акумулятордан ташкил топган занжирга аввал вольтметрга кетма – кет, сўнгра эса параллел уланди. Аккумулятор ички қаршилиги 0,1 Ом. Агар вольтметрнинг кўрсатиши хар икки холда хам бир хил бўлса, унинг ички қаршилиги топилсин.

  114. Занжирнинг ташки қаршиликлари R1=5 Ом ва R2=0,2 Ом бўлган қийматларида ажралиб чиққан қувват бир хил эканлиги маълум бўлгандаги, генераторнинг ички қаршилигини топинг? Хар бир хол учун генератор Ф.И.К.и топилсин.

  115. Манба биринчи R1=2 Ом ли ташқи қаршиликка сўнгра R2=0,5 Ом ли қаршиликка уланади. Бу холларнинг хар бирида ташки занжирдан ажралган қувват бир хил ва у 2,54 Вт га тенг бўлса, манбанинг Э.Ю. К ва ички қаршилиги топилсин.

  116. 120 вольтли қувват 40 Вт бўлган ломпочка берилган. Лампочка 220 В кучланишли тармоқда нормал ёниши учун унга кетма-кет қандай қўшимча қаршилик уланиш керак? Шундай қаршиликни ясаш учун диаметри 0,3 мм бўлган нихром симдан неча метр олиш керак?

  117. Элекрт юритувчи кучи ℇ ва ички қаршилик r бўлган элемент ташқи қаршилик R га уланган. Ташқи занжирдаги энг кўп қувват 9 Вт га тенг. бу шароитда эанжирдан ўтаётган ток кучи З А га тенг. ва r нинг қиймати топилсин.

  118. 10-2 А гача токни ўлчаш учун мўлжалланган қаршилиги R=9,9 Ом бўлган миллиамперметр берилган. Бу асбоб билан 1 A гача токни, 1 В гача кучланишни ўлчаш учун нима қлиш керак?

  119. Э.Ю.К. лари ℇ1=12 В ва ℇ2 =6 В хамда ички қаршиликлари r1=1 Ом ва r2=1,5 Ом бўлган параллель уланган икки ток манбаига R=20 Ом ли реостат 10-расмда кўрсатилгандек уланган. Хар бир элементнинг ток кучи ва реостат клеммаларидаги кучланиш аниқлансин.

  120. Ток манбаларининг Э.Ю.К. ℇ1=12 В ℇ2=8 В, ички қаршиликлар мос равишда r1=4 Ом, r2=2 Ом бўлса, уларга қаршилиги R=20 Ом бўлган ўтказгич 11-расмда кўрсатилгандек уланган. Ўтказгичдан ва манбалардан ўтаётган ток кучлари аниқлансин.

  121. Э.Ю.К. лари ℇ1=6 В ва ℇ2 =8 В ток манбалари ва R1=4 Ом R2=8, R3=6 Ом қаршиликлар 12-расмда кўрсатилгандек уланган. Қаршилиги R3 бўлган ўтказгичдан ўтаётган ток кучи I3, унинг учларидаги кучланиш u3 аниқлансин. Ток манбаларининг ички қаршиликлари эътиборга олинмасин.

  122. 1=1,6 В ва ℇ2=1,2 В ички қаршиликлари r1=0,6 Ом ва r2=0,4 Ом бўлган, бир хил қутблари ўзаро уланган икки манба элементларидан тузилган занжирдаги ток кучи аниқлансин.

  123. Электр юритувчи кучлари ℇ1=1,4 В ва ℇ2=1,2 В ички қаршиликлар мос равишда r1=0,6 Ом ва r2=0,4 Ом бўлган, параллель уланган, икки элемент учларида қандай потенциаллар фарқи хосил бўлади?

  124. Э.Ю.К. лари ℇ1=30 В, ℇ2=10 В бўлган батареялар ва R2=20 Ом, R3=10 Ом қаршиликлар 13-расмда кўрсатилган схема бўйича уланган. Амперметрдан 1 A ток кучи ўтади. R1 қаршилик топилсин. Амперметр ва батареялар қаршиликлари хисобга олинмасин.

  125. 14-расмдаги схемада ℇ1=25 В R1 қаршиликдаги потенциалнинг тушиш 10 В га тенг бўлиб, бу R3 қаршиликдаги потенциалнинг тушишига тенг ва R2 қаршиликлардаги потенциал тушишдан икки марта кўпдир ℇ2 ва ℇ3 ларни қиймати топилсин. Батареянинг қаршилиги хисобга олинсин.

  126. 15-расмдаги занжирда ℇ1=ℇ2=110В, R1=R2=200 Ом, вольтметр қаршилиги 1000 Ом. Вольтметрнинг кўрсатиши топилсин. Манбаларнинг ички қаршилиги хисобга олинмасин.

  127. 1=1,6 В ва ℇ2=1,2 В, ички қаршиликлари r1=0,6 Ом ва r2=0,4 Ом бўлган, бир хил қутблари ўзаро уланган икки манба элемантларидан тузилган занжирдаги ток кучи аниқлансин.

  128. 10-расмдаги схемада ℇ1=5В, r1=1 Ом, ℇ2=3 В r2=0,5 Ом, R=3 Ом берилган. Қаршилиги R бўлган реостат қисқичларига тушадиган кучланиш аниқлансин.

  129. 16-расмдаги схемада ℇ1=10В, ℇ2=4В R1=2 Ом, R2=R3=4 Ом ва R4=20м берилган. Ток манбаларининг ички қаршиликлари хисобланмасин. Қаршиликлардаги кучланишлар топилсин.

  130. Хар бирининг Э.Ю.К. 2В дан бўлган иккита элемент 17-расмдаги схемада кўрсатилгандек уланган, уларнинг ички қаршилклари мос равишда r1=1 Ом ва r2=2 Ом. Агар ℇ1 манбадан утаётган ток кучи 1 А га тенг бўлса, ташқи R қаршилик қанчага тенг бўлади? Худди шунингдек ℇ2 дан R қаршиликдан ўтаётган ток кучлари топилсин.

  131. Ионизацион камеранинг электродлари орасида жойлашган газнинг хажми 8 л. Газ рентген нурлари билан ионлаштирилганда, тўйиниш ток кучи

  132. Iтуй=6 нА бўлса, V1=1 см3 газ хажмида t=1 с вақтда неча жуфт ион хосил қилинади? Хар бир ион заряди элементар зарядга тенг.

  133. Ионлаштирувчи камера электродлари ўртасида  - заррача электродларга параллел харакатланиб ўз йўлида ионлар занжирини хосил қилади. Агар электродлар орасидаги масофа 2 см, потенциаллар фарқи U=6 кВ ва иккала ишорадаги ионларнинг ўртача харакатчанлиги 1,5 см2/В.с бўлса,  - зарра учиб ўтгандан қанча вақт кейин ионлар электродларга етиб борадилар?

  134. Разрядловчи найчанинг электродларига 10 В потенциаллари фарқи берилган. Электродлар орасидаги масофа 25 см бўлиб, ионизатор 1 см3 хажмдаги водородда n=107 ионлар жуфтини хосил қилганида, найчадаги ток зичлигини топинг? Умумий ток кучининг қанча кисми мусбат ионларнинг харакат туфайли вужудга келиши аниқлансин?

  135. Ионлаштирувчи камера ичидаги газ ясси пластинкалар орасида рентген нурлари билан нурлантирилади. Камера пластинкалари орасидаги масофа 2 см. Агар ионлаштиргич V=1 см3 газ хажмида бир секундда n=5∙106 ионлар жуфтини хосил қилса, тўйинган ток зичлиги топилсин. Ионларнинг хар бири элементар зарядга тенг деб хисоблансин.


ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР
1.Савельев И.В. Курс общей физики т. 1-3, М, Наука 1989-92 гг
2.Детлаф А.А., Яворский Б.М., Курс физики, М.Высшая школа,1989 г.
3.Трофимова Т.И. Курс физики М., Высшая школа, 1999 г.
4.Сивухин Д.В. Общей курс физики, т. 1-5, М., Наука, 1977-1990 г
5.Матвеев А.Н. Механика и теория относительности. М.,Высшая школа, 1986г., Молкулярная физика, 1988г. Электричество и маганетизм,1988г., Оптика 1985г, Атомная физика 1990г.
6.Сафаров А.С. Умумий физика курси, 2к.Т, Уқитувчи 1992 й.
7.Нуъмонхыжаев А.С. Физика курси 1к., Уқитувчи, 1992 й.
8.Қосимов А. , Сафаров А. ва бошқ. Физика курси 1к. Узбекистон 1994 й.
9.Назаров У.К. ва бошк. Умумий физика курси 1к.Узбекистон, 1992 й.
10.Ахмаджонов О.И.Физика курси 1-Зк.Т. Уқитувчи 1988-89 й.
11.Абдуллаев Г.А. Физика Т. Œқитувчи 1989 й.
12.Орир Д. Физика ТТ 1,2,М, Мир 1981 г.
13.Волькенштейн В.С. Сборник задач по общему курсу физики М., Наука 1990 г.
14.Вейсс Р. Физика твердого тела. М. 1968.
15.Бушманов Б.Н., Хромов Ю.А. Физика твердого тела. М.1971.
16.Уэрт И., Томсон Р. Физика твердого тела М.1966.
17.Киттель И. Введение в физику твердого тела.М. 1978.
18.Шаскольская М.П. Кристаллография. М.1984.
19.Салихов Т.П., Заугольникова Е.Г., Рискиев Т,Т., Исаев М.Ш., Зайнабидинов С.З. Диагностика поверхности полупроводников и диэлектриков. Т. 1992.


ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР


1.Савельев И.В. Сборник вопросов и задач по общий физике М., Наука 1990 г.
2.Иродов И.Е. Задачи по общей физике, М., Наука, 1987 г.
3.Лабораторний практикум по физике., Под ред. Борсукова К.А. и Уханова Ю.И., М., Высшая школа 1988 г.
4.Лабораторний практикум по физике., Под ред. Ахматова А.С. М., Высшая школа, 1980 г.
5.Хайдарова М.Ш., Назаров У.К. Физикадан лабораториялар ишлари, Т. Уқитувчи, 1988 г
6.Майсова В.В.Практикум по курсу обще физики, М.,Наука 1995 г.
7.Бекжонов Р.Б. ва бошк. Физикадан русча-ызбекча атомалар лу\ати., Уқитувчи 1989 й.
8.Прокофьв В.П.и др. физика. Програма, методические указания и
контрольные задачи для студентов заочников технологических ВУЗов, М.Высшая школа,1998.
Internet saytlari
34 www.gov.uz . - O'zbekiston Respublikasi hukumat portali.
35 www.lex.uz . - O'zbekiston Respublikasi ?onun ?ujjatlari ma'lumotlari milliy bazasi.
36 www.ziyonet.uz ;
37 www.fizika.uz ;
38 www.bilim.uz ;
39 www. phys. ru.
40 www. google. ru.
41 WWW.My.estudy.uz .
Download 92.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling