Гидротермокаталитик жараёнларининг ривожланиш истиқболлари. Нефт маҳсулотларининг экологик тавсифларига қўйиладиган талабларнинг ва қазиб олинадиган нефтнинг оғирлашуви билан гидрокаталитик жараёнлар нефтни қайта ишлашда катта рол ўйнайди ва нефтни қайта ишлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли гидротермокаталитик жарёнлар келажакда ҳам асосий бўлади ва уларнинг ривожланиш истиқболлари янги самарали катализаторларни, реакторларнинг мукаммал ички кўрилмаларини танлаш, капитал маблағларни арзонлаштириш ва эксплутацион сарфларни пасайтиришдан иборат.
11-БОБ. Нефт махсулотларини тозалаш усуллари
Нефтни қайта ишлашнинг бирламчи ва деструктив жараёнида олинадиган дистиллятлар углеводородлар ва углеводородли бўлмаган қўшимчаларнинг мураккаб аралашмасидан иборатдир. Бу бирикмалардан баьзи бировлари товар ёқилғи ва мойларнинг экспултацион хоссаларини ёмонлаштирадилар ва чиқариб юборилиши керак. Нефт фракцияларидан таркибидаги кераксиз моддаларни ажратиб чиқариш тозалаш жараёнларида амалга оширилади. Бу жараёнлар товар нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришда уларнинг сифатини кўпчилик ҳолда белгилаб берувчи муҳим якунловчи босқичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Тозалаш натижасида нохуш қўшимчаларнинг кўп қисми чиқариб юборилади ва ёқилғи компонетлари ҳосил бўлади, улардан эса компаудирлаш йўли билан товар нефт маҳсулотларини тайёрлайдилар.
Нефт маҳсулотларини мавжуд бўлган тозалаш усуллари физик-кимёвий жараёнларга мансуб бўлиб, уларда физикавий ё кимёвий ўзаро таъсир устунлик қилади. Усуларнинг синфланиши қуйидаги схемага келтирилган.
Термогидрокаталитик жараёнлар 10-бобда батафсил баён этилган. Бу тозалаш усулари барча қолганларнинг ўнини эгалаши мумкин, аммо уларга кўп маблағ сарф қилиш керак ва тозалаш жараёнида олинадиган товар нефт маҳсулотларининг қиматланишига олиб келади, чунки бу жараёнлар учун водород, катализатор ва юқори босим остида ишлайдиган қимматбаҳо жиҳоз зарур. Шунинг учун тозалашнинг термогидрокаталитик жараёнларидан ташқари НҚИЗ да камроқ сарфни талаб қиладиган усулларни ишлатадилар. Тозалашнинг бу усулларига барча физикавий усуларни, кимиёвийлардан эса ишқорий, сульфат кислотали ва каталитик демеркаптанланишни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |