В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

 
ЭТНИК ГУРУҲ – ЭТНОПСИХОЛОГИЯНИНГ 
ОБЪЕКТИСИФАТИДА 
 
Этник гуруҳ – бу умумий маданий анъаналар, ўҳшаш ва 
такрорланадиган урф-одатлар ва удумлар, миллий қадриятлар асносида 
бирлашган инсонлар гуруҳидир. Дастлаб ушбу атама биологик жиҳатдан 
бир-бирларига боғлиқ бўлган инсонларга нисбатан қўлланилган бўлса, бора-
бора унинг мазмун ва моҳияти кенгайиб борган. Биргаликда ва деярли бир 
хил ҳаёт ва турмуш тарзига эга бўлган инсонлар гуруҳининг қадриятлар ва 
анъаналар муштараклиги нуқтаи назаридан бирлашиши этник гуруҳни 
ташкил қилган. Шундай қилиб, этник гуруҳлар тарихий ривожланиш 
жараёнида қуйидаги белгилар ва мезонлар асосида шаклланган: 
а) тарихи ва анъаналари; 
б) тили; 
в) географик жойлашуви
д) ирқининг ижтимоий келиб чиқиши; 
е) диний эътиқоди ва б.қ.
Одатда бу атама катта ижтимоий гуруҳ таркибида кичикроқ гуруҳга 
нисбатан ишлатилади (масалан, ўзбеклар орасида қорақалпоқларнинг этник 
гуруҳи). Лекин айрим олимлар этник гуруҳ деганда айнан мамлакатдаги энг 
катта этник гуруҳни (бизнинг мисолимизда - ўзбеклар) назарда тутадилар. 
Одатда этник гуруҳлар аматамаси ирққа нисбатан ишлатилмайди. 
Ҳозирги глобаллашув жараёнлари кескин тус олган, оммавий ахборот 
воситалари, Интернет тармоқлари орқали шахснинг кенг ахборот оқимига 


22 
қўшилиши имконияти кенгайган бир шароитда унинг мафкуравий 
иммунитетини 
мустаҳкамлаш, 
чиниқтириш, ахборотларга 
нисбатан 
танловчан муносабатни тарбиялаш ўта муҳим ва мураккаб масалаки, уни 
самарали ечиш ҳам турли миллат ва элат вакиллари, омма ва алоҳида 
олинган шахс психологиясини билишни, жамият ва шахс ўзаро 
муносабатларидаги нозик жиҳатларни ўрганишни талаб қилади.
Айни даврга келиб ҳамдўстлик мамлакатлари худудида ҳар бир собиқ 
республикалар алоҳида, мустақил давлат мақомини олган, лекин бошқа 
томондан қараганда, ҳамдўстлик мамлакатлари иттифоқи шароитида 
миллатлар ўртасида муттасил алоқалар мавжудлигидан келиб чиқиб, миллий 
психология масалалари кун тартибида аввалгидан ҳам муҳим масала 
сифатида қўйилмоқда. Шунинг учун ҳам катта гуруҳлар ичида этник, миллий 
гуруҳларга кўпроқ эътибор беришни лозим топдик, бундай эътиборнинг яна 
бир боиси – Ўзбекистонда бу соҳада нисбатан тадқиқотларнинг кўпроқ 
ўтказилганлиги, лекин улар кўп ҳолларда миллий психология даражасига 
олиб чиқилмаганлигидандир. Чунки охирги йилларда Ўзбекистонда олиб 
борилаётган кшпгина ижтимоий психологик тадқиқотларда у ёки бу масала 
ёки муаммонинг этнопсихологик хусусиятларини аниқлаш урф бўлди. 
Бундай тарзда қўйилаётган масала тўғри ва илмий-амалий аҳамиятга эга, 
лекин муаммони ўрганиш учун аввало этнопсихологиянинг фан сифатида 
ўзига хослиги билиш зарур, деб ҳисоблаймиз. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling