Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш
жараёнларини мақбуллаштириш. Хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат
функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш
ҳамда
рақамли
технологияларни
кенг
жорий
этиш.
Давлат
бошқарувини
номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг
очиқлигини таъминлаш. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда
барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали
ишини ташкил этиш.
Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис
палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш. Олий Мажлис
палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ички ва
ташқи сиёсатга оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш. Барча
соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун
таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини
янада кучайтириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро
этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш. Қонун ижодкорлиги
ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлик
нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг иштирокини
таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш.
Давлат бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилиш доирасида парламент
томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва натижага қараб
уларга сўров юбориш амалиётини жорий қилиш. Олий Мажлис палаталарида ҳудудлар
билан тўғридан-тўғри, шу жумладан масофавий ишлаш амалиётини кенг жорий қилиш,
ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурлари муҳокамасида тегишли ҳудуддан
сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш. «Электрон парламент»
доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар
билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни
қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш.
Қонунчилик палатаси бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, парламент
сайловларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |