В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Аппаратура сульфат кислотали алкиллаш қурилмасининг асосий аппарати бу реактор. Турли реактор–алкилаторлар мавжуд бўлиб, улар хомашёни етказиб бериш усули ва совутиш схемаси бўйича фарқ қилади. Уларни қуйидагиларга бўладилар:
контакторли ички циркуляцион қурилмалар ва ташқи совутувчи элементлар билан; каскадли–ички совутиш ва совутувчи элементлари бўлмаган ички циркуляцион қурилмалар билан; оқимли аралаштиришли 12.6-расимда ташқи совутишли контактор туридаги вертикал реактор ифодаланган. ББФ ва ППФ реакторнинг пастига штуцер 1 орқали келиб тушади ва штуцер 5 орқали реакторга кираётган сульфат кислотанинг изобутан билан аралашмасининг қаршисидан чиқиб кўтарилади. Реакция асосан реакцион аралашманинг совутиш юзаси бўлган найлар тутами 2 нинг узунаси бўйлаб тушиб борувчи ҳаракати ҳолатида содир бўлади. Реакторнинг корпусида турли диаметрли 2 тутам най жойлашган, шу билан бирга диаметри кичик бўлган найларнинг ҳар бири тегишли равишда диаметри катта бўлган найнинг ичига киради. Совутиш агент реакторининг юқори қисмига штуцер 7 орқали келиб тушади диаметри кичик бўлган найлар орқали тақсимланади ва пастга оқиб тушади, Сўнгра у диаметри катта бўлган найларга келиб тушади юқорига кўтарилади ва найлар орасидаги жойлашмадан реакторлар аралашмаган иссиқликни тартиб олиб буғланади. Реактордан совутувчи агент штуцер 8 орқали компрессорга чиқариб юборилади. Реакцион аралашманинг мажбурий циркуляцияси ва углеводород-ларнинг кислоталар билан эмулсиясини олиш учун буғли турбина 4 дан ишлайдиган пропеллерли аралаштиргич 3 реакторнинг пастида ўрнатилган. Расм -12.6. Совутиш агенти бўлган ташқи совутишли вертикал контакторли реактор: 2- найли тутам ; 3- пропеллерли аралаштиргич ;4-буғли турбина ва штуцерлар ББФларни киритиш учун; 5-сульфат кислота ва изобутанни киритиш 6- алкиллаш маҳсулотларнинг чиқариб юбориш 7-суюқ совутиш агентини киритиш; 8-совутиш агенти буғларни чиқариш; 9- тўхтаганда маҳсулотни тортиш; Алкинллаш маҳсулотларни штуцер 6 орқали чиқариб юборадилар. 12.7-расимда каскадли автосовуйдиган реакторнинг схемаси келтирилган, ундаш реакция иссиқлиги таьсирлашаётган компонентлар бир қисмининг буғланиши ҳисобга олинади. Реакторда бешта реакцион зона (1-5) бўлиб, улар аралаштиргичлар билан жиҳозланган ва иккита тиндиргич зона 6,7 лар ҳам мавжуд. Тиндирган зоналарнинг биринчисида углеводородлардан кислотанинг асосий массасини иккинчисида эса қолган кўп бўлмаган қисмини ажратадилар. Биринчи секцияга изобутан ва кислотани киритадилар. Реакцион зоналарнинг ҳар бирига олфинларнинг аралашмасининг етказиб берадилар. Углеводородли фазанинг қисман буғланишини таьминлаш учун босимни меьёрлаштирадилар. Буғланаётган углеводородлар (совутиш агенти) асосан пропан ва изобутанни реакторнинг юқори қисмидан компрессор ёрдамида олиб, сиқадилар, конденсациялайдилар ва реакторга қайтариб юборадилар. Буғланиб турган газ миқдорини ўзгартириши билан реакторда ҳароратнинг доимийлигини сақлаб турадилар. Каскадли реакторлар найлилар (контакторлар) дан конструкция-сининг оддийлиги ва юқори самарадорлиги билан фарқ қилади. Алкиллашнинг теппа –тенг шароитларида ишлаб чиқарувчанлиги деярли бир хил бўлган қурилмалар учун сульфат кислотанинг солиштирма сарфи (алкилатга кг/т да) контакторли реакторда 200-250 ни каскадлида эса 60-100 ни ташкил қилади. Расм - 12.7. Горизонтал каскадли автосовуйдиган реактор Реактор секциялари: 1-5- реакцион зоналар 6,7- тиндириш зоналари; 8- аралаштирувчи қурилмалар; 9-сепаротор I-олефинли хомашёни киритиш; II-кислотани киритиш; III- изобутан ва совутиш агентини киритиш; IV-пропан ва изобутан буғларини компрессорларга чиқариш; V-кислотани чиқариб юбориш; VI-алкиллаш маҳсулотларини чиқариб юбориш. Расм - 12.8. Оқимли аралащтириш реактори. 1-корпус; 2-циркулляцион най; 3-кислота; изобутан ва реакциянинг айланиб турадиган маҳсулотлар 4-ҳайдовчи аралаштиргич; 5-қурилма олефинларни киритиш учун тақсимловчи қурилма штуцерлар; 6- реакция маҳсулотларни чиқариб юбориш учун; 7-реакцияга қурилмаган изобутан ва сульфат кислотани рециркуляцияга чиқариш учун; I-олифенли хомашё; II-изобутан ва сульфат кислота; III-реакция маҳсулотлари; IV-рециркуляциялашга изобутан ва сульфат кислота; 12.8-расмда оқимли аралаштириш реактори келтирилган. Реактор кислота билан изобутанни ва реакциянинг айланиб турадиган маҳсулотларини киритиш нуқтаси 3 дан, алифинларни киритиш 5 ва реакция маҳсулотларини чиқариш 6, ҳайдовчи аралаштиргич 4 ва ички циркуляцион найлар 2 штуцерлари. Ҳайдовчи аралаштиргич 4 изобутанни кислота билан заррачаларнинг оптимал ўлчамлари бўлган эмулсия ҳосил қилади, бу заррачалар олефинлар билан энг катта мулоқот юзасига эга. Ички циркуляцион най 2 кислота билан изобутан оқимининг айланиб туришини ва олефинлар билан ўзаро таьсирини ҳосил қилади. Олефинларни киритишнинг махсус тақсимловчи қурилма 5 туйнук диаметри 20-50 ммли бўлган олтита титан найчалардан иборат бўлиб, у реактор ҳажмининг маьлум нуқтасида эмульсия билан мулоқотда бўлган олефинларнинг миқдорини камайтиришга ёрдам беради шу билан бирга изобутаннинг олефинларга нисбатини оширади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling