Узбекистон республикаси президенти


Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/44
Sana16.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1358567
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
dastur-12-04-2022

Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 
фоизга етказиш. 2022/2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими 
билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга 
етказиш. Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 
мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 
Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш. 
Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг 
такомиллаштирилган тизимини жорий этиш. 2022 — 2026 йилларда 160 мингдан зиёд 
педагог кадрларнинг малакасини ошириш. Мактабгача таълим-тарбия жараёнларини 
илмий асосланган ёндашувлар асосида такомиллаштириш. 
Мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали 
сарфланишини таъминлаш. Мактабгача таълим тизимида молиявий жараёнларнинг 
шаффоф тарзда амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиш. 
Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ 
таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш. Янги мактаблар 
қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи 
миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ўқув ўринлари сонини 2026 йил 
якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи 
ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 
йилда 8 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 3 фоизга ошириш. 2022 — 2026 йилларда 217 та 
«Баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошириш. 
Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва 
кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан 
ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. Чекка ҳудудларда мактаб ҳамда 
мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling