Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet79/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Клиникаси


Пурсилдокнинг бу формасида элементлар купинча бирдан узгармаган тери, шиллик каватларда пайдо булади. Пуфаклар купинча шиллик каватларда, уларнинг терига якин жойларида, хамда тери бурмаларида (култик ости, чов, кукрак бези остида, думбалар сохаси, киндик атрофида) жойлашади. Жарохат учогида пайдо булган пуфаклар кобиги юпка, иллвиллаган булиб, тезда тешилиб эрозия хосил килади. Эрозиялар юзасида 5-6 кундан кейин, олдин майда, кейинчалик йирик, сассик хидли вегетациялар пайдо булади. Эрозиялар кушилиб катталиги 5-10 см келадиган овал, юмалок шаклдаги вегетацияланувчи бляшкалар хосил килади, улар атрофида пустулалар булади. Жарохат узок вакт кечганда вегетация юзаси калок билан копланиб, сугалсимон усимта пайдо булади.
Вегетацияланувчи пурсилдокнинг Голлапо тури Нейман турига караганда яхши сифатли кечиб, узок вакт давом этади, купрок панжалар орасида кузатилади. Асосий элементлар пустулёз ва фолликуляр характерга эга булиб, вегетацияланувчи инфильтратив бляшка хосил килади.

Эритематоз (Себореяли) пурсилдок


Эритематоз пурсилдокни биринчи марта 1926 йил Сенир хамда Ашер
томонидан ёзилган булиб, хамма пурсилдоклар тури ичида 21,1% ни ташкил
этади ва 40-60 ёшларда учрайди.

Клиникаси


Эритематоз пурсилдок учун эритематоз волчанка, пурсилдок ва себореяли дерматит клиникалари мавжудлиги характерли. Бошланишида купинча жарохат учоги юз териси, бошнинг сочли кисмида, кейинчалик эса бадан терисида жойлашади. Жарохат учогида чегаралари аник эритематоз доглар хосил булиб, улар юзаси сарик рангли говаксимон тангача – калоклар билан копланган. Агар жарохат учогида ёки унинг ёнида пуфаклар пайдо булса, эрозиялар юзасида намланиш булиб кулранг саргиш, жигарранг калокка айланади. Пуфаклар кобиги юпка илвиллаган булиб тезда ёрилади. Шунинг учун купинча пуфаклар пайдо булиши сезилмайди. Юздаги жарохат бир неча ойдан то 5-7 йилгача чузилиши мумкин. Кейинчалик жарохат учоги бадан терисига, кукрак, елка сохаларига таркалади. Жарохат учоги юзаси говаксимон калоклар билан копланган булиб узок вакт сакланиб туриши мумкин. Бошнинг сочли кисмидаги тошмалар себореяли дерматитни эслатади, баъзан алохида жойлашган жарохат учоклари юзаси катланиб, калин калоклар билан копланиб, кейинчалик аллопеция ва юзаки атрофияга олиб келади. Беморларнинг тана терисида баъзан папуласимон элементлар булиб, улар юзаси каттик кулранг калок билан копланган, ёки осон кучувчи ёгли тангачалар билан копланган доглар пайдо булади.
Айрим холларда доглар атрофида унча катта булмаган, 1 – 2 та, кобиги юпка, илвиллаган пуфаклар пайдо булиб, улар тезда ёрилиб, атрофида эпидермис колдиги булган эрозиялар хосил килади. Хамма беморларда Никольский симптоми мусбат булади. Шиллик каватлар 1/3 кисм беморларда жарохатланади.
Сенир – Ашер синдроми кейинчалик албатда хакикий пурсилдокка (вульгар ёки баргсимон) утади. Агар касаллик вульгар формага утса касаллик яхши сифатли, баргсимон формага утса ёмон сифатли кечади.
Гистопатология: Пурсилдок касаллиги учун асосли акантолизис – эпидермис хужайраларидаги узаро богланиш йуколиши бу пурсилдокни хамма тури учун характерлидир.
Хосил булган пуфаклар эпидермиснинг тиканакли кават хужайралари орасида (интерэпидермал) жойлашган.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling