Узбекистон Республикасининг «Ижара тугрисида»


ИЖАРАЧИнинг мажбуриятлари


Download 24.54 Kb.
bet3/6
Sana03.12.2023
Hajmi24.54 Kb.
#1806724
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
40 TRUST CAPITAL IMPORT

ИЖАРАЧИнинг мажбуриятлари:

  1. Ижара объектидан максадга мувофик фойдаланиш;

  2. Ижара ва бошка туловларни уз вактида тулаб бориш;

  3. Бинодан, асбоб-ускуналар ва инвентардан тегишли равишда фойдаланиш ва саклаш;

  4. Бино (хона) ва унинг худудини озода саклаши, барча санитар, ёнгинга карши ва электр энергиядан фойдаланиш коидаларига амал килиш;

  5. Ижара объекти хавфсизлигини таъминлаш;

  6. Коммунал хизматлардан фойдаланганлик харажатларини тулаш ва улардан тежамли фойдаланиш чораларини куриш;

  7. Автотранспортларни тухтаб туриш, кириш ва чикиш, жамият худудида тозаликка риоя килиш хамда унинг бир меъёрда ишлашини таъминловчи ИЖАРАГА БЕРУВЧИнинг талабларига риоя этиш;

  8. Худудда реклама килишнинг умумий коидаларига риоя килиш;

  9. Ижара шартномасининг муддати тугагач шартноманинг амал килиш муддати (ИЖАРАГА БЕРУВЧИ томонидан шартнома муддатини узайтирилишига рад жавоби берилганлиги сабабли) узайтирилмаган холларда ёки шартнома конунчиликда белгиланган тартибда муддатидан олдин бекор килинганда ИЖАРАЧИ 5 кунлик муддат ичида бинони олинган инвентарлари, асбоб-ускуналари ва бошка мулки билан бинода амалга оширилган узгаришлар билан ИЖАРАГА БЕРУВЧИга тулик равишда топшириши шарт;

  10. ИЖАРАЧИ ИЖАРАГА БЕРУВЧИнинг ёзма розилигисиз ижара объекти билан боглик хукук ва мажбуриятларни учинчи шахсларга бериши, шунингдек бинони субижарага бериш хукукига эга эмас;

  11. ИЖАРАЧИ томонидан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор килиш лозим булган холда, бу хакда ИЖАРАГА БЕРУВЧИни ёзма равишда 15 кун аввал огохлантириши шарт. Акс холда, ИЖАРАЧИ навбатдаги ойлик ижара туловини 100% микдорида тулаб бериш мажбуриятини олади;

  12. Ижара шартномасининг муддати тугаганда ёки конунчиликда белгиланган тартибда бекор килинганда, ИЖАРАЧИ ижара хакини амалдаги тарифлар асосида бино бушатилган кунгача тулайди;

  13. ИЖАРАЧИ ижарага олинган бино (хона)ни ИЖАРАГА БЕРУВЧИнинг рухсатисиз тулик таъмирлаш, кайта жихозлаш ва уз максадларига мувофик равишда мослаштириш хукукига эга эмас;

  14. ИЖАРАЧИ шартнома амал килиш даврида ижарага олинган бино (хона)да товарларнинг сакланиши, сортларга ажратилиши ва савдо жойини асбоб-анжомлари билан уз хисобидан жихозлайди;

  15. Ижарага олинган бино таъмирланганда ёки кайта курилганда ИЖАРАЧИ амалга оширилган ишларнинг сифатига моддий жавобгар булиб, таъмирлаш ишлари билан боглик булган носозликлар учун масъулдир;

  16. Агар бинонинг тасарруф эгаси томонидан бинода тулик таъмирлаш ишларини амалга оширилиши лозим булса, ИЖАРАЧИни таъмирлаш ишлари бошланиши тугрисида огохлантирилгандан сунг, ИЖАРАЧИ бино (хона)ни энг киска муддатларда бушатиши шарт.

Изох: ИЖАРАГА БЕРУВЧИнинг рухсатисиз амалга оширилган таъмирлашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган холда ажратиб олиш мумкин булмаса, шартноманинг амал килиш муддати тугагач ёки шартнома бекор килингач ИЖАРАГА БЕРУВЧИга текинга утади («Ижара тугрисида»ги Конуннинг 11-моддасидан кучирма).




  1. Download 24.54 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling