Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш
сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш. Давлат
бюджетидан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларнинг 3
баробарга оширилишини таъминлаш. Бунда асосий эътиборни хонадонбай тиббий
профилактикани кучайтиришга қаратиш ва «мақсадли» скрининг ўтказиш чораларини
кўриш. Тиббий-санитария хизматининг жозибадорлигини ошириш ва соҳани малакали
кадрлар билан таъминлаш. Бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимларининг меҳнатга
ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Бирламчи тиббий-санитария хизматининг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Давлат тиббиёт муассасаларида дори-дармон ва
тиббий буюмлар таъминотини янада яхшилаш ҳамда етказиб бериш ва сақлаш тизимини
такомиллаштириш.
Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик
тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. 46 та туманлараро перинатал
марказларни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан
таъминлаш. Юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш
учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш.
Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш. Тиббий фаолиятни
юритишда бино ва иншоотларнинг ертўла қисмидан фойдаланиш, шунингдек,
лаборатория ва диагностика бўлимлари фаолиятига қўйилган талабларни енгиллаштирган
ҳолда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш
ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш. Тиббий фаолият ихтисосликларини ташкил этишда
моддий техник база ва тиббий асбоб-ускуналарга белгиланган энг кам талабларни
соддалаштириш.
Мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг
улушини 80 фоизга етказиш. Импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини
оптималлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш. Замонавий
фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |