В. М. Каримова ижтимоий психология


Download 0.81 Mb.
bet9/62
Sana29.12.2022
Hajmi0.81 Mb.
#1072369
TuriУчебник
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология

Омма психологияси пайдо бўлишига тарихий асос ишчилар синфининг пайдо бўлиши ва Европада ишчилар ҳаракатининг оммавий тус олиши бўлди. Яъни, ХIХ асрнинг иккинчи ярмида саноат ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ишчиларнинг у ёки бу саноат корхонаси доирасида меҳнат қилиш учун тўпланиши ишчилар ҳаракатининг кучайишига олиб келдики, улар баъзан тартибсиз ҳаракатлар, уюшган ҳаракатларнинг субъектига айланиб қолдилар. Шунинг учун ҳам шу ҳаракатларнинг қонунларини билиш, уларни бошқариш усулларини ўйлаб топиш зарур эди.
Оммавий ҳодисаларни ўрганиш натижасида 1890 йилда Габриэл Тарднинг “Тақлид қилиш қонунлари” деб аталган биринчи китоби чиқди. Тард Францияда рўй бераётган оммавий ҳодисаларни, шу ҳодисаларда иштирок этаётганларнинг хулқ-атворини тақлид қилиш орқали тушунтиради. Бу ҳаракатлар иррационал (яъни ақлнинг иштирокисиз) табиатга эга бўлиб, ҳар бир индивид оммага қўшилган заҳоти унга тақлид қилишга тайёрлик инстинкти устун бўлиб қолади. Италиялик ҳуқуқшунос С.Сигели ва француз олими Г.Лебон ҳам Тард ишларини маъқуллаб, унинг назариясини фактик материаллар билан бойитдилар.
1895 йилда босилиб чиққан Сигелининг “Омманинг жиноятлари” ва Лебоннинг “Омма психологияси” китобларида асосий ғоя шундан иборат эдики, оммавий ҳаракатларда шахснинг ўз хулқ-атворларини онгли ва ақл билан бошқариш қобилияти йўқолади. Бундай ҳолатларда ҳиссиётлар устун келади, натижада аффект ҳолатлар келиб чиқади, яъни, одам ўзи нима қилаётганлигини, оломонга нега қўшилиб қолганлигини ҳам наглай олмайди, шунинг учун ҳам аффект ҳолатида рўй берган жиноятга айбни юмшатувчи ҳолат сабаб бўлган, деб қараш адолатли бўлади. Бу қарашлари туфайли Сигели Италиянинг қонунига махсус модда киритишга ҳам эришди.
Социолог Лебон эса асосан диққатини оммани элитага – жамиятдан юқори турувчи танланган гуруҳларга қарши қўйишга қаратди. У омманинг айрим ҳолларида, айниқса бирор ҳодиса рўй берганда “қизиққонлик” хусусияти устун туриши ҳақида ёзади. Унинг фикрича, бир қанча одамларнинг бир ерда тўпланиши оммани ҳосил қилади ва бу одамлар ким бўлишидан қатъи назар – олимми ёки оддий ишчи, фуқароми, шу заҳотиёқ кузатувчанлик ва зийракликни йўқотади. Чунки бу ҳолатда улар ҳолатини инстинктлар ва ҳиссиётлар бошқаради. Лебон шахснинг омма ҳолатидаги белгиларига тўхталиб қуйидагиларни ажратади:

  1. Шахсий сифатларнинг йўқолиши. Бошқа одамлар таъсирида индивид ўзига хос сифатларни йўқотиши, бунинг ўрнига импульсив инстинктив ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

  2. Ҳиссиётларга ўта берилувчанлик. Оммада ақл, тафаккур ҳиссиётлар ва инстинктларга ўз ўрнини бўшатади. Шунинг учун ҳам омманинг таъсирчанлиги ўта ошиб кетади.

  3. Ақлий сифатларнинг йўқолиши. Омманинг “ақли” уни ташкил этувчилар ақлидан анча паст бўлади. Шунинг учун ҳам омманинг тазйиқига учрамаслик учун ҳар бир киши ақлан мулоҳаза юритишдан бош тортиши, мунозарадан қочиши лозим.

4. Шахсий масъулиятнинг йўқолиши. Оммага қўшилиб қолган шахс шунчалик ҳиссиётларга берилиб кетиши мумкинки, у ўз ҳаракатларини назорат қилиш, ўз ишига масъулиятни эсидан чиқаради. Якка ҳолда содир қила олмайдиган ишини, у оммага қўшилиб қилиб содир этиб қўйиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган омманинг белгилари Эрнесто Грасси томонидан немис энциклопедиясига ҳам киритилган.
Шундай қилиб, омма тартибсиз, у мустақил равишда тартиб ўрнатиш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун ҳам унга доимо “доҳий” керак. Доҳийлар ёки даҳолар – элита ташқаридан келиб омма ўртасида тартиб ўрнатиши мумкин. Бу фикрларнинг мафкуравий маъноси тушунарли, чунки ўша пайтда олимлар омма деганда, ишчилар синфини, доҳийлар деганда эса, буржуазияни назарда тутишган. Демак, шахс ва жамият зиддиятлари масаласи омма психологияси тарафдорлари назарияси айрим шахслар – доҳийлар фойдасига ҳал қилинади. Лекин бу назария, нима учун оммавий ҳодисаларда омманинг ўзидан чиқиб қоладиган лидерлар, омманинг баъзан ташқаридан ҳеч кимни тан олмай қолиши масалаларига умуман жавоб топа олмади, чунки уларнинг ҳам фикрларида кўпроқ идеализмга мойиллик сезилиб турарди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling