Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
Векторли моделда алохида турган нуқта ёки чизиқлар ёрдамида объектнинг шакли ва жойлашиши кўрсатилади ва бу модел вектор ғоясига асосланган. Алоҳида қисмлардан иборат бўлган ҳамда алоҳида турган (дискретли) объектлар, мисол учун чегаралар, йўллар, дарёлар, шаҳарлар каби бошқа объектлар нуқта ва чизиқлардан шаклланади ва улар бор жойни ҳаммасини тўлдирмайди. Нуқта асос қилиб олинган, нуқталар чизиқлар ёрдамида бирлиштирилади ва натижада объектлар шаклланади (айрим тизимларда доираларнинг ёйиларидан фойдаланилади). Майдонли объект эса
бир қатор чизиқлар орқали ифодаланилади. «Полигон» атамаси векторли маълумотлар базасида майдоннинг синоними ва у тўғри чизиқларни туташтириш натижасида хосил бўлади. Катта хажмдаги векторли базалар транспорт ва юк ташиш, инфраструктура, маркетинг кабиларни ўрганиш ва идора қилиш учун тузилган. Векторли ва растрли моделларни солиштириб кўрсак, растрли модел узлуксиз юза ғоясига асосланган ва ҳар бир нуқта тўғрисида айтиб беради, векторли модел эса қайси жойда нима бор деб жавоб беради ва ҳар бир объектнинг жойланишини кўрсатиб туради. Растрли модел – моделларнинг энг оддийсидир. Векторли моделда "АРКлар" деган тушунча қабул қилинган ва у векторли география ахборот тизимларидаги фундаментал тушунчадир. Арклар усулида: Ҳар бир арк уни барпо этадиган нуқталарни координаталари мажмуасидан иборат бўлиб алохида сақланади. Аркларни бирлаштириш натижасида майдонлар хосил бўлади. Ички умумий чегаранинг фақат ягона версияси сақланади. Умуман олганда бу тушунча кетма кет олинган нуқталарни бирлаштирувчи чизиқни билдиради. Ҳамма бор география ва ҳаритага олинадиган элементлар нуқта, чизиқ ва майдонлар сифатида кўрсатилиши мумкин. Компьютердаги дастурлар рақамли тарзга айлантирилган чизиқлар ва улардан иборат бўлган шаклларни саралаб тоифаларга ажратади ва топология нуқтаи назардан боғлиқ ҳолда ясалган бир бирига боғланган “полигонларни” кўрсатади. Маълумотлар шундай тузилган ки, “полигон” тўғрисидаги ахборот бир қатор нуқталар орқали билдирилади. Бошланғич ва оҳирги нуқталар орасидаги бўлак “арк” деб номланади . Арклар ёрдамида “полигон” ясалади, ва шу йўл билан уни ташқил қиладиган элементларининг ёнма ён туриши ва боғлиқлиги ҳам билдирилади. Географик элементларининг ушбу векторли оддий модели кўп география ахборот тизимлари асосига қўйилган. Демак, векторли моделни асосида нуқта ва уни бирлаштирувчи сегмент ётади, ва шу йўл билан географик элементлар кўрсатилади. Ушбу модел компьютер картографиясида биринчи бўлиб қўлланилган чунки ҳаритадаги элементларини рақамли тарзга айлантирадиган дигитайзерда нуқталарнинг “x, y” координаталари дастлаб компьютер хотирасига ёзилар эди. Шундай йўл билан мураккаб бўлган шаклларни яхши аниқлик билан кўрсатиш мумкин. Ундан ташқари уларни оддий плоттерда ҳам чиқариш осон. Дастлаб вектор файлларда бирорта код ёки изоҳ орқали белгиланган бошланғич ва оҳирги нуқталардан ва улар орасидаги нуқталардан иборат чизиқлар сақланар эди. Тартибга келтирилмаган векторли маълумотни Ник Крисман “картография спагетти”деб номлаган, чунки улар тарелкада ёйилиб турган лағмонни эслатади. Дастлаб у иерархик маълумот базаларини идора қилишда кенг тарқалган ва бундай ёндашув “арк нуқта” модели асосида ривожлантирилган. Бошқача айтсак, ҳар бир элемент пастроқ поғонадаги элементлардан иборат ва майдон чизиқлардан, чизиқлар эса бирлаштирилган нуқталардан иборат деб ҳисобласа бўлади. Ушбу тартибда компьютерга киритилган маълумотлар алоҳида нуқта, чизиқ ва майдон файлларида сақланиб туришади. Буни ижобий томони шундаки, бунда элементлар файлларини осон топиш мумкин. Лекин улар орасидаги муносабатларни аниқлаш мушкул вазифага айланиши мумкин. Чунки, битта файлда полигоннинг атрибутлари, бошқасида полигон ва уни ташқил қиладиган арклар, учинчисида эса аркларнинг координатлари сақланиши лозим. Математика фанидаги граф назариясида бурчак деб аталадиган маънога таяниб чизиқлар туташтирилиш натижасида ҳосил бўлган нуқта учун “вертекс” ("vertex") атамаси қабул қилинган ва ундан ARCGIS, ARCView, ARC/INFO каби география ахборот тизимларида фойдаланилади. Демак, нуқта бошида, оҳирида ва ўртада жойлашган бўлиши мумкин ва шунга кўра улар ҳар хил номга эга бўлади. Турли тизимларда арклар ҳар хил номланиши мумкин ва уларни занжир, тугунчалар, қаторлар деб аташади. 1979 йилдан бошлаб янги «арк нуқта» маълумотлар структурасидан фойдалана бошлашди. Бунда компьютер хотирасида фақат арклар сақланиб туради ва керак бўлганда улардан полигон ясалади. Тизимда сақланадиган маълумотда аркни бошланғич ва оҳирги нуқталари кўрсатилиб, ҳамда ёнма ён турган элементлар тўғрисидаги ахборот берилади. Берилган аркдан келиб турадиган кейинги аркни санаси, чап ва ўн томонларда турган полигонлар саналари шундай ахборотни ташқил этади. 10 - расмда аркларнинг топологик структураси ва файли кўрсатилган.
Кўриниб турибдики, полигоннинг санаси уни ясашга “калитча” сифатида ҳизмат қилади. Керакли полигонга ёнма ён турган ҳамма бор аркларни саралаб полигон ясалади. Арк нисбатан полигоннинг чап ёки ўн томондаги жойлашган нуқталарни бир бирига кўшиш тартибини билдиради. Шу усул полигонлар орасидаги чегараларини фақат бир марта дигитайзерда рақамли тарзга айлантиришиuf имкон беради. Хотирадан камроқ жой олиши ва янглишиб кўшимча маълумот киритилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча полигонларни аниқлаш имконияти ушбу усулнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган. Маълумотларнинг векторли структурасида майдонли объектларни, мисол учун топографик юзани яхши кўрсатиб бўлмайди. Ушбу вазифани ечимини “бетартиб учбурчакли тўр” (TIN) деб номланган маълумотлар структурасиорқали топишди. Ушбу структурада нуқталар рўйҳати берилган бўлиб, шу нуқталар координаталари ва тўрнинг топологияси ҳақидаги ахборот файлда сақланади. Тўр учбурчаклардан иборат бўлиб, улар тўрдаги нуқталарни бирлаштириш натижасида ҳосил бўлади (расм 11). Усулни Делано триангуляцияси деб аталган. Контурларни чизишда, 3 ўлчовли тасвирларни яратишда, жойнинг қиялиги, сув оқиш йўналишини кўрсатишда, йўл ва бошқа иншоотларни барпо этишда кўчириладиган ер ҳажмини ҳисоблашда бундай модел жуда фойдали. 12 – расмда Андижон вилояти учун тузилган баландлик нуқталарни бирлаштирувчи учбурчаклар асосида ҳисобланган жойнинг қиялиги рақамли харитаси кўрсатилган.
Демак, вектор моделда асосида ҳақиқий координаталарга боғланган нуқталар турибди. Чизиқ ва майдонлар эса шундай кетма кет терилган нуқталардан иборат. Чизиқлар нуқталарни териш тартибини билдирувчи кўрсатмалар билан сақланади. Майдонлар эса нуқталардан ёки чизиқлардан ясалади. Бу моделда топология ҳақида ахборот сақланиши шарт. Нуқтали, чизиқли ва майдонли объектларни юқори аниқлик билан кўрсатилиши туфайли бу модел бошқаларга қараганда унумлироқ деб ҳисобланади. Атрибутлар алоҳида файлларда сақланиб, улар қатор ва устунларга жойлаштирилади. Мантиқий ва физикавий маълумотлар моделлари вақт мобайнида ўзгариб туради ва компьютерда ўрнатилган маълумотлар базаларини идора қилиш тизими турли усуллардан фойдаланиб, файлларни мослашга қодир. География ахборот тизими растрли ва векторли моделлар ва форматлар билан иш юритади, лекин ахборотни ички тартибга келтириш йўли фақат биттасига мўлжалланган. Растрли ва векторли география ахборот тизимлари шу нуқтаи назардан бир биридан ажралиб туради. Саволлар: Растрли моделни қандай таърифласа бўлади? Векторли моделнинг афзаллиги нимада? “Арк” тушунчаси нимани билдиради? Майдонли объектларни кўрсатиш учун қайси маълумотлар структураси мос келади? Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling