В. М. Каримова ижтимоий психология
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА ШАХС
Download 0.81 Mb.
|
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий психологияда шахс муаммоси. Шахснинг ижтимоий - психологик тизими. Шахсни тарбияловчи макро- ва микро муҳит тушунчаси
- Биологик
- Шахснинг йўналганлиги ва муносабатлари тизими
- Шахснинг индивидуал ижтимоий тажрибаси
- Инсон психик жараёнларининг индивидуал хусусиятлари
- Биологик хусусиятларга боғлиқ шахс сифатлари
4.4. ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА ШАХС
4.4.1. Ижтимоий психологияда шахс муаммоси
Ниҳоят, яна бир ёндашув ижтимоий психологикдир. Биологик нуқтаи назардан шахс тараққиёти индивид наслий жиҳатдан орттирган генетик дастурларнинг амалда рўёбга чиқиши тарзида тасаввур этилади. Социологик ёндашув шахснинг маданий-тарихий муҳит таъсирида камол топишини тан олади. Улардан фарқли индивидуал-психологик ёндашув шахснинг ривожланишига унинг тана тузилиши ёки конституционал жиҳатлари ва асаб тизими типининг таъсири борлигини таъкидлаб, ўрганади. Шахсни ўрганишнинг ижтимоий-психологик ёндашуви уни ижтимоийлашунинг бевосита маҳсули сифатида қараб, унинг ижтимоий психологик тизимини бевосита ўраб турган ижтимоий муҳит таъсирида ўрганади. Бу борада бир қанча олимларнинг ўзига хос нуқтаи назарлари ҳам мавжуд. Масалан, К.К. Платонов шахс тизимида тўртта асосий жабҳани ажаратади: 1) Шахснинг йўналганлиги ва муносабатлари тизими: унинг майллари, хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, лаёқати, идеаллари, дунёқараши, эътиқоди кабиларни ўз ичига олади. Бу тизимдаги хусусиятлар ижтимоий характерга эга бўлиб, улар инсоннинг жамиятда яшаши, ундан оладиган тарбия шакллари, мафкуравий муҳит асосида шаклланади. 2) Шахснинг индивидуал ижтимоий тажрибаси: бу жабҳадаги сифатлар инсон ҳаёти мобайнида орттирадиган билимлари, малака ва кўникмалари асосида намоён бўлади. Бу сифатлар ижтимоий характерли бўлиб, кўпроқ таълим жараёнида шаклланади. 3) Инсон психик жараёнларининг индивидуал хусусиятлари: хотира, идрок, сезгилар, тафаккур, қобилиятлар каби бир қарашда туғма омилларга боғлиқ хусусиятлар инсон умри давомида такомиллашиши ва унинг бошқа ижтимоий сифатлари таъсирида индивидуал ўзига хослик касб этиши мумкин. 4) Биологик хусусиятларга боғлиқ шахс сифатлари: бунга шахснинг типологик, ёшига оид, жинсий хусусиятлари киради ва у кўпинча биоижтимоий омиллар сифатида қаралади. А.Н. Сухов ва А.А. Деркачларнинг таъкидлашларида шахснинг ижтимоий психологик хусусиятлари ҳақида гап кетганда, аввало унинг фикрлаш тарзи, қадриятлари тизими, мотивацион белгилари (йўналганлик, ҳаётий мақсадлар, режалар, ҳаёт тарзи), когнитив сифатлар (ижтимоий тасаввурлар, ҳаёт манзаралари тўғрисидаги фикрлари), “Мен”-концепцияси, “Мен”-образи, ўзига муносабати, ўзига нисбатан баҳоси; ўзини назорат қилиш локуси, психологик билимдонлиги, ролли мақомлари, ижтимоий ҳис-туёғулари ва бошқалар назарда тутилади. Ижтимоий психология учун ҳар бир шахснинг қай тарзда ўз ҳаёт йўлини белгилаши ва жамиятда шахслараро муносабатлардаги мақоми – статуси муҳимдир. Бу борада уни ўраб турган катта – макро ижтимоий борлиқ ҳамда микро – кичик ижтимоий борлиқнинг таъсирларини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Шахсга таъсир этувчи макро муҳит – бу инсон умри ўтадиган ва ҳаёти мобайнида унга таъсир этадиган табиий, ижтимоий ва ижтимоий шарт-шароитлар мажмуидир. Яъни, бизни ўраб турган жами борлиқ ўзининг ўзгарувчан ва нисбатан барқарор шарт-шароитлари билан бизнинг дунёқарашимиз, фикрлаш тарзимиз, қадриятларимизнинг шакланишига таъсир кўрсатади. Масалан, қадимий шаҳарлар – Самарқанд, Хива, Бухоро кабилар ўзларининг тарихий обидалари билан маънавий қадриятларимиз тизимини белгиласа, Фарғона водийси, Қашқадарё воҳаси, бетакрор Бойсун табиати эстетик дидларни тарбиялаш билан биргаликда шахснинг олам ва одам, ҳаёт маъноси ва қадриятлари каби тушунчаларини кенгайтиради, унинг ижтимоий тасаввурларини такомиллаштиради. Макро муҳит ҳакида гап кетганда, олимлар унинг глобал мифёсдаги ҳамда худудий таъсирларини фарқлайдилар. Бугунни очиқ ахборот маконида барчамиз бутун дунёда юз бераётган воқеа ва ходисаларни идрок этиш ва уларга нисбатан муайян позициямизни шакллантиришга муваффақ бўлган бўлсак, бу глобал макро муҳит таъсирлари майдонини ташкил этади. Бунда ОАВ орқали берилаётган маълумотлар, телесериаллар, реклама роликлари, турли шоу-кўрсатувлар, компьютер ўйинларининг роли сезиларлидир. Айниқса, ёшларнинг диди, талаблари, орзу-ҳаваслари, модага муносабати пайдо бўлишида шу каби глобал таъсирларнинг сезиларли эканлигига барчамиз гувоҳмиз. Худудий жабҳада макро муҳитнинг таъсири қуйидаги омиллар орқали кечади: Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling