Узбекистон Республикаси ривожланишининг макроиктисодий курсаткичлар тахлили
Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл муaммoлaри
Download 66.99 Kb.
|
Азимов курс иши
4. Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл муaммoлaри.
Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл дeб ҳисoблaнaдигaн муaммoлaри мaвжуд. Улaрдaн қуйидaги 3 тaси энг aсoсийлaри ҳисoблaнaди: 1. Нимa ишлaб чиқaриш кeрaк? 2. Қaндaй ишлaб чиқaриш кeрaк? 3. Кимлaр учун ишлaб чиқaриш кeрaк? 1) Aлбaттa бoзoрдa тaлaбгa эгa бўлгaн тoвaр вa хизмaтлaр ишлaб чиқaрилaди. Лeкин бу eрдa 2 нaрсa кaттa aҳaмиятгa эгa. 1. Мaҳсулoт сoтилгaндaн тушгaн пул. 2. Ишлaб чиқaришнинг умумий хaрaжaтлaри. 1>2 бўлгaндaгинa кoнкрeт тoвaр ё хизмaт ишлaб чиқaрилaди. 2) Биттa мaҳсулoт ишлaб чиқaришнинг бир нeчa тeхнoлoгиялaри, шaкллaри бўлaди. Улaр oрaсидaн энг oптимaлини тaнлaб oлиш кeрaк, энг юқoри иқтисoдий сaмaрa бeрaдигaни, кaм рeсурс тaлaб қилиб, кўп мaҳсулoт ишлaб чиқaрa oлaдигaнини. Мисoл: Х мaҳсулoт тeхнoлoгияси. II.2. Ресурслар, маҳсулотлар, даромадлар ва харажатларнинг доиравий айланиши. Ҳар қандай иқтисодий тизимда: режали ѐки аралаш товар ва хизматлар такрор ишлаб чиқариш умумий жараѐнини иқтисодий ресурслар, товар ва хизматлар ҳамда даромадларнинг доиравий айланиш кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Асосан хусусий мулкка таянган иқтисодий тизимларда бундай доиравий айланиш корхоналар ва уй хўжалиги ўртасида амалга оширилади. Қуйидаги чизмадан кўриниб турибдики, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча иқтисодий ресурсларни ресурслар бозорига етказиб берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиб турли хил маҳсулотларга, хизматларга айлантирадилар, ўз навбатида уларни тайѐр маҳсулотлар ва хизматлар бозорига етказиб бералади. Айни пайтда ресурслар, товарлар ва хизматлар ҳаракати билан ѐнма-ѐн даромадларнинг ҳам доиравий айланиши амалга оширилади. Яъни уй хўжаликлари ўзлари етказиб берган иқтисодий ресурслари эвазига даромад олади ҳамда уларни товарлар ва хизматлар истеъмол қилиш учун сарфлайди, ѐки аксинча корхоналар ресурслар учун сарф харажатлар қилади ҳамда тайѐр маҳсулотларни сотиш эвазига даромад олади.
Меҳнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик. Мамлакат Иқтисодиѐтида ЯММ ѐки ЯММ ни яратишда катнашадиган Иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлиб меҳнат ресурслари ҳисобланади. Инсон ресурслари аввалом бор ѐлланма ходимлар меҳнати ва инсонларнинг тадбиркорлик қобилиятларидан иборатдир. Меҳнат ѐки инсон ресурсларининг социал-Иқтисодий муаммоларини демографик, статистика, этнография, меҳнат иқтисоди, ижтимоий-маданий комплексни прогнозлаштириш фанлари қатори макроиқтисодиѐт фани ҳам ўрганади. Макроиқтисодиѐт инсон ресурсларининг ижтимоий-Иқтисодий йўналишларини тадқиқ этиш орқали уни самарали бошқаришни мақсад қилиб олади. Чунки, меҳнат ресурслари ва унинг фаол қисми бўлган ишчи кучиишлаб чиқариш кучларининг энг асосий қисмидир. Ишчи кучи ѐки Иқтисодий 32 фаол аҳоли деганда аҳолининг меҳнатга лаѐкатли ѐшдаги таркибига кирувчи ишлаѐтган ва ишсизларнинг умумий сони тушинилади. Меҳнат ресурсларини сифат жиҳатдан такомиллаштириш Иқтисодиѐтнинг ўсиш суръатлари билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мамлакатда меҳнат бозорини, меҳнатни бошқариш институтларини ва унинг Иқтисодий-Хуқуқий механизмларини яратиш энг асосий вазифалардан биридир. Демак, меҳнат бозори ва унинг нормал фаолият кўрсатиши қуйидаги омилларга боғлиқ экан: - аҳоли сони, ѐши ва жинсининг салмоғидаги ўзгаришлар; - иш билан бандлиликдаги ҳудуд ва тармок ўзгаришларига; - қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш механизмига; - ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш таркибига; - ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жойлашувига; - меҳнат ресурсларини бошқариш усулига ва бошқалар. Ҳозирги шароитда меҳнат бозорида ҳам талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Чунки, ишчи кучи ҳам бошқа меҳнат маҳсуллари қатори, товар шаклига эга бўлиб, товар-пул муносабатларига фаол жалб қилинади. Унинг бу хусусияти меҳнат кўрсаткичлари тизимида ўз аксини топади. Улар орасида иш билан бандлик ва ишсизлик кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга. Яъни, ишбилармонлар ишчи кучидан шундай миқдорларда фойдаланадиларки бунда меҳнатнинг юқори маҳсули реал иш хақи билан тенг бўлиши ѐки иш хақи ҳажмини пулдаги ифодаси меҳнатнинг юқори маҳсули қийматга тенг бўлиши керак. Агарда реал иш хақи ҳажми ошса ишбилармон ишчи кучига бўлган талабни қисқартиради, агар реал иш хақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади. қуйидаги расмдан кўриниб турибдики реал иш хақини қисқартириш натижасида меҳнатга бўлган талаб ошмокда ва аксинча реал иш хақи ошса, меҳнатга бўлган талаб камаяди Download 66.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling