В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Download 145.84 Kb.
bet13/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Эдафик-тупроқ омиллари
Тупроқ ернинг она жинси бўлиб, ернинг мустақил қобиғи ҳисобланади.Тупроқ биосферанинг энергия балансида муҳим роль ўйнайди. Тупроқ турли хил таъсирлар натижасида ер юзасида рўй берадиган нурашлар, ўзгаришлар ҳисобига ҳосил бўлади. Тупроқда энг асосийси унумдорлик хусусияти бўлганлиги учун ҳам жуда кўплаб ўсимлик турлари ўсади. Шунинг учун ҳам ўсимликлар ҳаёти тупроқ билан чамбарчас боғлиқ, Тупроқнинг механик ва химиявий таркиби, сув режими ўсимликнинг ўсиши учун катта аҳамиятга эга. Тупроқнинг иссиқлик режими ҳудуднинг рельефига, ён бағирлигига, қиялигига, иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Тупроқлар ҳам тузилишига кўра ҳар хил типда бўлади. Тупроқ типларига қараб ҳам ўсимлик турлари тарқалган бўлади.
Қумли тупроқларда ўсадиган ўсимлик турлари ўзига хос тузилиш ва хусусиятга эга бўлиб буларни п с а м м о ф и т турларлар деган умумий ном билан аталади. Бу турлар, одатда, зич ва қалин тармоқланган илдиз системасига эга бўлиб, қумларни кўчиб юришдан асрайди. Тупрокдаги чекланган омил бўлган намликни яхши сақлайди. Псаммофит турларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири а н е м о х о р л и к дир. Яъни мевалари шамоллар ёрдамида тарқалади. Псаммофит турларда резавор типдаги мевалар бўлмайди. Псаммофит турларга чўлларда ўсувчи жузгун ( ), илоқ (Сагех physodes MB), равоч (Rеиm tataricym A. Los.), селин (Aristida karelinii), чаир-(Аndroроdon caucasicum L.j ялтирбош (Вгоmus tectorum L)- каби ўсимликлар мисол бўлади.
Шундай тур ўсимликлар ҳам борки, тупроқнинг таркибига фарқсиз бўлади. Бундай турларни и н д е ф е р е н т турлар дейилади. Индеферент турларга ландиш (Convalaria ), ботқоқ бинафшаси ( ), бетага- (Festuca valesiaca Sch) мисол бўла олади. Баъзи бир ўсимликлар, дастарбош- (Achillea filipendulina Lam), айиқтовон- (Ranunculus laetus. Wall), ёронгул- (Pelorgonium zonale (Lj Ait) каби турлар нордон тупроқларда ўсишга мослашган бўлади.
Юқори кислотали тупроқларда яхши ўсиб ривожланадиган турларга а ц и д о ф и л л а р группаси деб аталиб,буларга, отқулоқ- (Rumex caniertus. Willd), ғозпанжа- (Potentilla reptans L), черника ( Vaccinium myrtillus ), багулник ( ) каби турлар мисол бўлади.
Оқсўхта, ажриқбош (Cynodon dactulon (L) Pers) , ҳлол-(Суреrus londus L), беда- (Medicado sativa L.) ва себарга ( Trifolim pratense ) нинг баъзи турлари, лавлаги (Beta vulgaris L) кислотали тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам бу группа ўсимликларни н е й т р о ф и л ўсимликлар дейилади.
Б а з о ф и л ўсимликлар гуруҳи ишқорий тупрокда яхши ўсиб, ривожланади. Бундай турларга қилтиқсиз ялтирбош (Вгоmus tectorum L)- дуккакдош ( Faboceae ) ларнинг баъзи вакиллари мисол бўлади. Маълум бир группа ўсимликлар маълум бир тупроқ шароитида ўсгани учун ҳам улар шу тупроқ номи билан аталади. Шўр тупроқли ерлар Ўрта Осиёда кўп бўлиб бу ерларда қорашўpa- (Salicornia berbacea L), қизилқуёнжун- (Sа1sоlа affinis C.A.V.), боялиш- (Sа1sоlа arbuscula Pall), оқбоялиш- (Sа1sо1а arbusculaeformis Drob), балиқкўз- (Sа1s0о1а arassa M. B.), шўрбўта- (Sа1sо1а dendraides, Pall), буюргин (Aremisia annua L), найзақора- (Salsola foliosa (L) Schrad) каби бир йиллик ўтўсимликлар ва буталар мисол бўлади. Бундай тур ўсимликларга r a л о ф и т лар деб аталади. Бу турлар шўрланган тупроқли муҳитда яхши ўсиб хужайра ширасининг остотик босими анча юқори бўлади. П. А Генкел галофитларни уч гуруҳга бўлган.
1. Эугалофитлар-танасида 10%гача туз тўпловчи турлар.(қорашўра,қорабаргўт).
2. Криогалофитлар-туз ажратувчи турлар. (юлғун-Tamarix hispida, кармак- , жайронўт- Frankenia hirsita L)
3. Гликогалофитлар- хужайра ширасининг баланд осматик босими тузларга эмас, органик моддалар, айниқса углеводларга боғлиқ бўлган турлар. (шувоқлар (Artimisia) жийда (Elaeagnus orientalis L.)лар. Галофит турларнинг поя ва барглари кўп ҳолларда этли, серсув бўлади. Булар ичида кўплаб суккулент турлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари карбонотли тупрокда ўсадиган турлар ҳам мавжуд бўлиб, бундай турларни к а л ь ц е ф и л л а р гуруҳи деб аталади.Бундай турларга добулғи (Spiraea hypericifolia), рус бўтакўзи (Centaurea dernessa M B ), чалов (Stifa capillata L), кунжут- (Sеsаmum indicum L), ғўзазa- (Gossypium herbaceum L.), ток- (Vitis vinifera L.) ва бошқа турлар мисол бўлади.
Кальций тузларига ўта фарқли ўсимликлар тури к а л ь ц е ф о б лар гуруҳи деб аталиб буларга оқмох ( ), багульник ( ), голубика ( ), вереск ( )каби турларни мисол кетириш мумкин. Шундай ўсимлик турлари ҳам борки булар фақат чириндига бой, серунум, ҳосилдор тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади. Бундай турларни э в р о ф л а р деб аталади ва бунга эман дарахти мисол бўла олади. Бундан ташқари тупроғи тошли бўлган муҳитда яхши ўсувчи ўсимлик турларига к а л ь к о ф и л л а р гуруҳи деб аталиб, буларга қоқиўт (Taraxacum officinale ), товсағиз (Seorzonera uzbekistanica Czevr et Bond ) каби турлар мисол бўлади. Тупроғи тошли муҳитда ёмон ўсувчи ўсимликларни к а л ь к о ф о б ўсимликлар гуруҳи дейилади. Тупроқ таркибида минерал озиқ моддалари кам бўлган шароитда ўсувчи ўсимликлар гуруҳига о л и г о т р о ф ўсимликлар гуруҳи дейилиб, бунга қарағай- (Рiпиs silvestris.L.) ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling