Uzcard-emv”сўм банк Банк картасидан фойдаланиш бўйича онлайн оферта шартномаси атб «Қишлоқ қурилиш Банк»


Download 46.77 Kb.
bet1/18
Sana08.03.2023
Hajmi46.77 Kb.
#1250575
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
oferta


Uzcard-EMV”сўм банк Банк картасидан фойдаланиш бўйича
ОНЛАЙН ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ


АТБ «Қишлоқ қурилиш Банк» (бундан буён матнда «БАНК» деб аталувчи) номидан, банкнинг ____________________ (минтақавий) филиали Низоми ва Бош ишончнома асосида ҳаракат қилувчи филиал бошқарувчиси _________________ бир томондан ва масофавий хизмат иштирокчиси бўлган фуқаро _____________________ иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:



  1. Асосий тушунчалар

1.1. «Эмиссия» - эмитент банк тарафидан Банк картасини Банк картаси эгасига вақтинчалик фойдаланишга бериш орқали муомалага чиқариш;


1.2. «Эмитент банк» - бу Банк картасининг эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган Банк карталарга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган, шунингдек Банк картаси сақловчиларининг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк;
1.3. «Эквайер» - Банк карталари орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) сотувчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи, шунингдек Банк картаси сақловчисига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул берувчи банк;
1.4. «Банк картаси» - банк тарафидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини олиш имконини берувчи амалдаги «миллий валюта» (сўм)даги банк картаси;
1.5. «Банк картаси эгаси» - «миллий валюта» (сўм)даги Банк картасини вақтинчалик фойдаланиш учун олган ва Банк картаси бўйича тўлов операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс, эмитент банкнинг мижозидир. Сўмдаги Банк картаси банк тарафидан Банк картаси эгасига вақтинчалик фойдаланиш учун берилади ва банкнинг мулки ҳисобланади;
1.6. «Банк картаси сақловчиси» - эмитент банк билан шартнома асосида фойдаланувчи мижоз ёки мижоз тарафидан ваколат берилган шахс;
1.7. «Сўмдаги махсус карта ҳисобварағи» - пластик карта орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;
1.8. «Шартнома» - Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома ҳисобланиб, томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ушбу шартнома, унинг иловалари ва унга қўшимча ва ўзгартиришлардан иборат;
1.9. «Корхона/Ташкилот» - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва хизматлар учун Банк картасини тўлов воситаси сифатида қабул қилувчи ҳар қандай юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган ҳолда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор;
1.10. «Транзакция» - Банк картаси сақловчиси тарафидан амалга ошириладиган, унинг банкдаги ҳисобварағи дебетланишига олиб келадиган тўлов ордери;
1.11. «ШИР» - Банк картаси эгаси тарафидан карта воситасида амалга ошириладиган қуйидаги операцияларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқлаш учун мўлжалланган шахсий идентификация рақами (Банк картаси эгасининг электрон имзоси)ни англатади:

  • нақд пул маблағларини банкоматлар (карталар бўйича нақд пулларни бериш учун мўлжалланган банк электрон автомат-кассирлар) орқали олиш;

  • Инфокиосклар орқали тўловларни амалга ошириш;

  • савдо терминаллари орқали товарлар/хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

  • карта бўйича маълумот-ахборот олиш;

  • масофадаги операцияларни амалга ошириш.

1.12. «Тўловларни қайтариш» - банк тарафидан белгиланган шаклда Банк картаси эгасининг сўмдаги махсус карта ҳисобварағини кредитлаш учун транзакциялар борасида Корхона/Ташкилот тарафидан амалга ошириладиган пул маблағларининг ҳар қандай қайтарилиши;
1.13. «Терминал» - Банк картасилардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича чекларни шакллантирувчи қурилма;
1.14. «Банкомат» - Банк карталарининг сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пул маблағларини ва бажарилган операциялар бўйича чекларни олиш, шунингдек Банк картаси орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан, маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, Банк картасининг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик қурилма;
1.15. «Инфокиоск» - Банк карталари ёрдамида нақд пулсиз тўловларни амалга оширувчи ва амалга оширилган транзакциялар ҳақида маълумотларни тақдим этувчи ҳамда терминал банк, молия – кредит муассасалари, уяли алоқа провайдерлари, кўп тармоқли бўлинмаларга эга бўлган компаниялар хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи қурилма;
1.16. «Стоп-лист» - процессинг маркази тарафидан шакллантириладиган ва доимий янгиланиб туриладиган йўқолган ёки банк тарафидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш вақтинча тўхтатиб турилган ёки бутунлай тўхтатилган Банк карталари рўйхати;
1.17 «SMS хизмати» - сўмдаги махсус карта ҳисобварағидаги ўзгаришлар бўйича мижознинг мобил телефонига юбориладиган хабарлар хизмати;
1.18. «Банк тарифи» - Банк карталари бўйича операцияларга тегишли тўловлар ва воситачилик хақларининг барча турлари ҳамда миқдорлари белгиланган амалдаги банк тарифи (www.Qishloqqurilishbank.uz).



Download 46.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling