В. М. Каримова ижтимоий психология
Низоларни бартараф этиш усуллари
Download 0.81 Mb.
|
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Низоларни хал қилишга боғлиқ бўлган тизимий усуллар
4.2.2. Низоларни бартараф этиш усуллари
Низоларнинг олдини олиш ёки у пайдо бўлган бўлса, бартараф этиш учун унинг келиб чиқиш сабабини, асосий айбдорларни ёки объектив сабабларни аниқлаш лозим. Мутахассислар низоларни бартаарф этишнинг кўплаб усуллари ва йўллари борасида тавсиялар ишлаб чиққанлар. Масалан, Х. Корнелиус ва Ш. Фейерлар уни хал қилиш учун низо харитасини тузишни таклиф этади. Унга кўра, низоли вазиятни аниқлаш учун қуйидагилар инобатга олиниши лозим: 1) низони келтириб чиққан муаммонинг умумий қирраларини очиш, масалан, агар ишлаб чиқаришдаги низо иш хажмининг тўла бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлса, аввало иш тақсимоти диаграммасини тузиш керак; 2) низонинг асл сабабини аниқлаш, зеро, айнан шу иш одатда энг мушкул иш ҳисобланади; 3) низонинг ҳақиқий иштирокчиларини аниқлаш – алоҳида шахсми, гуруҳми ёки уюшмами; 4) низога сабаб бўлган шахсий хоҳиш, истаклар, низокашларнинг айнан нимани истаётганлигини аниқлаш; 5) низога қадар низокашларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлганлигини билиш; 6) бевосита низода иштирок этмаган, лекин унинг ижобий хал этилишидан манфаатдор бўлган шахсларнинг низога муносабати. Бу каби стратегия аввало низонинг чуқурлашиб кетмаслиги, унга яна кўплаб шахсларнинг аралашиб кетмаслигини таъминлайди. Табиий, мутахассислар ва олимларни шахслараро муносабатлар жараёнида турли вазиятларда пайдо бўладиган низоларни баратарф этиш масаласи қизиқтиради. Рус олим Г.Н Смирнов турли низоларни бартараф этишга имкон берувчи икки гуруҳ усулларни таклиф этади – тизимий ҳамда шахслараро. Низоларни хал қилишга боғлиқ бўлган тизимий усулларга у қуйидагиларни киритади: ишга нисбатан қўлланиладиган талабларни тушунтириш, масалан, ишчи ёки ходим ўз хизмат вазифасини тўлақонли адо этолмаганлиги сабабли у билан раҳбар ўртасида низо келиб чиққан бўлса, низони баратараф этишга ахд қилган икмса шу хизмат лавозимига қўйиладиган талаблар, ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари билан қаторда унинг бурч ва масъулиятини ҳам яна бир маротаба уқтириб қўяди; мувофиқлаштирувчи ва бирлаштириш усуллари. Одатда бир ходимнинг иш самараси бошқа бир ходимга ёки ходимларга, қолаверса, бошқа тузилмаларнинг аниқ ва яхши ишлашига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бир ходим ёки ходимлар гуруҳида низоли вазиятнинг пайдо бўлишига бошқа бир тузилма ишидаги номувофиқликлар сабаб бўлиши мумкин. Бундай шароитда раҳбар низони баратараф этиш учун ўша бошқа айбдор тузилманинг фаолиятини аниқ йўлга қўйиши, ёки ходимлар ўртасида муроса бўлиши учун бошқа бир қўшимча мувофиқлаштирувчи бир бўғинни ишлаб чиқаришда жорий этиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш низосининг сабаби – хом ашёнинг вақтида етказиб берилмаётганлиги бўлса, раҳбар таъминотчилар ишини мувофиқлаштиради, улар фаолияти билан ишлаб чиқарувчилар ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик бўлишига эришиш йўлида аниқ йўналишларни белгилайди; барча ишлаб чиқариш субъектлари фаоляитини ягона мақсад атрофида бирлаштриш ҳам ишлаб чиқариш жараёнларида низоларнинг содир этилмаслигини кафолатлайди. Бундай шароитда раҳбарлар ва гуруҳ лидерларининг роли катта бўлади; рағбатлантириш тизимини жорий этиш самарали иш усулларидан ҳисобланади. Бундай шароитда одамларнинг хулқ-атворига таъсир этиш, пайдо бўлиши мумкин бўлган низоли вазиятларга барҳам бериш ёки содир бўлган бўлса, уни баратарф этиш учун ташаккур билдириш, мукофотлаш, хизмат лавозимни кўтариш кабиларни қўллаш ижобий самара бериши мумкин. Низоларни бартараф этишнинг шахсларо муносабатларга алоқадор усулларига қуйидагилар киради: бош тортиш – низога нисбатан шундай реакцияки, бунда низога гувоҳ бўлганлар аслида унинг мавжудлигини тан олмайдилар, унга аралашишдан бош тортадилар. Одатда бундай шароитда раҳбар ё айни пайтда вақти йўқлигини, имконият йўқлигини, низонинг сабаби арзимас холат эканлигини важ қилиб, уни хал қилишга аралашишдан бош тортади. Ёки у вазият тақозоси билан пайдо бўлган низо вақт ўтиши билан ўз ўзидан ечимини топади, одамлар инсофга келиб қоишига умид қилади; Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling