В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Download 145.84 Kb.
bet8/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Биоценозларнинг тузилиши
Биоценоздаги организмларнинг муносабатлари жуда ҳам мураккабдир. Бу ҳодисани улар миқдорининг ниҳоятда катталиги исботлайди. Йирик табиатшунос олим В. И. Вернадский 1934 йилда, бизнинг сайёрамиздаги жонли организмлар миқдори 10'° -т о н н а га тўғри келади. Ўсимликлар массаси ҳайвонлар массасидан бир неча марта юқори бўлади-деб кўрсатган эди.
Ер юзида барча ўсимликларнинг массаси (Гетнер, 1936) 2337 км. кубга, ҳайвонларники эса ҳаммаси бўлиб 1 км кубга тенг бўлади. Яшил ўсимликлар, айрим бактериялар продуцентлар, яъни органик моддалар ишлаб чиқаради. Ҳайвонлар ва яшил ҳолда бўлмаган ўсимликларнинг кўпчилик қисми истемолчи ҳисобланади ёки консументлардир. Консументлар орасидаги организмлардан органик моддаларни минерал бирикмаларга айлантирадиган организмлар группасини ажратиш мумкин. Бундай организмларни р е д у ц е н т лар деб юритилади. Буларга бактерияларнинг кўпчилик вакиллари чириш жараёнини амалга оширадиган ва бошқа бир қанча организмлар киради. Биоценозларнииг тузилиши кўп тармоқли бўлиб, уни текширишда бир қанча аспектларга ажратилади.
Биоценознинг тур таркиби
Т у р (Species) атамаси органик моддаларга нисбатан илмий адабиётларда ишлатила бошлаганига икки ярим асрдан ошди. Биринчи бор чех олими Жан Рей ўзининг «Historia plantarum» номли асарида «тур» терминини қўллаган эди. Бу атаманинг узил- кесил қарор топиши ва бинор номенклатурадан ўрин олиши йирик табиатшунос олим К. Линнейнинг номи билан боглиқдир. Одатда биоценозлар турларга бой ёки аксинча камбағал биоценозларга бўлинади.
Доимий равишда фожеали таъсир кўрсатиладиган минтақаларда жойлашган биоценозларда ҳам тур с п е к т р и унчалик юқори бўлмайди. Масалан, дарёларнинг тошиши натижасида сув босиши, ерни ҳайдаш натижасида ўсимликлар қопламининг йўқотилиши, чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, доимий равишда ҳар хил заҳарли химиявий моддаларнинг қўлланилиши, пестицидларнинг ишлатилиши ва кишилар томонидан кўрсатиладиган бошқа салбий таъсирлар туфайли тур таркиби кам бўлади. Аксинча, шароит бундан тескари бўлиб, муҳит шароитлари –яъни, абиотик омиллар яшаш учун қулай бўлса, турларга ниҳоятда бой жамоалар вужудга келади. Бунга жонли мисол сифатида тропик зона ўрмонларни, илмий асосда ташкил этилган қўриқхоналарни кўрсатиш мумкин.
Биоценоздаги турнинг таркибининг мўл ёки аксинча кам бўлиши юқорида кўрсатиб ўтилган омиллардан ташқари, мавжуд турнинг онтогенезига (индивидуал тараққиёт) узоқ яшашига ҳам боғлиқ. Инсон томонидан яратилган биоценозлар яъни агрофитоценозлар (дала экинлари майдонлари, боғлар, полиз ва сабзовот экин майдонлари) табиий ҳолдаги биоценозга нисбатан (ўрмон, саҳро, яйлов, чўл, тоғ,ботқоқ. тўқай) турга жуда камбагал бўлади. Лекин тур жиҳатидан камбагал биоценозлар ҳам ўз ичида турли систематик ва экологик группанинг вакиллари бўлган бир қанча ўнлаб тур организмларни сақлайди. Ғалла экинларидан ташкил топган агроценозларда (буғдойдан ташқари| кам микдорда бўлса ҳам ҳар хил бегона ўтлар, ҳашоратлар, бутдой зараркунандалари ва йиртқичлар, фитофаглар билан озиқланувчилар, каламушсимон кемирувчилар, умуртқасизлар, тупрокда яшовчи микроорганизмлар, патоген замбуруғлар ва бошқа организмлар мавжуддир. Қуруқлик муҳитидаги ва сув муҳитидаги биоценозлар таркибида ҳам микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг кўплаб турлари бўлади. Айрим муҳит биоценозларида ўсимликлар бўлмайди. Ғорларда ва сув ҳавзаларида жуда камдан-кам ҳолатда биоценозлар фақат микроорганизмлардан ташкил топган бўлиши мумкин. Анаэроб муҳитда, сув ҳавзалари тубида ана шундай биоценозларни учратиш мумкии. Биоценоздаги турларнинг умумий сонини ҳисоблаш жуда ҳам мураккабдир. Чунки микроскопик организмларни ҳисоблаш усули ва систематик гуруҳлари тўлиқ ўрганилган эмас. Бизга бир нарса маълумки, турга бой бўлган табиий жамоалар минглаб ва ҳатто ўн минглаб турларни ўз ичига олиб, ҳар хил боғланишлардан иборат мураккаб бирлашган системани ҳосил қилади. Жамоадаги турларнинг мураккаблиги муҳит шароитининг хилма-хиллигига боғликдир. Ҳар хил муҳит шароитининг турларга таъсири шунда сезиладики, муҳит чегарасида ёки чекка қисмида турлар сони мўлроқ бўлади. Бундай жойларда қушларнинг инлари кўп бўлади. Ўрмон четларида ҳашоратлар сони ва тури кўп бўлади. Сабаби чекка қисмида намлик ва ҳарорат бошқа ерларга нисбатан яхшироқ бўлади. Муҳит хилма-хиллигини абиотик омиллар ва жонли организмлар ҳосил қилади. Одатда ҳар бир тур биоценоздан бошқа турларнинг ўрин олиши учун қулай муҳит яратади. Мисол учун юмронқозиқ муҳит шароитини ўзлаштиргандан кейин бу ерга йиртқичлар келиб қўшилади, чунки юмронқозиқнинг ўзи йиртқич учун бирламчи озиқа ҳисобланади. Шунингдек мавжуд турлар паразит турларнинг тарқалишига сабабчи бўлади ва инларида бирга яшайдиган бошқа индивидларнинг бу биоценозда таркиб топишига таъсир кўрсатади. Ҳайвонлар учун ҳар хил муҳит шароитининт яратилишига ўсимликлар жамоалари сабабчи бўлади. Чунки улар микроиқлим яратиб ҳайвонларнинг ривожланиши учун қулай шароит ҳосил қилади. Биоценозда иқлим шароитининг яхшиланиши туфайли улар ўзларида кўплаб ҳайвонларнинг яшашига имкон яратади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, биоценозда экологик қулайлик қанча кўп бўлса унинг таркиби турга шунча бой бўлади. Ўз навбатида экологик қулайлик имкониятларнинг миқдори жамоадаги турларнинг хилма хиллиги кўпайиши билан ўсиши мумкин. Биоценознинг тур таркибини тавсифлашда унинг таркибидаги турлар миқдоридан ташқари уларнинг сон муносабатларини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Агар ҳар бирида юзтадан индивидлари бўлган бешта бир хил турдан иборат бўлган иккита г и п о т е т и к группа таққосланса, улар биоценотик нуқтаи назардан тенг бўлмаслиги мумкин. Группадаги юз индивиддан саксон олтитаси бир турга, қолган ўн тўртаси тўрт турга а тўғри келса, бешта турга йигирматадан индивид тўғри келадиган биоценозга нисбатан бир хил бўлади.
Бир катталикдаги синфга кирувчи турлар, бир биоценоз таркибига киришга қарамасдан миқдор жиҳатидан тубдан фарқ қиладилар. Турлардан биттаси жуда кам учрайди, бошқа тур шунчалик кўп учрайдики, у биоценознинг ташқи қиёфасини белгилайди.
Тур сон жиҳатидан кўп бўлса, жамоада устун тур деб юритилади. Устун турлар жамоада ҳукмронлик қиладилар ва уларнинг тур ядросини ташкил қилади. Яъни барча доминант турлар биоценозга бир хил таъсир кўрсатмайдилар. Булар орасида шундай турлар борки, ўзининг ҳаёт фаолияти билан барча жамоаларга ноқулай муҳит шароитини яратади ва шунинг учун ҳам бошқа кўпчилик турларнинг яшаши қийинлашади. Шунингдек, жамоада эдификатор турлар деб номланувчи турлар ҳам мавжуд бўлади. Эдификатор турлар лотинча «қурувчи» деган маънони билдиради. Агар биоценозда эдификатор турлар ажратиб олинса, физик муҳит-биринчи навбатда биотопнинг микроиқлими ўзгаради.
Турга бой бўлган биоценозларда амалда тур индивидларининг сони кам бўлади. Тропик ўрмонларда ўсадиган бир турга мансуб дарахтларнинг бир-бирларига яқин турганини учратиш жуда қийин. Бундай жамоаларда айрим турларнинг ёппасига бир текис ривожланиши кузатилмайди. Бундай биоценозлар юқори номунтазамлилиги билан ажралиб туради.
Биоценоздаги турлар таркибидаги айрим турларнинг ўрнини баҳолашда ҳар хил кўрсатгичлар ишлатилади, айниқса, унинг сонига эътибор бериш муҳим ҳисобланади. Турларнинг мўллиги маълум майдонда бир турга мансуб индивидларнинг сони ёки уларни ишғол қилган майдон билан белгиланади. Айрим вақтларда турларнинг кўплигини баҳолашда уларнинг умумий огирлиги ҳам ҳисобга олинади. Турнинг сони ва учраш тезлиги бир бири билан тўғри боғланган эмас. Турлар сон жиҳатидан жамоада кўп бўлиши мумкин, лекин индивидлар сони жуда кам учрайди. Ҳар бир йилликнинг умумий тавсифларини солиштириш орқали биоценознинг тур таркибини ўзига хослиги ҳақида етарлича маълумот олиш мумкин.
Ўсимликлар жамоаси деганда маълум бир ҳудудда бир неча турга мансуб ўсимликларнинг биргаликда яшаши ва ўзига хос манзара ҳосил қилиши тушинилади. Бундай гуруҳлар яшаш жойига қараб турли хил ўсимликлар типини (чўл, адир, тоғ, яйлов, ботқоқ, ўрмон) ташкил этади. Геоботаника фани маьлум бир турни ўрганмасдан, балки маълум майдонда тарқалган ўсимликлар гуруҳини ўрганганлиги учун ҳам буни ўсимликлар жамоаси, кўпинча, фитоценоз деб ҳам аталади. Ҳар бир жамоа ўз ҳаёти жараёнида ҳар хил ташқи таассуротларга дуч келади ва шунга жавоб бериш орқали ўз ҳаётини бошқаради. Ҳар ҳандай ўсимликлар жамоаси бир бири билан ва ташқи муҳит билан жуда мураккаб муносабатда бўлади. Шунинг учун ҳар бир жамоанинг таркиб топиши, ўзгариши, ривожланиши тарихий тараққиёт босқичларига, ташқи муҳитнинт мажмуали таъсирига боғлиқ ҳолда ўтади. Мураккаб экологик омиллар таъсири натижасида жамоа ўша ерга мослашиши ҳам мумкин ёки аксинча, йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling