В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet79/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

11.1. Тозалашнинг физикавий усуллари

Тозалашнинг физикавий усулларидан очиқ рангли нефт маҳсулотларига ва товар мойларга фақатгина адсорбция ва депарафинлашни қўллаш мумкин. Қолган усуллари фақат тўқ рангли нефт маҳсулотлари учун қўлланилади.


11.1.1. Нефт маҳсулотларини адсорбцион тозалаш


Адсорбцион тозалаш очиқ рангли нефт маҳсулотлари ва базали мойларни тўйинмаган углеводородлар, полиҳалқали аренлар, смолали ва олтингугурт сақлаган бирикмалар, ҳамда органик кислоталар ва эритувчиларнинг қолдиқларидан тозалаш учун қўлланилган.


Адсорбентлар сифатида табиий гил тупроқ (оқартирувчи тупроқ), суньий алюмосиликатлар, фаолаштирилган кўмир ва кукун ёки гранулалар ҳамда бошқа қаттиқ моддаларни қўллаганлар.
Саноатда узлуксиз адсорбцион тозалаш ва контактли қўшимча тозалашни қўллаганлар.
Очиқ рангли нефт маҳсулотларини узлуксиз адсорбцион тозалаш тўйинмаган углеводородлар ва смолали-асфалтен моддаларни бензол ва толуолдан чиқариб юбориш мақсадида қўлланилган. Жараён режими-2,5-3,5 МПа, ҳарорат–220-230ºС, адсорбентнинг хизмат муддати-150 сўм. Ҳозирги вақтда очиқ рангли нефт маҳсулотларининг адсорбцион тозаланиши саноатда деярли қўлланилмайди.
Мойларни адсорбцион тозалаш қурилмаси 13-бобнинг“ Сурков мойларни ишлаб чиқариш '' бобида кўриб чиқилади.

11.1.2. Нефт маҳсулотларининг депарафинланиши


Нефт маҳсулотларининг депарафинланиши парафин ва церезинларни нефтнинг дистиллятли ва қолдиқ фракцияларидан чиқариб юбориш учун мўлжалланган.


Очиқ рангли нефт маҳсулотларнинг депарафинлашини карбамид ёрдамида (карбамидли депарафинлаш) ёки цеолитларда (адсорбцион депарафинлаш) ўтказиш мумкин. Тўқ рагли нефт маҳсулотлрининг (дистиллятли ва қолдиқ мойларнинг) депарафинланиши экстирактив кристаланишни қўллаб ўтказилади. Жараённинг асосий мақсади-парафинларни нефт маҳсулотларидан ажратиб чиқариш натижасида қатъий ҳароратини пасайтириш. Қуйида очиқ рангли нефт маҳсулотларини депарафинлаш технологик жараёнларининг баёни берилган. Мойларнинг депарафинлаш жараёнлари 13-боб «Сурков материалларини ишлаб чиқариш» да баён этилган. Физикавий депарафинланиш парафинларни эритувчилар ёрдамида чиқариб юбориш жараёнини 10-бобда кўриб чиқилган гидродепарафинланиш билан алмаштирмаслик керак.
Аввал қайд ўтилганидек керосин газойлли (дизелли) фракцияларнинг қотиш ҳароратини каталитик гидродепарафинланиш ёки карбамид ва адсорбцион билан пасайтириш мумкин. Биринчи ҳолда парафинларнинг крекинги ва изомерланиши, иккинчи ҳолда эса синтетик ювувчи моддаларни олиш учун қўлалланиладиган нефт кимёвий хомашё бўлган суюқ алканларни оладилар.
Очиқ рангли нефт маҳсулотларининг карбамид ва адсорбцион депарафинланиши кўриб чиқамиз.
11.1.2.1. Дизел ёқилғисини карбамидли депарафинлаш

Жараённинг асосий вазифаси қишги ва дизел ёқилғисининг олиш мақсадида дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини пасайтириш.


Жараённинг асосий босқичлари:
1) молекуласида углерод атомларнинг сони 6 дан кам бўлмаган нормал тузилишли алканлар билан карбамид [(NН2)2 СО] нинг кристаллик комплексини ҳосил қилиши;
2) бу комплексни ажратиш ва ювиш;
3) комплексни парчалаш.
Ҳар қайси углеводород учун юқори ҳарорат чегараси мавжуд бўлиб, бу ҳароратдан ошса унинг карбамидли комплекси парчаланади. Шунинг учун алканларни тўлиқ ажратиб олиш учун комплекс ҳосил қилиш жараёнини пастроқ ҳароратда олиб бориш керак. Ҳарорат 20 ºС дан ошганда дизел ёқилғисининг қотиш ҳарорати ва унинг чиқиши ошади бу эса комплекс ҳосил бўлишнинг тўлиқ эмаслигидан далолат беради.
Карбамидни дизелли фракция учун оптимал нисбати: 1:1 ҳисобланади комплекс ҳосил бўлишининг тўлиқлиги хомашё ва карбамид таъсирининг тўлиқлигига боғлиқ бўлади. Қовушқоқликни пасайтириш ва таъсирни яхшилаш учун ҳам карбамидни ҳам нормал алканларни яхши эритадиган эритувчиларни қўлайдилар.
Кўпчилик ҳолларда эритувчилар сифатида изопропил ва изобутил спиртларни қўллайдилар. Алканларни ажратиб олиш чуқурлиги хомашё ва карбамид эритмасининг таъсири давомийлигига боғлиқ бўлади. Дизел ёқилғиси учун жадал аралаштириш шароитида комплекс ҳосил бўлиш жараёни 30-40 дақиқада тугайди.
Жараёнинг асосий параметрлари қуйида келтирилган:
Комплекс ҳосил бўлиш ҳарорати ºС..............................................20
Эритмада карбамиднинг миқдори % (мас)............................38 – 40
Изопропил спиртнинг концентрацияси,% (мас)…….….…60 – 62
Қотиш ҳарорати минус 45ºС бўлган қишки дизел ёқилғисини олиш мақсадида дизел ёқилғисининг карбамидли депарафинланишининг моддий баланси [(%мас)]:

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling