В. А. Мирбобоев


ДЕФОРМАЦИЯ натижасида муста^камликнинг ошиши ^АМДА МЕТАЛЛ ВА КОТИШМАЛАРНИНГ ЕМИРИЛИШИ


Download 1.63 Mb.
bet37/121
Sana09.01.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1085279
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   121
Bog'liq
Materialshunoslik (I.Nosirov) (1)

ДЕФОРМАЦИЯ натижасида муста^камликнинг ошиши
^АМДА МЕТАЛЛ ВА КОТИШМАЛАРНИНГ ЕМИРИЛИШИ


Поликристаллар деформациясининг асосий сабаблари до­началарнинг (кристалларнинг) бир-бирига нисбатан турли тартибда жойлашиши ва ажралиш юзасига эга булишидир. Донача чегаралари дислокация йулидаги туси^ вазифасини ба- жаради, натижада чегара яцинида дислокация зичлиги ортади. Доначаларнинг бир-бирига нисбатан турлича жойлашиши улар­нинг бир хил деформацияланмаслигига сабаб булади.
Деформация ортиб борган сари доначаларнинг деформация- ланиш ^иймати орасидаги фар^ камайиб боради, доначалар эса куч йуналишига перпендикуляр йуналишда тартиблана боради, яъни деформациялангандан кейин текстура ^осил бу­лади (41-раем). Деформациядан кейинги структурага дефор­мация шароити, кристалл тузилиш ^амда металлдаги цушим- чалар таъсир курсатади. Икки фазали ^отишмалар учун ик- кинчи фазанинг мавжудлиги деформациядан кейинги структу- рани мураккаблаштиради.
Маълумки, доначаларнинг узи блоклардан иборат булади. Деформацияланган структурада фаза ёки донача ичидаги

-41-раем. Силжпш натижасида кристалл доначанпиг шакл узгарпши: а—деформациядан аввалги; □—деформациядан кейинги донача ва структура.
блоклар хам майдаланади ва бир-бирига нисбатан жойлашиш. бурчаклари кескин фар^ цила бошлайди. Ыатижада донача- ларда II тур кучланиш, кристалл панжараларда эса III тур кучланиш вужудга келади.
Поликристалл металл ва котишмаларнинг доначаларида силжиш йуналишларининг купайиши дислокация зичлигини оширади, жуда куп ну^сонлар (вакансия, дислокация атэмла- ри) ни вужудга келтиради. Оддий температурада руй бераёт- ган бундай жараён металл мустахкамлигини оширади. Металл ва котишманинг бундай холатини пачоцланган ёки яссиланган .холат деб аталади. Пачоцланиш даражаси кристалл панжара тузилиши ва унда ^осил буладиган силжиш йуналишларининг куплигига боглиг; булади. Пачо^ланиш учун кетган механик энершянинг г;арийб 10% и жисмда ички кучланиш (потенциал энергия) тари^асида цолади. Пачоцланиш металл ва цотиш- маларда анизотропии хоссаларни хосил ^илади ^амда уларнинг пластиклиги камайиб, окувчанлик чегараси ортади. Пластик деформация киймати ортиб бориши билан юкорида цайд этил- ган хоссалар узгариши давом этади.
Пачо^ланиш ^иймати маълум даражага етганда деформа- циянинг давом этиши намунада дарз хосил булишига ва унинг емирилишига олиб келади. Дарз емирилишдан анча илгари хо­сил булиб, намуна узилгунча (емирилгунча) катталашиб бо­ради. Материалда дислокация девори ^осил булган жойда. микродарз хосил булади. Доначалар чегараларида блоклар ва узга цушимчалар сабабли дислокациянинг йигилганлиги учун уша жойда кучланишнинг тупланиши дарзни вужудга келти­ради.
Хосил булган микродарзларнинг тури ва уларнинг тар^а- лиш хусусиятлари материалнинг пластик ёки муртлигига бог- лиц булади. Агар материал мурт емирилса, фа^ат дарз кетган жойдагина пластик деформация содир булади, дарзларнинг кенгапиши (таркалиши) булмайди. Емирилиш юзалари текис булмай, доначалар чегаралари яццол куринади.
Агар микродарз хосил булган жойнинг кщорисида жуда катта деформация излари куриниб, дарзнинг тар^алиш йуна- лиши билиниб турса, бундай емирилиш бошланган бошлангич дарздан тарам-тарам толалар ани^ йуналишга эга булади.
Мурт емирилишда дарзнинг таркалиш тезлиги товуш тез- лигидан юкори, яъни ковушо^ емирилишдаги дарзнинг тарца- лиш тезлигидан анча ки^ори булади.
Металл ва котишмалар жуда куп бир-бирига нисбатан тур- лича жойлашган доначалардан (кристаллитлардан) иборат булганлиги учун емирилиш доначаларни кесиб утиши (транс­кристаллит емирилиш) ёки донача чегараларидан утиши мум­кин (интеркристаллит емирилиш). Биринчи холда емирилиш юзаси купинча цовушо^ емирилади, лекин мурт емирилиши хам мумкин. Аммо иккпнчп холда емирилиш факат мурт булади.
Емирилиш жараёнига температура, деформация тезлиги, кучланишлар таъсир этади. Купчилик холларда, масалан, Fe, Mo, W каби тоза металлар температура таъсирида мурт ёки ковушох емирилиши мумкин. Температура пасайиши натижа­сида ковушоц емирилиш мурт емирилишга утиши материал­нинг мурт емирилиш чегарасини белгилайди. Кучланишларни тупловчи сабаблар (дарзлар, радиусланмаган бурчаклар, гео­метрик улчамнинг кескин узгариши) ^ам материални мурт еми­рилишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун маълум ишлаш шароити учун машина воситаларининг конструкцион мустах,- камлигини белгилашда мурт емирилишга олиб келадиган са- бабларни хисобга олиш керак. Бунинг учун етарли даражадаги аникликда механик синовлар утказиш керак.


  1. Download 1.63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling