Узтрансгаз бош директори Ш. Махмудовга Андижон шаҳар Уйғуробод мфй ва Мехнат


Download 98.95 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi98.95 Kb.
#1621905
Bog'liq
Arizachilar KRILL


УЗТРАНСГАЗ бош директори Ш.Махмудовга
Андижон шаҳар Уйғуробод МФЙ ва Мехнат
МФЙ Ўрамидаги М.Тўхтасинов кўчасида
истиқомат қилувчи 100 хўжалик 2-домдан
32 хўжалик ва 1500 та ахолидан


АРИЗА №3.
Хурматли Ш.Махмудов бизлар яшаётган М.Тўхтасинов махалла ахолиси сизга 3-маротаба ариза билан мурожаат қилмоқдамиз.
Бизлар сизга 28-май 2015-йил “Ариза” билан мурожатимизда бизни махаллада 9 ойдан бери газ ёнмагани хақида мурожаат қилиб сизни вакилингиз келиб ўрганиб хақиқатни билиб газ билан таьминлаб беришни илтимос қилган эдик.
Аммо сизни вакилингиз келмай вилоят газ ва шаҳар газдан вакиллар келиб махаллани ўрганиб хақиқатдан газ йўқлигига иқрор бўлишди. Аммо бизни махалла ахли сизга ёзган аризамизда кўрсатилган 2009-йил “Узтрансгаз” АК томонидан 1-142/ТГТЯ 2005 рамзили лойихага асосан Уйғуробод МФЙга келтирилган д=159мм “сариқ труба” номни олган газ трубадан улаб беришни сўраб ёзилган аризамиз бажарилмади. Мана қиш ойи хам кириб келмоқда ноябр ойида хам газ бермаяпти.
Бизлар кўрсатган д=159мм газ трубасида газ ҳаддан ташқари бўлиб газ винтелларининг ярим холда ишлатмоқдалар д=159мм “Сариқ трубага газ меёрдан кўп бўлиб, Уйғур, Уйғуробод, Уртак, Янгичек ва Кашшаф,Гагарин кўчаларини газ билан таминламоқдалар.Ушбу трубада 120-160 симоб устунида газ бор. Асосан газ Ўзбекистон кўчасидан уланган бўлиб газ ҳаддан ташқари кўп бўлиб баъзи жойларда 0,5 метр ёнмоқда.
Хурматли Ш Махмудов ўзингиз бир ўйлаб кўринг битта махаллада яшасаю ён қўшнингизда газ ёниб турса бизлар ўша Уйғурободда истиқомот қилсак аммо бизни маҳаллада ги трубада газ ёнмаса .Бизни ахли махалла бир неча бор шаҳар гача ва вилоят газга ариза билан мурожот қилиб бизларга д=159мм трубадан газ улаб бериш сўралганда қаттиқ қаршилик қилиб агар сизларга ўша газдан улаб берилса бутун маҳалла газсиз қолади деб шаҳар газ ҳодимлари айтмоқда. Шаҳар газ ҳодимлари биз яшаётган махаллани нима сабаб ёмон кўришини билмаймиз.
Андижон шаҳар газ ходимлари д=159мм сариқ трубадаги газни фақат Иброхимбойни махалласи учун олиб келганми ёки ушбу газ шаҳар газни хусусий газми кимга хохласа улаб беради кимни ёмон кўрса газ бермайдилар. Бу ишлар инсон хуқуқларини поймол этиш эмасми? Хурматли бошлиқ бизни ахли махалла хайронмиз сариқ трубадан фойдаланаётган фуқоролар Ўзбекистон фуқоросими бизни махалла ахли бошқа фуқороми? Нима сабабдан Вилоят газ ва шахар газ ходимлари фуқороларни ажратябдилар.
Хурматли Ш.Махмудов бизлар ахли махалла яна 1бор илтимос қиламиз бизни махалла ахли яни 100хўжалик ва 2-домдаги 32 хўжаликда яшовчи фуқороларни илтимосини инобатга олиб Андижон Вилоят газ бошлиғига ва шаҳар газ бошлиғига кўрсатма бериб бизни махаллани Шарханиский кўчадан ўтган Холиқбердибой масжид олдидаги д=159мм сариқ труба номини олган газдан улашга ижобий ёрдам берсангиз 2015-йил қарияларни эьзозлаш йилини инобатга олиб юқоридаги д=159мм газ трубасига уланиб қиш ойларида кўп инсонлар қаторида газ билан таьминлансак қиш ойларини инсонлар қаторида беталофат тинч саломат ўтказилса.
Хурматли Ш.Махмудов агар сизни хам буйруқларингизни Андижон шаҳар газ хамда Вилоят газ ходимлари инобатга олмасалар бизни ахли махалла мажбур бўламиз юқори ташкилотларга ариза билан чиқишга яьни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлиги, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Вазирлар махкамаси раисига ва Ўзбекистон Истеьмолчилар хуқуқини химоя қилиш федератсиясига.
Хурмат эхтиром ила Тўхтасинов кўчасидаги катта ёшдаги оқсоқол ва онахонлар 100 хўжалик домдан 32 хўжалик ва 1500 фуқоролардан, жавобини кутиб қолувчи фуқоролар.



  1. Махалла оқсоқоли. М. Кахаров.

  2. Махалла домласи. Н. Бурхонов.

  3. Нуронийлар. Х. Абдусаломов.

О.Сиддиқова.
М. Ўктамова.
О.Закирова.
А. Минаварова.
Н. Сайдалиев.
Х. Турғунова.
С.Олимов
Ш. Дилбаров
эьтиборхон
Т. Эргашев.
М.Закиров.
М.Юлдашева
Г.Қабулов


Мехнат МФЙ раиси М. Ахмедов
Download 98.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling