Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet72/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Даволаш. Вирусга карши препаратлар (веролекс, ацикловир, герпевир, ациклостад, завиракс, улкарил) билан бир каторда ацетилсалицил кислотаси (аспирин) 0,5 г дан 3-4 махал ичишга буюрилади. Ностероид препаратлар (Фаниган, Мелоксикам, ва б.) хам буюриш тавсия этилдади. Бундан ташкари антибиотиклар (бенемицин (рифампицин) 0,3 г дан кунига 2 махал, эритромицин 0,25 г дан кунига 4-5 махалдан) буюриш тавсия этилади. Каттик огрикли холатларда пахикарпин, ганглерон, анальгетиклар (баралган, анальгин), витаминлар (В1, С), ультразвук яхши фойда беради. Махаллий давога худди оддий пуфакчали темираткини давоси каби даволаш методлари кулланилади.


СЎГАЛЛАР


Сугалларнинг 4 тури булиб, уларга оддий (verrucaevulgaris), ясси ёки усмирлар (verrucaeplanaes. Juvenilis), уткир учли кондилома ва товон сугаллари киради. Кузгатувчиси булиб одам папилламатоз вируси хисобланади. Хамма ёшдагилар бу касаллик билан ориши мумкин булиб, аммо биринчи иккита тури билан асосан болалар ва усмирлар касалланади. Сугаллар контагиоз касаллик хисобланади.
Оддий сугаллар асосан кулларда, юзда, лабнинг кизил хошиясида, купинча лаб бурчакларида, баъзан шиллик каватларда хам учраши мумкин. Оддий сугалда папула пайдо булиб, уни улчами 1 см катталикгача булади, тери юзасидан кутарилиб туради, кулрангсимон, кунгир-кулранг ёки тана рангидака рангга эга булади. Катта ва узок вакт сакланиб колган папуллар юзасида мугузланиш ва сургичсимон усимталар кузатилади.
Ясси, ёки усмирлар сугаллари купинча ёш болаларда ва усмирларда кузатилади. Асосий элемент ясси папулалар булиб, уларни диаметри 3 см гача булади. Улар тери юзасидан бироз кутарилиб туради, ранги эса нормал тери рангидан то пушти ёки кунгир ранггача боради. Ясси сугаллар юзда ва кафтниг ташки юзасида кузатилади. Баъзидагина бир оз кичишиш безовта килиши мумкин.
Товон сугаллари беморларни юришига халакит берадиган касаллик хисобланади, улар пойабзалнинг босим берадиган сохаларида пайдо булиб, нохуш субъектив белгилар билан кузатилади. Элементлар сони хар хил булади, аммо, купинча бир нечта сугаллар пайдо булади. Улчами нухат катталигича ва ундан катта булган нотугри шаклдаги калинлашган, мугузлашган катлам учоглари кузатилади. Шу учогнинг марказий кисмини механик тарзда осонрок кучириб олса булади, уни урнида эса бироз намрок, сургичсимон, юмшок консистенцияли юза кузатилади. Учокнинг атрофида зич консистенцияли халка пальпацияда сезилади.
Даволаш. Вирусга карши кулланиладиган малхамлар: 3% Оксалин, 5% Теброфен, 0,5% Бонафтон, 5% Веролекс буюрилади. Суггестив терапия хам даволаши мумкин. Яхши терапевтик эффект криотерапия ва электрокоагуляция хам беради.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling