Узбекистон Республикаси Президенти «Хунармандчиликни янада ривожлантириш ва хунармандларни хар томонлама куллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тугрисида»


Download 41.05 Kb.
bet7/8
Sana16.04.2023
Hajmi41.05 Kb.
#1361221
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
аттестация

21. Бадиий кенгашнинг вазифалари;
Бадиий кенгаш раиси ва бадиий кенгаш аъзолари томонидан йигилиш булади. “Хунарманд” уюшмасига аъзо булиш учун ва айрим аъзолари аъзолик бадалини вактида туламаганлиги ва уз хохишига биноан аъзоликдан чиккан хунармандларни аризаларини 3 кун мудатда куриб чикишади.Шундан сунг бадиий кенгаш “Хунарманд” уюшмасига аъзо булиш учун ариза берган устолар уюшмага кабул килишни ва уюшмадан чикиш учун ариза берган устолар чикарилишини карор килади.
22. Уюшма Кенгаши ваколатларига нималар киради;
Уюшма Бошқарув Кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:
Уюшма фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
Уюшма фаолиятига тегишли ҳужжат лойиҳаларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш;
Уюшма таркибида турли масалалар бўйича қўмиталар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилади;
Уюшма раҳбар органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва Конференция муҳокамасига киритади;
Уюшма таркибида бошқарма ва бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, ўқув, ишлаб чиқариш ва бошқа тузилмалар ташкил қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Уюшманинг ҳудудий бошқарма, бўлимларини ташкил этиш ҳамда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Уюшма фаолиятини яхшилашга ва юритишга оид лойиҳалар ишлаб чиқади ва Конференция муҳокамасига тақдим этади;
Мониторинг текширувлари ўтказиш ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади;
Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди ва уюшма фаолиятини мувофиқлаштиради;
Уюшма ва бўлинмаларнинг мол-мулкини тасарруф қилади ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Уюшма раиси, унинг ўринбосарлари, уюшма таркибига кирган бошқарма, бўлим ва тузилмалар фаолиятини, ҳисоботларини эшитади, фаолиятларига баҳо бериб, қарорлар қабул қилади.
Уюшма раиси ўринбосарларини тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш бўйича қарор қабул қилади;
Уюшманинг бошқарма ва бўлимларини ташкил қилади ва тугатади ҳамда уларнинг низомларини тасдиқлайди;
Уюшма Назорат–тафтиш комиссияси томонидан ўтказилган текшириш хулосаларини ўрганиб чиқади ва қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилади;
Бошқарув Кенгаш қарори йиғилишда иштирок этган кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли орқали энг кўп овозига қараб аниқланади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчи овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Бошқарув Кенгаш раиси имзолаган ва уюшма раиси томонидан тасдиқланган кенгаш баённомаси расмийлаштирилади.
Қўмиталар, комиссия ва ишчи гуруҳлар уюшма аъзоларининг касб фаолиятлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш, услубий қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уставда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун уюшма Бошқарув Кенгаши қарорига асосан ташкил қилинади.
Қўмиталар, комиссия ва ишчи гуруҳлари уюшма аъзоларининг вакилларидан, уюшма штатидаги ходимлар, шунингдек, меҳнат шартномаси асосида жалб қилинган мутахассис ходимлардан ташкил топади.
Уюшма Бошқарув Кенгаши қарорлари уюшма ҳудудий бошқарма ва бўлимлари учун мажбурийдир.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қачон қабул қилинган ва ундаги асосий вазифалар нималардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори 1999 йил 12 январда қабул қилинган бўлиб, Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари марказий аппаратларда, ҳудудий бошқарув органларида ва маҳаллий ҳокимият органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун уларнинг шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилган, раҳбарларнинг функционал вазифалари тақсимланиши қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши, бунда улардан ҳар бирининг ижрони ташкил этиш билан шахсан шуғулланиши, ўзлари раҳбарлик қилаётган таркибий бўлинмаларда, тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишларнинг аҳволини танқидий таҳлил қилиши назарда тутилган, иш юритишни, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш, уларни ҳудудий бошқарув органларига, жойлардаги аниқ ижрочиларга тезкорлик билан етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг Асосий қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар, идораларнинг марказий аппаратларида, тасарруфларидаги тармоқ бошқарув органларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида Ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш тартиби ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши белгиланган ва якунда Вазирлар МАҳкамасининг 1999 йил 29 мартда “ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори қабул қилинган.
24. Эмаллаш ишлари йўналишини тушунтиринг.
Эмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш.

Download 41.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling