19
докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш.
Хорижий олий
таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва
докторантура таълим
дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ танлов эълон қилиш ва
ўтказиш.
Иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш, саноат корхоналари ва илм-
фан муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш. Инновацион
ҳудудга
айлантирилаётган
туманларда
мавжуд
аналогларидан
50
фоизгача
арзонлаштирилган ва сифатли, хом ашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган
қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш
технологияларини
ўзлаштириш, шу жумладан умумий қиймати 165,9 миллиард сўмлик жами 195 та
лойиҳани амалга ошириш. Олий таълимдан кейинги таълим институтларида тўлов-грант
асосида ўқишни ташкил этиш.
Глобал инновацион индексда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш
ва 2030 йилга қадар топ-50 мамлакатлари қаторига кириш. Глобал
инновацион
индексда қайд этилган паст индикаторлар бўйича Ўзбекистон позициясини яхшилаш.
Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун барча йўналишларда кенг имкониятларни
яратиш, тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий
механизмларини жорий қилиш.
Аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд
қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. Аҳолининг муҳтож қисмини
замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш
даражасини 60 фоизга етказиш. Мажбурий ижтимоий кафолатлар бўйича қонунчиликни
тизимлаштириш ва
такомиллаштириш, белгиланган ижтимоий ҳимоянинг қатъий
таъминланишини назорат қилиш. Мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу
жумладан
ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига
кенгайтириш, ушбу жараёнига очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: