В. М. Каримова ижтимоий психология
Download 0.81 Mb.
|
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология
Психоанализ доирасида эса ижтимоий психологик тадқиқотлар Э.Фромм ва Дж. Салливен ишлари билан боғлиқ, Бихевиористлардан фарқли ўлароқ, бу ерда экспериментлар икки киши эмас, балки кўпчилик иштирокида ўтказила бошлади. Уларнинг издошлари (В.Байон, В.Беннис, Г.Шепарде, В.Шутц) ўтказган тадқиқотлар туфайли ҳозирги кунда ҳам катта қизиқиш билан ўрганилаётган “Т – Гуруҳлар” психологияси яратилди. Унда гуруҳ шароитида бир одамнинг бошқаларга таъсири, гуруҳнинг айрим индивидлар фикрларига таъсири каби масалалар ишлаб чиқилди ва ижтимоий психологик тренинглар ўтказишга асос солинди.
Когнитивизм Курт Левин назарияси асосида пайдо бўлган психологик йўналиш бўлиб, ундаги ўрганиш объекти муносабатлар тизимидаги одамлар, уларнинг билиш жараёнлари, онг тизимига тааллуқли бўлган когнитив ҳолатлар бўлди. Когнитивизм доирасида шундай мукаммал, бошқаларга ўхшамас назариялар яратилдики, улар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Масалан, Ф.Хайдернинг баланслаштирилган тизимлар назарияси, Т.Ньюкомнинг коммуникатив актлар назарияси, Фестингернинг когнитив диссонанслар назарияси ва бошқалар шулар жумласига киради. Улардаги асосий ғоя шундан иборатки, шахс ўзига ўхшаш шахслар билан мулоқатга киришар экан, доимо муносабатларда руҳий мутаносиблик, тенглик бўлишига, шу туфайли зиддиятлардан чиқишга ҳаракат қилади. Мақсад – турли ижтимоий шароитларда шахс хулқ-атворининг психологик сабабларини тушунтириш ва зиддиятларнинг олдини олиш учун йўл-йўриқлар ишлаб чиқишдан иборат. Ҳозирги даврда ҳам таниқли ижтимоий психологлар Олпорт, Маслоу, К.Роджерс ва уларнинг сафдошлари гуманистик психология доирасида бу ишларни фаол давом эттирмоқдалар. Ниҳоят, яна бир экспериментлар билан боғлиқ бўлган назария интеракционизм бўлиб, бу аслида социологик назария ҳисобланади. Унинг асосчиси Гербарт Мид бўлиб, унинг қарашлари таъсирида Т.Сарбиннинг роллар назарияси, Г.Хаймен ва Р.Мертонларнинг референт гуруҳлар назарияси, Ф.Гофманнинг ижтимоий драматургия назариялари шаклланади. Улар турли ижтимоий шароитлардаги хулқ-атворни тушунтириш орқали шахс ижтимоий психологик сифатларининг сабабларини топишга ҳаракат қилдилар. Ҳар бир шахс доимо ижтимоий ўзаро таъсир тизимида мавжуд бўладики, унда у тўғри ҳаракат қилиш учун ўзгаларни тушунишга ҳаракат қилиши, ўзгалар ролини қабул қилишга тайёр бўлиши лозим. Лекин ўзгалар ролини тўғри қабул қилиш учун унда “умумлаштирилган ўзга” образи бўлиши лозимки, бу образ шахслараро мулоқат жараёнида, ҳар бир шахс учун ибратли бўлган кишилар гуруҳи билан мулоқотда бўлиш жараёнида шаклланади. Яъни, шахснинг фаоллиги тан олинади, бу эса фан тарихида ўта прогрессив ҳолат эди. Юқорида айтиб ўтилган назария ва оқимлар ҳозирги кунда ҳам ижтимоий психологиянинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Кейинги даврларда Россияда ривожланган ижтимоий психология ва собиқ Иттифоқ даслатларида барча ўтказилган фундаментал ва тадбиқий тадқиқотларда чет эллик психологлар, хусусан америкалик олимлар қарашларининг таъсири каттадир. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling