Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet150/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Пиодермитлар. Дерматозоонозлар
Амалий куникма: Пиодермитларни ташки муолажаси, кутир канасига материал олиш ва текшириш техникаси.
Пиодермитларни ташки муолажаси
Терининг йирингли касалликларини даволашда ташки муолажанинг тугри бажарилиши давонинг самардорлигини оширади:
Керакли ашёлар:
Пахта, бинт, кайчи, скальпель, салфетка, лейкопластырь, антисептик эритмалар (риванол, 3%-перекис водороди, фурациллин), анилин буёклари, мазлар.
Техникаси:
Юзаки пиодермитни ташки муолажасида мадда очилади, йиринг чикариб ташланади. Жарохат учоги йирингдан тозаланади. Риванол, Н2О2, фурациллин ва бошка моддалар эритмаси билан ювиб тозаланади, сунгра салфетка билан артиб куритилади. Кейин эса эрозия сатхларига анилин буёклари суртилади. Улар куригач, антибактериал мазь суртилади (эритромицин, тетрациклин, гентамицин, линкомицин, неомицин ва бошкалар). Муолажа кунига 2 марта амалга оширилади. Чукур пиодермитда инфильтрация даври булса, салфеткага 5-10% ли ихтиол мази суртилиб, уни тандирга нон ёпган каби инфильтрат устига ёпиб куйилади ва бойланади. Некроз ва йиринглаш даврида эса некротик масса олиб ташланади. Яра йирингдан тозаланади ва жарохатга регенерацияни кучайтирувчи мазь куйилади (Левомиколь, Куриозин, Вишневский линименти). Сунгра бинт билан боглаб куйилади. Муолажа кунига 2 махал утказилади.


Кутир канасига материал олиш ва текшириш
Кутир касаллигини диагнозини лаборатория текшириш усулида тасдиклаш максадида кутир канасига жарохат учогидан керакли материал олиб текширилади.
Керакли ашёлар:
Скальпель, предмет ойнаси, ёпкич ойнаси, 30% ли ишкор эритмаси (КОН ва
NaОН).
Техникаси:
Скальпель олиб унинг ёрдамида янги касаллик учогидаги янги элемент жойлашган соха (бармоклар орасидан, кафт-тирсак бугимидан) терисининг эпидермис кавати кириб олинади, то кон чиккунча!
Олинган киринди предмет ойнасига жойлаштирилади. 2-3 томчи 30% ли ишкор эритмаси томизилади. 10-15 минут тиндириб куйилади. Кейин эса устига ёпкич ойнани ёпиб микроскоп остида курилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling