Узбекистон республикаси президенти
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
dastur-12-04-2022
23 VII БЎЛИМ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СОҲАНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан — тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш. «Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимизнинг бой тарихи, илмий-маданий мероси, миллий-диний қадриятларни ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш. Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш. Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш. Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб бориш орқали ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш. «Маҳалла — туман — вилоят — республика» принципи асосида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш. Маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш. Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини қўллаш. Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш. «Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» шиори остида «Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс» ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling