В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet58/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Сарф кўрсатгичлари (1 т хомашёга)
Сув буғи Гкал...............................................................................0,15-0,19
Электр қуввати, кВт с......................................................................20-30
Айланадиган сув, м3 ........................................................................3-10
Ёқилғи, кг.........................................................................................80-100
Катализатор, кг........................................................................... 0,01-0,03
Ҳаракат қилувчи қатламли катализатори бўлган риформинг бензин чиқиши ва октан сони қийматининг доимо юқорилигини (105 гача) ҳамда жараённинг олиб борилиш шароити унча қаттиқ бўлмаганда водороднинг максимал чиқишини таъминлайди. Ҳозирги замон НҚИЗда қўзғалмас қатламли катализатори бўлган риформинг қурилмаларини ҳаракат қилувчи қатламли катализатори бўлган жараёнга ўтказишга ҳаракат қиладилар. “Axens” компанияси томонидан иккита шундай жараён саноат миқёсида ишлаб чиқилган ва тадбиқ қилинган. Булар дуалформинг ва октанайзинг жараёнлари бўлиб қўзғалмас қатламли катализатори бўлган риформинг схемасига нисбатан ишчи босимнинг пасайтирилишини кўзда тутади, бу эса углеродли хомашёнинг крекингланишини пасайтиради ва риформинг маҳсулотларининг айниқса водород чиқишининг ошишига олиб келади. Деалкиллаш реакциялари ҳам йўқотилади, бу реакциялар давомида оғир “ароматика” бензолга айланади. Бундан ташқари, риформинг-бензиннинг тўйинган буғлари босими пасаяди.
Дуалформинг жараёни қўзғалмас қатламли катализатори бўлган риформинг қурилмасини янги тўртинчи реактор ва ҳаракат қиладиган катализатор билан боғланган регенераторни монтаж қилиш ҳисобига реконструкциялаш йўли билан амалга оширилади.
Дуалформинг қурилманинг анъанавий технологик схемасида бўлган жиҳозларни максимал қўллашга имкон беради. Мавжуд бўлган реакцион системага интеграцияланган катализаторнинг узлуксиз циркуляциялаш системасини бўлган янги реакторнинг монтажи кўзда тутилган. Шу билан бирга янги печ ва водород учун қўшимча компрессорнинг монтажини ҳам ўтказиш зарур.
Октанайзинг жараёнини учта горизонтал жойлашган реакторларга учинчи ва биринчи реакторга боғланадиган регенераторни қўшиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Катализатор айланиб туришининг ажойиб системасининг узлуксиз регенерациялаш контури билан уйғунлашуви реакторларни бир-бири билан ёнма-ён жойлашувига имкон беради, бу эса жорий таъмирлашни соддалаштиради.
Шу билан бирга октанайзинг технологияси бўйича реконструкциялаш ҳаракатга бўлган қурилма реакторларини тўлиқ алмаштиришни кўзда тўтади, бу эса анча катта инвестицияларга сабаб бўлади.

9.3.4.3. Ароматик углеводородларни ишлаб чиқариш учун риформинг


Тўғри ҳайдалган бензиннинг каталитик риформинги натижасида олинадиган маҳсулот 50 дан 70 % (мас) гача ароматик углеводородларни сақлайди, қолганларини эса циклоалкан, алкан ва изоалканлар ташкил қилади. Бундай аралашмадан аренлар оддий ректификациялаш билан олиб бўлмайди, чунки улар алкан ва циклоалканлар билан қайнаганда ҳам ажратиб бўлмайдиган (азеотроп) аралашмаларни ҳосил қиладилар. Аренларни ажратиш учун экстракциядан фойдаланадилар.


Тўғри ҳайдалган 62-105 0С даги бензинли фракция бензол ва толуолни, 105-140 0С даги бензинли фракция ксилоллар ва этилбензолни олиш учун риформинг хомашёси бўлиб хизмат қилади. Жараённи қаттиқроқ режимда ўтказадилар. Хомашёнинг оғир қисмига нисбатан С67 углеводородларнинг ароматланиши қийинроқ содир бўлганлиги сабабли режимни қаттиқлаштирилишига босимни пасайтириб ҳароратни эса 540 0С гача ошириш билан эришилади.
Бундан ташқари риформатда мавжуд бўлган тўйинмаган углеводородларни гидрогенлаш учун қўшимча реактор мавжуд. Гидрогенлаш 0,1 % платинани сақлаган алюминий платинали катализаторда содир бўлади (гидрогенлаш тўғрисида 10-бобда баён этилган). Стабиллангандан кейин риформат экстракциялаш ва ректификациялаш блокига келиб тушади.
Ароматик углеводородларни экстракциялаш жараёнига таъсир қиладиган асосий технологик параметрлари бўлиб ҳарорат, босим, эритувчидаги сувнинг миқдори, эритувчи хомашё, рисайкл/хомашё нисбати, буғ билан ишлов бериш устунига сувнинг етказиб берилиши ҳисобланади.
Эритувчилар сифатида ди ва триэтиленгликоллар, сульфалон, диметильсулфид, N-метилпирролидонларни қўллайдилар. Энг самарали бўлиб ди-, три- ва тетраэтиленгликоллар (тегишли равишда ДЭГ,ТЭГ ва тетра ЭГ) ҳисобланади.
Қуйида ДЭГ ва ТЭГ риформинги катализаторидан ароматик углеводородларни экстракциялаш блоки ишининг тахминий кўрсаткичлари келтирилган: ДЭГ ТЭГ
Эритувчи: хомашё нисбати 11,7:1 7,8:1
Экстракцион устунга киришда
хомашёнинг ҳарорати, 0С 149 147
Экстракцион устундаги босим, МПа 0,8 0,8
Ҳайдаш устунидаги ҳарорат, 0С
Юқорисида 110 109
Пастида 149 148
Эритувчида сувнинг миқдори, % (мас) 10,2 9,5
Қуйидаги маҳсулотлар: бензол, толуол, ксилол, юқори аренлар ва 95 % алканлардан таркиб топган деароматланган бензин (рафинат)ни (мотор усули бўйича октан сони 45) оладилар. Рафинат эритувчиларни олиш учун ва пиролиз учун хомашё сифатида қўлланилади. Юқори аренлар псевдокумолни ажратиб олиш учун юборилиши мумкин.
Риформинг бензинининг ксилолли фракцияси одатда қуйидаги таркибга эга:
Этилбензол..........................................................................................21,2
n-Ксилол..............................................................................................18,3
м-ксилол..............................................................................................20,4
о-ксилол..............................................................................................20,1
Сўнгра о-ксилолни аниқ ректификациялаш усули билан n-ксилолни эса паст ҳароратли кристаллаш усули ёки адсорбциялаш билан ажратиб оладилар. Олинган аренлар дори-дармон, бўёқлар, синтетик ювувчи воситалар, тола, каучук, присадка, пластмасса ва кўпгина бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хизмат қиладилар. 9.15-расмда риформатнинг 62-105 0С даги фракциясидан аренларни диэтиленгликол ёрдамида экстракциялаш ва ректификациялаш қурилмасининг технологик схемаси келтирилган.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling