Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet76/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Клиникаси


Пурсилдок ёмон сифатли кечувчи, сурункали, тез-тез кузгалиб турувчи касалликдир.
Пурсилдокни 4 хил тури маълум: вульгар, баргсимон, вегетатив ва эритематоз (себореяли – Сенир-Ашер синдроми).
Вульгар пурсилдок (P. Vulgaris). Бу касаллик асосан 40-60 ёшда учраб, хамма тери касалликларини 1% ни ташкил килади. Пурсилдокни бу турида касал одам терисида нухотдан, то ер ёнгоккача келадиган пуфаклар пайдо булади. Пуфаклар бирдан узгармаган терида хосил булади ва касални бошланишида безовта килмайди. Пуфаклар купинча тана, юз, оёк-кул териларида, огиз бушлиги ва жинсий аъзолар шиллик пардаларида пайдо булади.
Бошланишида пуфак ичидаги суюклик тиник булиб 2-3 кундан сунг лимон, конли ранга, охирида эса хираланади. Пуфак юмалок шарсимон шаклда булиб, пусти сал таранг тортилган булади. Кейинчалик пуфак пусти бушашиб илвиллаб колади ва суюклик огирлиги билан пуфак формасини узгартириб ноксимон ёки резинка копчага сув тулдирган холатга келади. Буни биринчи марта Н.Д.Шеклаков (1961) ёзган булиб Шеклаков симптоми деб аталади.
Пуфаклар ёрилиб катта-катта эрозиялар хосил килади, эрозиялар ранги янги кесилган гушт рангидек булиб, атрофида эса эпидермис парчалари осилиб ётади. Баъзан йирингли сероз, баъзан конли сероз калоклар билан копланган эрозиялар, 3-6 ойдан то 1 йилгача сакланиб колиб, микробли экзема, стрептодермияни эслатади. Эрозия бора-бора битиб урнида корамтир дог колади. Пуфаклар вакти-вакти билан тошиб туради. Бу вактда бемор истималаб безовталанади. Купинчалик касаллик буйрак, юрак, жигар, упкани зарарлайди ва тукималарда натрий ва хлоридларни ушлаб колиши хамда оксилни куп микдорда ажралиши билан кечади. Касал озиб кетади ва биронта бошка касаллик кушилиб касал одамни улимга олиб келади.
Бу касалликда эпидермисни жуда тез жарохатланиши кузатилади. Шунга асосланиб, Асбо-Ганзен ва П.В.Никольский симптомлари пайдо булган. Асбо-Ганзен симптомида – алохида турган пуфакни буюм ойнаси билан босилса у ситилиб кетмайди, аксинча ичидаги суюклик атрофидаги тери орасига кириб кетади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling