Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet77/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Никольский симптоми 3 хил турда булади:

  1. Агар эрозия четида осилиб турган эпидермисни ёки пуфак пустини пинцет билан ушлаб тортилса, у дарров узилиб кетмайди, аксинча атрофдаги сог терини хийлагини жойини узи билан бирга шилиб чикади.

  2. Пуфаклар орасидаги «сог» терини ишкаб сидириб курсилса, у янги чиккан картошка пустидек шилиниб кетади.

  3. Агар пуфаклар пайдо булган жойдан узокдаги тамоман сог терини ишкалаб сидириб курилса шилиниб кетади. Никольскийнинг бу симптоми 1896 йилда ёзилган булиб теридаги акантолизис натижасида чакирилади.

Хозирги вактда касалликни даволашда кортикостероид гормонларини куллаш натижасида касалликда 3 фаза (I-II-III фаза) ажратилади.
Н.Д.Шеклаковнинг (1964) аниклаши буйича бу уч фаза куйдагича булади.
I – фаза – бошлангич ёки касаллик зурайишидан олдинги фазаси, бунда Никольский симптоми факат жарохат учогида мусбат.
II – фаза – касалликни зурайиши ёки таркаб кетиш фазаси, бунда Никольский симптоми жарохат учогидан узокда хам мусбат булади.
III – фаза – бу фаза кортикостероид гормонлар билан даволанганда булиб, эрозияларнинг битиш фазасидир.
Вульгар пурсилдокда пуфак асосан узгармаган терида пайдо булади. Баъзан пуфаклар кизарган терида гурухлашиб жойлашган терида пайдо булиши мумкин. Бундай холларда айрим олимлар (С.Яблонски 1975) – «герпессимон» пурсилдок деб аташган. Кейинчалик олимлар, Дюрингни герпессимон дерматозини пурсилдокка утишини, баъзан уларнинг беморда бир вактда учрашини ёзишган. Шундай холларда – «герпессимон» пурсилдок тугрисида суз кетган булиши мумкин.
Юкоридагилардан фарк килиб чин пурсилдок учун характерли белгилардан бири, эрозияларнинг жуда секин битиши хисобланади. Пуфаклар урнида пайдо булган эрозиялар тиник – кизил рангли, чеккалари полициклик характерга эга булиб, юзаси серозли, конли-серозли, агар иккиламчи инфекция кушилса импетигиноз колок билан копланади. Бу калоклар осон кучиб тубида намланган юза булади. Купинча эрозиялар атрофида янги пуфаклар пайдо булади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling