Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet134/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

ГОНОБЛЕНОРЕЯ
Гонобленорея - куз шиллик каватининг гонококклар билан жарохатланиши. Гонококклар чакалоклар кузига сузак билан огриган оналарнинг тугиш йулларидан утганда тушса, катталарда гонококкли йиринг теккан кул билан куз укалаганда юкади.
Инкубацион даври 3-4 кун. Асосан 2 ла куз зарарланади. А Пакровский (1957й) буйича клиник кечишида 3 та боскич фарк килинади:
1.Инфильтрация
2. Йиринг окиши
3. Папиляр гипертрофия
тугилгандан 2-3 кун кейин конюктивида кизариш кзатилади, кобоклар шишиб, зичлашади (катталашади) ва уларни очиш кийинлашади, ёругликдан сесканиш (кузнинг юмилиши) кузатилади. Конюктиви яллигланган, шиш ва инфильтрация туфайли кескин кучли калинлашган, унинг юзаси силлик ва ялтирок. Агар унга тегилса, осон конаб кетади, баъзан унда котиб колган фибрин пардаси (плёнкаси) учрайди. 3-4 кундан кейин йиринг чикиши кучаяди. Кобоклар шиши камаяди. Сургичлар гипертрофияси туфайли конюктиви гадур-будур булиб колади. Йиринг кобокларнинг киргогини бир-бирига ёпиштирибкуяди, очиб булмайди (кузни) ёки кийин очилади, йиринг юзга хам окиб тушади. Бу давр 2-3 хафта давом этади ва кейин 3-давр папуляр гипертрофия бошланади. Йиринг камаяди, у суюк булиб колади, гиперемия ва шиш хам камаяди. Куз шох (мугуз) пардасининг зарарланиши кузатилади, огир асорати хисобланиб, у емирилиб йирингли яра (язва) пайдо булади. Огир холларда у тешилиб кетади (шох парда).
СУЗАК КАСАЛИНИ ДАВОЛАШ
Гонореянидаволашда асосан хозирча кабул килинган инструкция асосида олиб борилади.
Даволашда асосан антибиотиклар, сульфаниламид препаратлари, иммунотерапия, хамда махаллий даволаш катта роль уйнайди. Янги сузакда даволаниш албатта антибиотиклардан бошланади, махаллий даво килинмайди. Сурункали сузакда олдин иммунопрепаратлар (гоновакцина, пирогенал, продигазан) кейинчалик давога антибиотик кушилади.
Агар касални юктирган одам номаълум булса ва касални диспансерда кейинчалик кузатиш мумкин булса (БОМЖ) унда бундай касалларга захмга карши превентив даво килинади.
Ёш болаларга даво асосан стационарда утказилади. Агар 3 ёшгача булса иммунотерапия кулланилади. 3 ёшдан кейин иммунопрепаратлар куллаш мумкин.
Махаллий даво сурункали шаклида, даво яхши натижа бермаса утказилади. Бунда уретрани ювиш, 0,25% кумуш нитрат, 1-2 % протаргол эритмаси билан инстилляция килиш, буж, тампон ва хоказолар килинади.
Гонобленореяни даволашда окулист билан бирга даволанади. Асосий даво антибиотик, кузга 30% альбуцид эритмаси текизилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling