Узбекистон республикаси президенти


I БЎЛИМ.  ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ИЛМИЙ


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/44
Sana16.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1358567
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
dastur-12-04-2022

I БЎЛИМ. 
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ИЛМИЙ 
АСОСЛАНГАНЛИГИ ҲАМДА 2022-2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ 
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА БЕЛГИЛАНГАН 
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРГА МОСЛИГИ. 
 
Илмий тадқиқот мавзусини танлаш зарурияти ва унинг амалиётда олиб борилаётган 
ислоҳотлар 
билан 
боғлиқлиги. 
Мавзунинг 
долзарблиги 
ва 
унинг 
илмий 
асослантирилганлиги. Илмий тадқиқот ишининг республика ва олий таълим 
муассасасининг устувор тадқиқотлар режасига мувофиқлиги. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишларга 
боғланганлиги. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражасининг ёритилиши ҳолати ва мамлакатимизда 
амалга оширилган ислоҳотлар билан боғланиши. 
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларининг баён этилиши, унинг республикани 
ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари билан мослиги. Тадқиқот мақсадига эришиш 
учун қўйилган вазифаларнинг долзарблиги, республикани истиқболда ривожлантириш 
бўйича қабул қилинган дастурларда белгиланган масалаларни қамраб олганлиги. 
Тадқиқотнинг 
объекти 
ва 
предметининг 
асослантирилганлиги, 
бунда 
тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этувчи бозор иқтисодиёти қонуниятларининг 
акс эттирилиши, демократик ҳуқуқий давлатда ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисаларни 
билишнинг фалсафий, назарий-ҳуқуқий усулларининг қўлланиши.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг турли анжуманларда 
сўзлаган нутқларида ифодасини топган бозор иқтисодиётини шакллантириш, жамият 
ҳаётини эркинлаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича концепцияларнинг муҳим услубий асос 
сифатида кўрсатилиши. 
Тадқиқотнинг манбаси, ўрганилган адабиётлар ва материалларнинг ҳажми, 
уларнинг қўлланилиши ҳолати, амалиёт учун аниқ фойдали эканлиги, унда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асар, нутқ ҳамда маърузаларида илгари 
сурилган ғояларнинг тадқиқ этилиши. 
Тадқиқотнинг илмий янгилигининг фарази. Илмий тадқиқот натижасида олинадиган 
илмий янгиликнинг баён этилиши. Илмий янгиликнинг бошқа илмий жамоатчилик 
томонидан муқаддам баён қилинган илмий мулоҳазалардан фарқи. Ҳимояга илгари 
сурилаётган илмий фикрлар, ҳолатлар ва тавсияларнинг баёни. Тадқиқотнинг назарий ва 
амалий аҳамиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асар, нутқ 
ва маърузаларида илгари сурилган ғоялар билан боғланганлиги.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги ҳолатларнинг тадқиқотчи томонидан эълон 
қилинган илмий мақолалар ва тезисларда баён этилганлиги, диссертация материалларидан 
таълим муассасалари доирасида ўтказилган илмий ва амалий машғулотлар ҳамда 
тадбирларда фойдаланилганлиги. 
Тадқиқотчининг замонавий дунёқарашга асосланган нутқининг илмийлиги, 
мулоҳаза ва фикрларнинг мантиқийлиги, илмий мунозарага кириша олиш қобилияти. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling