Узбекистоннинг европа итифоки мамлмкатлари билан истикболи хамкорлиги


«Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисида


Download 119.92 Kb.
bet16/19
Sana23.04.2023
Hajmi119.92 Kb.
#1392636
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Узбекистоннинг европа итифоки мамлмкатлари билан

«Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни таъсис этувчи 1996 йил 21 июндаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми (кейинги ўринларда Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми деб аталади) вазирликлар ва идораларнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш сайъ-ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи, шунингдек Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг самарали амалга оширилишини таъминловчи орган ҳисобланади.
2. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири — Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг ҳамраиси раҳбарлик қилади.
II. Асосий вазифалари ва функциялари
4. Комплекс дастурда белгиланган тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларини келгусида бажариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, сиёсий мулоқотларни ривожлантириш ва кенгайтириш, Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий, ижтимоий, илмий, технологик ва маданий ҳамкорлик доирасидаги аҳдлашувларни бажариш Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг асосий вазифаси ҳисобланади.
5. Қуйидагилар Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришнинг умумий стратегияси бўйича таклифлар тайёрлаш;
Кенгаш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги, Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо давлатлар билан шериклик муносабатлари масалалари бўйича сиёсий мулоқотнинг узвийлигини ва унга кўмаклашишни, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, суд-ҳуқуқ ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
миллий қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мослаштиришга ҳамда Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажаришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларини бажариш бўйича комплекс чора-тадбирларни, тадбирлар режаларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитаси ҳамда ҳамкорлик кичик қўмиталарининг Ўзбекистонга оид қисми вазифаларини тасдиқлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш.

Download 119.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling