В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
Кириш Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга оширилиши муносабати билан олимларимизга жаҳон мос келадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишдек масъулиятли андозалари талабларига вазифалар юклатилган. Табиий фанларни ўқитишда умумбашарий таълимотларни миллий ўзликни англаш талаби билан бирга олиб бориш учун ўқув дарсликларидаги бу умуммиллий ғоя ва атамаларни она тилимизда талқин этиш долзарб масалалардан биридир. Биология бакалаврияти мутахассислиги ўқув режасида Геоботаника асослари фанидан 28 соат ҳажмда маъруза берилган бўлиб, бунда талабалар геоботаниканинг асл моҳиятини белгиловчи ўсимликлар қоплами ва унинг тур таркибининг ҳосил бўлиш жараёнини ўрганади. Геобатаника ботаника фанининг асосий принциплари асосида иш олиб боради. Геоботаника- ҳар қандай фитоценознинг муайян муҳит билан, биоэкологик тарақиётини, ҳамда ҳозирги ҳолатини ўрганиш унинг моҳиятини ташкил этади. Ушбу маъруза матнини тузишда Ватанимиз табиатидаги, шу жумладан ўсимликлар оламидаги ўзига хосликни ўрганишнинг тарихи ва бугунги кунини ифода этишга ҳаракат қилдик. Қўлланмани ёзишда П. Д. Ярошенко, А. П. Воронов, В. В. Алёхин, Қ. З. Зокиров, Е. П. Коровин, П. Қ. Зокиров, И. И. Гранитов, М. М. Набиев, Ў. Пратов, Т. Одилов, М. М. Орифхоноваларнинг геоботаникага оид дарслик ва илмий асарларидан қўлланма сифатида кенг фойдаланилди. Шунингдек, ўзбек олимлари, ҳамда маҳаллий тадқиқотчиларнинг илмий хулосаларидан имконият даражасида фойдаландик. Бутунги кунгача геоботаника асосларидан ўзбек тилида алоҳида маъруза матни йўқлигини ҳисобга олиб ушбу маъуза матни ёзилди. Мазкур маруза матни ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни самимият билан қабул қиламиз. Геоботаника - -(gеоbоtаniса грекча gео-ер, botanike ўсимлик) Ер юзидаги ўсимликлар жамоаси ҳақидаги фан. Геоботаника деганда фитоценологиянинг синоними ёки фитоценология билан ботаник географиянинг мажмуаси ёки фитоценология, ботаник география ва ўсимликлар географияси каби бўлимларнинг умумий мажмуаси тушунилади. Б Фитоценология термини 1918 йилда Даниялик олим Гамс томонидан таклиф этилган. Шундан буён бу сўз геоботаника сўзининг синоними сифатида ишлатилиб кеинмоқда. У ботаника ва география фанларининг ажралмас бир қисми бўлиб, ўсимликларнинг ер юзида тарқалиши ва жойлашиш қонуниятларини ўрганади. Бошқача қилиб айтганда, Ер шарида тарқалган ўсимликлар жамоаси ва ундаги қавмлар (фитоценозлар) нинг тузилиши, таркиби ва тараққиётини тупроқ, иқлим, геологик омилларга боғлаб ўрганувчи фан тушунилади ва у алоҳида ўсимлик ёки флорани эмас, ўсимликлар гуруҳини, қопламини, уюшмасини дунё флористик областлари бўйича ўрганади. у фан умумбиологик фанлар тоифасига кириб, бевосита ўсимликлар морфологияси, систематикаси, физиологияси, географияси, экологияси билан чамбарчасбоғлиқ. Маълумки ботаника фани ер юзасида тарқалган ўсимликлар оламини ҳар томонлама татқиқ қилувчи фанлар тизимидан иборат. Ботаника фани ўрганиш манбалари,мақсад ва вазифалари, услубларига кўра иккита бўлимга яъни, фитология ва геоботаникага бўлинади. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling