В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Download 145.84 Kb.
bet9/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Ф и т о ц е н о з. Сизга маълум бўлдики,фитоценоз ўсимликлар жамоаси билан бир нарса ҳисобланади ва қуйидагича таърифланади. “Ташқи муҳит билан доимий алоқада бўладиган, маълум бир ҳудутда учрайдиган ўсимликлар гуруҳи фитоценоз”- деб аталади. Фитоценозга ўрмон, ўтлоқ, чўл, саҳро, тоғ, яйлов,ботқоқ,тўқайдаги ўсимликлар жамоаси киради. Булар ҳам ўз навбатида кичик-кичик бўлакларга бўлинади. Мисол учун чўл фитоценози; қумли чўл, шувоқли чўл, гипсли чўл, шўрли чўллар фитоценозига бўлинади.
В. Н. Сукачев ва П. Д. Ярошенколарнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалик экинлари, буғдой, арпа, шоли, пахта экиладиган ерлар ҳам ценознинг бир тури, яъни агрофитоценоз деб аталади. Сабаби бу майдонлар инсон хўжалик фаолияти натижасида сунъий яратилган майдонлардир.Фитоценоз ўсимликлар қопламининг сифат жиҳатидан ажралиб турувчи қисмидир. Фитоценоз терминини Сукачев 1954 йилда фанга киритган. Фитоценоз маълум шароитдаги тубан ва юксак ўсимликлар мажмуаси бўлиб, улар доимий равишда бир бири билан алоқада бўлади. Булар ҳамма вақт ўзига хос муҳит ҳосил қилади.
Фитоценозда кўплаб турлар мавжуд бўлиб, алоҳида турларнинг ҳар хил ҳолатдаги (уруғ, кўчат, етилган, қари, қуриётган) индивидлар йиғиндиси ц е н о п о п у л я ц и я дейилади.
Т. А. Работнов ҳар бир фитоценоздаги ўсимлик турларининг ёши, кўриниши, ҳолатига қараб қуйидагича атайди.
Л а т е н т даври- уруғ ёки споранинг тиним ҳолида бўлган даври.
В и р г и л даври-турнинг ниҳол ҳолатда бўлган даври. Бу даврда уруғ палла мавжуд бўлади.
Г е н е р а т и в даври -ўсимликлар ҳаётида уруғ ёки спора ҳосил қилиш даври,
С е н и л (қарилик)- ўсимликнинг генератив кўпайиш хусусиятини йўқотиш даври. Бу ўсимлик ҳаётининг сўнгги даври ҳисобланади.
Ҳар қандай фитоценоз биоценознинг муҳим бир қисми ҳисобланади.
Геоботаника фани ўсимликларни икки томонлама ўрганади: биринчидан ўсимликларнинг таркибий қисмига кирган ўсимлик турларини, иккинчидан, ўсимликлар жамоасини, қопламини ўрганади. Шу нуқтаи назардан иккита тушунчани англаш шарт.
1. Ў с и м л и к л а р ф л о р а с и. Ўсимликлар флораси ўсимлик турларининг қадимдан ҳосил бўлган гуруҳи. Бу маълум географик жойга тегишли бўлиб, унинг ҳозирги табиий шароити ўтмиши билан боғлиқ, ер юзасидаги бошқа флоралар билан доимий муносабатда бўлади. Флора тушунчаси маълум ҳудуддаги барча ўсимликларнинг турларини ўз ичига олади. Қисқача айтганда маълум бир жойда ўсувчи ўсимлик турларининг йиғиндиси ёки рўйхатини тушунамиз,
Ўзбекистон ўсимликларга бой ўлка, олти жилдлик “Ўзбекистон флораси” номли йирик асарда кўрсатилишича мамлакатимизда 4148 турга мансуб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар учрайди. Республикамизнинг бой хазинаси ҳисобланган бу ўсимликлар тури чўл минтақасидан тортиб то яйлов минтақасигача кенг тарқалган.
Ўзбекистоннинг етук ботаник, геоботаник ва систематик олими, академик К. З. Зокиров Зарафшон тоғининг бошланишидан унинг қуйи этагигача бўлган ерлардаги ўсимликлар қопламини узоқ йиллар илмий йўналишда ўрганиб, чўлдан яйловгача бўлган ерларда ҳар хил ўсимлик қопламида 2600 га яқин тур учрашини эътиборга олиб тўртта; чўл, адир, тоғ, яйлов минтақаларига бўлишни таклиф этди. Бу атамаларни бутун Ўзбекистон ва Ўрта Осиё учун қўллашни тавсия қилади. Биз ҳозирги вақтда қайси регион ўсимликлар қопламини ўргансак шу атамаларни кенг қўллаб келамиз. Одатда минтақалар маълум бир таксономик бирликка асосланади. Яъни ўсимликлар қопламига, жамоа тарқалган тупроққа, орографиясига, ҳамда денгиз сатҳидан баландлигига эътибор берилади.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling