7. Курс ишини баҳолаш меъёрлари ва мезонлари
Бажарилган курс иши амалдаги рейтинг Низомига мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади ва қуйидагича рейтинг баллари қўйилади:
86 - 100 “аъло”;
71 - 85 “яхши”;
55 - 70 “қониқарли”;
0 - 54 “қониқарсиз”.
Курс ишини баҳолашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
танланган мавзунинг долзарблиги асосланган ҳолда очиб берилганлиги;
мавзуга оид масалаларнинг режа асосида тўла ёритилганлиги;
кўйилган масалаларни ҳал қилишда энг самарадор усуллардан фойдаланилганлиги;
чиқарилган хулосаларнинг илмий ва амалий асосланганлиги;
курс ишини тайёрлаш ва расмийлаштириш талабларига амал қилинганлиги;
курс иши матнини тайёрлашда кўчирмачиликка йўл қўйилмаганлиги;
интернет материалларидан фойдаланганлиги;
бажарилган курс иши бўйича натижаларни татбиқ этиш юзасидан таклифларнинг мавжудлиги.
Талабага қуйидаги ҳолларда “аъло” (86-100 балл) баҳо қўйилади:
- курс иши белгиланган вақтда, барча талаблар асосида тўлиқ ва тўғри бажарилган бўлса;
- курс ишининг мақсади ва вазифалари тўлиқ ёритиб берилган бўлса;
- талаба танлаган курс иши мавзуси бўйича назарий ва амалий билимларни тўлиқ ўзлаштирганлигини намоён қилса;
- курс иши буйича натижалар олиниб, қўлга киритилган натижалардан зарур хулосалар чиқарилган бўлса;
- матнлар баёнида илмийлик ва мантиқийлик сақланиб, илмий хатоликларга йўл қўйилмаган бўлса;
Талабага қуйидаги ҳолларда “яхши” (71-85 балл) баҳо қўйилади:
- курс иши белгиланган вақтда ва талаб даражасида бажарилган бўлса;
- курс ишининг мақсади ва вазифалари атрофлича ёритиб берилган бўлса;
- танланган курс иши мавзуси бўйича назарий ва амалий билимларни етари ўзлаштирган бўлса;
- ёзилган курс иши бўйича олинган натижалардан тўғри хулосалар чиқарилган бўлса;
Do'stlaringiz bilan baham: |