Узбекистон республикасиолии ва урта махсус таълим вазирлиги
Курс ишини бажариш тартиби
Download 173 Kb.
|
portal.guldu.uz-Курс иши оптика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Курс ишига раҳбарлик
5. Курс ишини бажариш тартиби.
Курс ишини бажариш тартиби қуйидагича бўлиши мумкин: - мавзу бўйича зарур адабиётлар, маълумотлар билан танишиш ва уларнинг рўйхати(картотекаси)ни тузиш; - мавзу асосида ёритиладиган мазмун режасини тузиш ва унда ҳар бир бобнинг ҳажмини белгилаш; Талаба курс иши режасини, адабиётлар ва кўргазмали қуроллар рўйхатини ўзи мустақил тарзда тузади ва илмий раҳбар назоратидан ўтказади. Мавзу асосида тўпланган материалларни, кўргазмали қуролларни режа асосида тартибга солади ва курс ишини ёзади. Курс иши тайёр бўлгандан кейин уни расмийлаштириб, кафедрага топширади. Илмий раҳбарнинг ижобий тақризидан кейин курс иши 2 ёки 3 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат бўлган ҳайъат олдида ҳимоя қилинади. 6. Курс ишига раҳбарлик Курс ишига кафедранинг профессорлари, доцентлари ёки тажрибали ўқитувчилари сафидан илмий раҳбар тайинланади. Илмий раҳбар талабага мавзу ва адабиётларни танлашда, режа ва кўргазмали қурол, тақдимот материалларини тайёрлашда, курс ишини ёзишда маслаҳатлар бериб, унинг ижро этилишини назорат қилади. Шунингдек, илмий раҳбар айрим муаммоларни ҳал этишда талабага ёрдам беради. Жумладан: - курс ишининг мавзусига мувофиқ, талабага курс ишига тегишли материалларни тўплаш; - талаба билан биргаликда курс ишини бажариш жадвалини ишлаб чиқиш; - дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий рисолалар, илмий мақолалар, интернет материаллари билан танишиб чиқиш бўйича топшириқлар бериш; - асосий адабиётлар, маълумотлар ва архив материаллари, интернет манзиллари(сайтлари) ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этиш; - талабаларга илмий маслаҳатлар бериш; - курс ишининг бажарилиш жараёнини назорат қилиш; - талаба бажарган курс ишининг сифатини назорат қилиш; - курс иши ҳимоясида иштирок этиш. Курс ишини текширадиган илмий раҳбар ҳар бир варақнинг ҳошиясида ўзининг мулоҳазаларини ёзади. Ушбу кўрсаткичлар ижобий бўлган ҳолатда курс иши ҳимояга тавсия этилади. Download 173 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling