Узбекистон республикасиолии ва урта махсус таълим вазирлиги
Download 173 Kb.
|
portal.guldu.uz-Курс иши оптика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физика-математика фанлари номзоди, доцент
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ “ФИЗИКА” КАФЕДРАСИ “Оптика” фанидан курс ишларини ёзиш бўйича услубий кўрсатма (5140200-Физика таълим йўналиши учун) Гулистон - 2017 Ниёзов Ш.К., А.Абдуллаев “Оптика” фанидан курс ишларини ёзиш бўйича услубий кўрсатма. Гулистон-2017. Ушбу услубий кўрсатма “5140200-Физика” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда “Оптика” фанидан курс ишларини бажариш масалалари ёритилган. Услубий кўрсатма Гулистон давлат университети Ўқув-методик кенгашининг 2017 йил “ ” даги № сонли мажлис қарори билан нашр қилишга тавсия этилган. Ушбу услубий кўрсатмада Физика факультети талабаларининг “Оптика” фани бўйича курс ишини ёзиш тартиби берилган. Унда курс иши мавзулари, танланган мавзу бўйича режа тузиш қоидалари, курс ишини баҳолаш мезонлари, шунингдек, асосий ва махсус адабиётлар рўйхати ҳам кўрсатилган. Тақризчилар: Физика-математика фанлари номзоди, доцент Р.У.Эльмуродов Физика-математика фанлари номзоди, доцент Ғ.Рахмонов ©ГулДУ
1. Курс ишининг мақсади Таълим йўналишининг ўқув режаси талабларига мувофиқ “Физика” таълими йўналиши талабалари ўқув дастури бўйича “Оптика” фанини ўқиш билан бирга, ушбу фандан курс ишини бажаришлари ҳам кўзда тутилган. Олий таълим муассасаларида ўқув фанлари бўйича курс ишини бажаришнинг мақсади қуйидагилардан иборат: - талабаларда фан бўйича эгалланган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, ўзлаштирилган билимларни илмий, техникавий ва ишлаб чиқариш жараёнларидаги аниқ вазифалар ечимини ҳал этишда қўллай олиш кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтириш; - талабаларнинг ижодий ишлашини ташкил этиш, уларда қўйилган муаммо ва масала ечимини топиш усулларини қўллай олиш, якунлаш, олинган натижалар бўйича қарор қабул қилиш ва хулоса чиқариш малакасини шакллантириш; - муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш. Download 173 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling