Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet64/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Моховнинг диагностикаси: касалларни куришда теридаги доглар ва думбокчаларга эътибор бериш керак. Касалларни сезишини текширилади ва бурун шиллик каватидан, лимфа безлари ва лепромдан Ганзен таёкчасига анализ олинади.
Бундан ташкари куйидаги функционал пробалар килинади:

  1. гистамин, морфин, дианин пробаси 1-2 томчи суюкликдан олиб терининг моховга текширилаётган жойи билан соглом жойига томизилади ва скарификатор билан тирналади. Шунда сог жойда кизариш уртасида эса торвок пайдо булади, касал жойда факат торвок булади.

  2. Никотин кислотаси билан синама 1% ли никотин кислотаси эритмасидан 2-3 мл. томирга юборилади, мохов касали билан зарарланган тери кисмида ёрик кизариш пайдо булади ва узок сакланади.

  3. Кимёвий калам билан синама – бунда текширилаётган терига калам билан чизилади, сунгра касалган иш бажартириб терлатади. Моховда калам ранги узгармайди, чунки тер безлари ишламайди.

  4. Горчичник ва УБН нурланиш синамаси – бунда соглом жой билан ткширилаётган жойга горчичник куяди ёки УБН юборилади. Шунда теридаги сог жой кизаради, касал жой узгармайди.

  5. Минор пробаси: текшираётган терига йод эритмаси суртилади ва устидан крахмал сепилади. Сунг богланиб, касалган терлатувчи нарсалар берилади (иссик чой, жисмоний иш). Агар мохов булса крахмал узгармайди, сог булса терлаш оркали крахмал йод билан кушилиб кукимтир ранг хосил килади.

  6. Бундан ташкари касалларда Мицед томонидан таклиф килинган лепрамин синамаси куйилади.

Мохов зарарланган теридан кесиб олиб, физиологик эритмада 30 минут кайнатамиз, сунгра майдалаймиз ва яхшилаб аралаштирамиз. Хосил булган аралашмага бир неча томчи 0,5% карбол кислотаси эритмасидан кушамиз (1:20 хисобида). Сунгра 0,1 мл тери остига жунатилади, худди лимон пустлогига ухшатиб.


Натижаси 24-48 соатдан кейин (эртанги), ёки 20-25 кундан кейин (кечки реакция) укилади. Эртанги реакция (24-48 соат).

  1. Салбий (-) реакция йук ёки терида юборилган жойдаги кизариш диаметри 5 мм дан кам.

  2. Гумонли (+) (-) кизариш 5-10 мм, инфильтрация бор.

  3. Сал. Мусбат (+) - кизариш 10-15 мм, инфильтрация

  4. Мусбат (++) - кизариш 15-20 мм, инфильтрация

  5. Юкори мусбат (+++) кизариш 20 ортик, яра пайдо булади.

Кечки реакция (20-25 кун).

  1. салбий (-) – хеч нарса йук.

  2. Гумонли (+)(-) – кизариш 3 мм, инфильтрат.

  3. Сал. Мусбат (+) – кизариш 3-5 мм, инфильтрат

  4. Мусбат (++) – кизариш мм, инфильтрат

  5. Юкори мусбат (+++) – инфильтратнинг ярага айланиши.

Бу проба моховнинг лепроматоз типида 90-97% холда салбий булади. Туберкулоид типида юкори мусбат, сог одамларда хам юкори мусбат булади. Проба лепрозорияларда текширилаётган ва касал билан контактда булган одамларга куйилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling