В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Download 145.84 Kb.
bet7/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

П р о д у ц е н т л а р - автотроф организмлар бўлиб, асосан, ноорганик моддалардан органик моддаларни синтез қилувчи яшил ўсимликлардир. Биоценознинг тузилишида яшил ўсимликлар муҳим роль ўйнайди. Бу ҳолат, айниқса, ўрмонларда яққол кўринади. Яшил организмлар бирламчи органик моддалар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарган энергияни аввал яшил ўсимликларнинг ўзлари сарфлайди ва кейин г е т е р а т р о ф организмларга етказиб беради. Яшил ўсимликлар фотосинтез ва нафас олиш жараёнида атмосферадаги кислород ва карбонат ангидрид газининг балансини таъминлайди. Транспирация жараёнида табиатдаги сув баланси тартибга солиб турилади, тупроқ таркибидаги кимёвий элеминтлар миқдори мувофиқлаштирилади.
К о н с у м е н т л а р- тирик органик моддаларни истеъмол қилувчи гетератроф организмлар (ўтхўр ва этхўр ҳайвонлар) дан редуцентлар эса ҳайвонлар ва ўсимликлар қолдиқларини бузадиган ва уларни оддий бирикмаларга айлантирадиган г е т е р а т р о ф организмлардан иборат. Гетеротроф организмлар газлар алмашинувида иштирок этади,тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида катта роль ўйнайди. Тупроқдаги замбуруғлар ва бактериялар д е с т р у т о р л а р, умуртқасиз ҳайвонлар эса с а п р о ф а г л а р дейилади. Улар ўсимликларнинг қоддиқларини парчалайди ва чиринди ҳосил бўлиш жараёнида фаол қатнашади.
Биоценознинг бош компоненти -фитоценозни бир-бири билан ва атроф муҳит билан мужассам ўзаро алоқада бўладиган ўсимлик жамоалари ҳосил қилади. Ер юзасининг ёки унинг айрим ҳудудларининг фитоценозлари ў с и м л и к қ о п л а м и н и ҳосил қилади.
Ўсимликлар ҳаракатланмайдиган компонент бўлганлиги туфайли биоценознинг ҳаракатланмайдиган, нисбатан доимий асосини ташкил этади. Ҳайвонлар зса биоценознинг ҳаракатланувчан компонентлари сифатида з о о ц е н о з л а рни ҳосил қилади. Зооценознинг чегаралари фитоценоз чегаралари асосида шартли ўтказилади.
Тупроқда, ҳаво ва сувда яшайдиган организмлар м и к р о б и о ц е н о з ни ташкил қилади. Шундай қилиб, фитоценоз, зооценоз ва микробиоценоз биргаликда биоценозни вужудга келтиради. Муайян жой учун хос бўлган табиий муҳитни жонсиз, абиотик компонентларининг мажмуаси б и о т о п дейилади. Биоценоз биотоп билан биргалиқда биогеоценозни ҳосил қилади. Биз биогеоценоз ҳақида аввалги мавзуларда фикр юритганмиз.
Биоценоз ҳам фитоценоз сингари фақат биологик тушунча бўлмай, балки географик тушунча ҳамдир. Маълумки, ер куррасида мавжуд бўлган тирик организмлар ўзаро маълум муносабатда бўлиб қолмасдан, балки ташқи муҳит ва айниқса, иқлим ва тупроқ муҳити билан воситалм ва воситасиз муносабатда бўлади. Бундай муносабатларни ўрганувчи соҳага б и о ц е н о л о г и я дейилади.
Биоценоздаги ўсимликларнинг бир бирига нисбатан ташқи кўринишини ўрганганда, уларнинг фақат ер устки қисми органларининг тузлишинигина эътиборга олмасдан, балки уларнинг ер остки қисми, яъни илдиз системаларининг ҳам бир-бирига нисбатан тупроқнинг турли қатламларида тарқалишини кўзда тутади. Муайян бир ҳудудда турлар таркиби, сони, қаватлилиги-яруслиги-поғоналиги, ташқи кўриниши билан бир биридан маълум даражада ажраладиган бир неча жамоаларни кўриш мумкин. Бундай ҳолларда жамоа м и к р о ж а м о а ёки м и к р о б и о ц е н о з лар деб ҳам юритилади. Масалан зич ўрмонларда бир хил микроорганизмлар мавжуд бўлса, сийрак ўрмонларда иккинчи хил микробиоценозларни кўриш мумкин. Бундай биоценозлар дарахтлардан тортиб (агар улар шу жамоада мавжуд бўлса) барча бута, ўт ўсимликлари, йўсинлар, лишайниклар, сув ўтлари, замбуруғлар ва бактерияларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, биоценоз ўрганилаётганда юқорида кўрсатилган хусусиятлардан ташқари шу биоценозни ташкил зтадиган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ҳаётий шакллари ҳисобга олинади. Биоценозларнинг ташқи қиёфаси фасллар бўйича йил давомида ўзгариб туради. Бундай ўзгаришларнинг йил давомида содир бўлишида биоценознинт тур таркиби ҳам муҳим роль ўйнайди.
Кичик жамоалар учун (дарахтларнинг таналари ва баргларида яшайдиган иидивидлар) ҳар хил атамалар ишлатилади; м и к р о ж а м о a, б и о ц е н о т и к г р у п п а л а р, б и о т и к к о м п л е к с л a p ва бошқалар. Биоценотик группалар ўртасида кескин фарқ бўлмайди. Кичик жамоалар ҳам унинг таркибига киради, улар нисбатан ўзларининг мухтор (автоном) қисмларига эга бўлади. Шундай қилиб, йўсин ва лишайниклар дарахтларнинг поясидаги йирик жамоалардан ташкил топган организмлардир. Булар шу ердаги дарахтлар ва бошқа биологик ва экологик омиллар билан боғланган бўлади. Бу группалар ўз навбатида ўрмон биоценозининг таркибий қисми ҳисобланади. Одатда биоценоз бу мураккаб комплексларга киради ва ернинг бутун жонли қатламини ҳосил қилади.
Жамоаларнинг масштаби- кўлами катталашган сари уларнинг мураккаблашиш даражаси ҳам ошиб боради ва турлараро билвосита боғ-ланиш ҳам мураккаб бўлади. Табиатда ҳар қандай жонли организмлар ўз қонунларига мувофиқ ривожланади Шунинг учун ҳам уларнинг мавжудлиги ва ривожланиши табиий системадан иборатдир. Системанинг асосий хусусуятларидан бири- организмлардан юқорироқ ташкил этилган ҳаёт, немис экологи В. Тишлер классификацияси бўйича қуйидагичадир.
1. Жамоалар ҳамма вақт тайёр қисмлардан (ҳар хил турлардан ёки бир неча турлар комплексидан) ҳосил бўлади , қўшилади ва ривожланади. Уларнинг ҳосил бўлиши ўсимлик билан айрим организмларнинг пайдо бўлишидан фарқ қилади.
2. Жамоаларнинг қисмлари табиий равишда алмашиниши мумкин. Бир тур ёки турлар комплекси бошқа турларнинг ўрнини эгаллаши мумкин, қачонки агар ушбу турларга ҳам экологик омил талаблари бир хил бўлганда. Бундай ҳолда улар табиий системага зарар етказмайди.
З. Агар бир бутун организмда доимий равишда координация сақланадиган бўлса, организмдаги органларнинг ҳамкорлиги мавжуд бўлса, бу вақтда организларнинг устидаги система қарама-қарши йўналишдаги кучлар асосида вужудга келади. Биоценоздаги турларнинг манфаатлари доимий равишда қарама қаршиликка асосланган. Масалан, зооценозда йиртқич ўзининг ўлжаси учун а н т о г а н и с т дир, яьни бир-бири билан муросага келишмайдиган рақиблар ҳисобланади. Шундай бўлишига қарамасдан улар жамоада бирга яшайдилар. Бундай ҳол яшаш учун кураш қонунига асосланади.
4.Ҳар қандай жамоа миқдор жиҳатидан бир турнинг иккинчи тур томонидан бошқарилишига асосланган бўлади.
5.Организмлар кўламининг катталик чегараси ўз ички дастури билан чегаралангандир. Организмлардаги юқори системанинг катталиги ташқи сабаблар билан белгиланади. Ҳар қандай жамоалар табиатдаги муҳит омиллари ва инсон фаолияти туфайли доимий равишда ривожланиб, ўзгариб туради. Баъзан бундай ривожланиш ва ўзгариш прогрессив (кўтарилиш) ҳамда регрессив (тушиш) кўринишда бўлиши ҳам мумкин.
Эволюцион ривожланиш натижасида муайян бир ҳудудда олдин яшаган жамоалар инсон таъсирида ўзгариб, бошқа бир жамоа билан алмашиниши мумкин. Маълумки инсонларнинг кундалик ижодий фаолияти натижасида ботқоқликларнинг қуритилиши ва янги еоларнинг ўзлаштирилиши натижасида бу ерларда маданий агроценозлар пайдо бўлади. Бундай майдонларни маданий агрофитоценозлар ёки агроценозлар дейилади. Табиий биоценозлар ўзининг барча тузилиш жиҳати билан инсон яратган маданий ландшафтлардан- агроценозлардан тубдан фарқ қилади. Агроценозлар сунъий равишда саклаб туриладиган беқарор группадан иборат бўлиб, унда компонентларнинг ўзаро алоқаси инсон томонидан амалга оширилади. Инсон компонентларнинг таркибини ўзи хоҳлаганча ўзгартиради ва ўзи экиб ўстирган ўсимликларни атайин зич ҳолда сақлаб туради. Шунинг учун ҳам агроценозларнинг структураси табиий биоценозлар таркибига нисбатан одатда жуда содда бўлади, чунки агроценозларда кўпинча бир, баъзан баъзан бир неча тур доминантлик қилади, бошқа турлар сунъий равишда бостирилиб туради.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling