В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


МИЛЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ НИМА ВА УНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

МИЛЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ НИМА ВА УНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 
ЎРГАНИШ МУМКИН? 
Миллий психология одатда психологик дарсликлар ва айрим луғатларда 
этник психология доирасида ва айнан шундай атама воситасида ўрганилади. 
Этник психология грекча “этнос” (ethnos) – халқ, қабила, сўзларидан олинган 
бўлиб, одамларнинг у ёки бу миллатга ёки этник уюшмага алоқадорлигидан 
келиб чиқадиган психологик хусусиятлари ва хулқини ўрганади. Этник 


23 
психологияга алоқадор дастлабки ёзувлар қадимги тарихий ҳамда географик 
асарларда қайд этилган бўлиб, уларда муаллифлар қадимий халқларнинг 
ўзига хос специфик қирраларини миллат қиёфаси сифатида талқин этганлар. 
Фақат Х1Х асрга келибгина этнография ва антропология каби фанларнинг 
ривожланиши муносабати билан этник психология мазмунлироқ бўлиб, 
тизимли ўрганила бошланди. Одатда олимлар этник психологиянинг асосий 
муаммолари сифатида қуйидагиларни кўрсатадилар: 
1) 
инсонлар амалга оширадиган фаолият типи билан уларни 
қуршаган маданий муҳит ва устивор маданиятнинг ўзаро 
боғлиқлиги; 
2) 
этник уюшмалар (гуруҳлар) аъзоларининг ижтимоий хулқ–
атвори ва психикасидаги хусусиятлар, уларнинг ўзаро 
боғликлиги; 
3) 
миллий ўзини - ўзи англаш ва миллий стереотипларнинг табиати, 
улар бажарадиган функциялар ва ўзгаришига оид қонуниятлар. 
Юқоридаги муаммолар аввало уларни эмпирик жиҳатдан тадқиқ этишни, 
бунда ишончли усуллардан фойдаланишни талаб қилса, иккинчи томондан, 
миллий психологиянинг хусусиятларини ўрганиш учун предметлараро 
мувофиқлик ва ҳамкорликни талаб қиларди. Чунки этник психология шу 
қадар нозик ва мураккаб ижтимоий хулқ шаклики, уни айрим олинган битта 
фан доирасида мукаммал ўрганишнинг иложиси йўқлигини олимлар ҳамиша 
таъкидлайдилар. Яъни, этнопсихологиянинг серқирра муаммоларини фақат 
ижтимоий психология фани доирасидаги ўрганиш мумкин эмас. 
Ушбу муаммолар ҳозирда, яъни мустақил Ўзбекистон шароитида
кўпгина тадқиқотчиларни қизиқтираётган масаладир. Чунки давр 
этнопсихологиядан шундай эмпирик маълумотлар кутмоқдаки, у фақатгина 
миллий онгга тааллуқли бўлган ҳозирги ва ўтмишдаги ҳолатни эмас, балки 
миллатнинг эртанги кунини, унинг онги қайси томонга ўзгаришини, 
миллатлараро содир бўладиган жараёнларни башорат қилмоғи лозим. Бунинг 
учун эса унга кучли этнопсихологик назария ва ишончли методлар керак. 


24 
Ўзбекистон олимлари охирги пайтларда масаланинг худди ана шу томонига 
катта эътибор бермоқдалар. Чунки собиқ Иттифоқ шароитининг ўзи ана 
шундай кучли назариянинг бўлиши учун анчагина тўғаноқ бўлган, эмпирик 
тадқиқотлар эса, аввал таъкидлаганидек, тор гуруҳлар доирасидан, аввало, 
оилалар доирасидан чиқмаган эди.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling