7. Хунармандларга ер ва бино бериш тартиби ва ижара имтиёзлари
Ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Ҳусусийлаштириш дастури доирасида “нол” ҳарид қийматида сотиладиган давлат мулки объектини олиш истагини билдирган ҳунарманд , ушбу объектни баҳоланган қийматда очиқ савдоларга қўймасдан тўғридан-тўғри сотиб олиши мумкин. Бир ёки бир нечта ҳунармандлар бир объектни “нол” қийматда олиш истагини билдирган тақдирда ушбу объект белгиланган тартибда очиқ савдога қўйилади ва унда фақат ушбу ҳунармандлар иштирок этадилар.
8. «Усто-шогирд» мактабларини шакллантириш ва уларга ёрдам бериш тугрисида
“Уста-шогирд” мактабини шакллатиришда уста-шогирдлар ўртасида шартнома тузиш ва буйруқ тайёрлаш.
9.Усто-шогирд муносабатларининг ташкилий хукукий томонлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармони ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3393-сонли қарорига мувофиқ “Усто-шогирд” мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” Уюшмасининг 2018 йил 22 мартдаги 32 Ф-сонли буйруғи қабул қилиниб, “Ҳунарманд” уюшмасининг уста ҳунарманд ва шогирд ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қабул қилинган.
УСТОНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
- Шогирднинг мехнатини ташкил этиш, мехнат килиши учун шароит яратиш, уни мехнатини мухофаза кили шва техника хавфсизлик коидалари, билиши лозим булган куникмалар тугрисида тугрисида маълумот бериш;
-Белгиланган ишни бажариш учун Шогирдни тегишли сифатдаги хом-ашё, материаллар, бугловчи буюмлар ва ярим тайёр махсулотлар билан уз вактида таъминлаш ва уларни етказиб бериш.
- Шогирд учун махсус кийим бошлар, якка тартибда химояланиш воситалари бериш;
Do'stlaringiz bilan baham: |