21
кўрсатиладиган тиббий
хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага
кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратиш.
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини
шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш. Ногиронлик белгиси
бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни
бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш. Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва
стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш. Тиббий-меҳнат
экспертизаси
ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва
мезонларини жорий этиш,
ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини
ошириш.Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро
алоқасини
кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти,
ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин
фойдаланиши учун зарур
шароитлар яратиш. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий
ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим ва ишга
жойлаштириш тизимини такомиллаштириш.Ногиронликни
белгилашнинг ижтимоий
моделига босқичма-босқич ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: